Бугун "Бавария" бош мураббийи ишдан кетади
28 сен 2017 15:35
Новости
Бугун "Бавария" бош мураббийи ишдан кетади
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти бугун клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилиши мумкин.
Бу ҳақда норвегиялик собиқ футболчи Ян Оге Фьёртофт ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифаси орқали хабар берди.
"Шошилинч хабар! Ҳозироқ! "Бавария"да йиғилиш бўлмоқда.
Анчелотти бугун истеъфога чиқарилиши мумкин" - деб ёзади Фьёртофт.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" кеча ПСЖга қарши ўтган баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Немис грандининг Бундеслигадаги ишлари ҳам яхши эмас. Айни дамда улар 13 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии