RU

Последние новости

03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  0 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  1 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  16 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  0 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  12 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  24 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  11 20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  59 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  59 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  221 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0

"Ашхобод-2017". Финал. Эрон - Ўзбекистон 7:1 Новости

"Ашхобод-2017". Финал. Эрон - Ўзбекистон 7:1

Бугун "Ашхобод-2017" футзал беллашувларида финал ўйини бўлиб ўтди.


Унда Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб борди. Афсуски, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз форсларга имкониятни бой берди ва кумуш медалга эга чиқадиган бўлишди.


ЯНГИЛАШ


"Ашхобод-2017"
Футзал. Финал

26.09.2017
Эрон - Ўзбекистон 7:1

Голлар: М.Жавид 4, 10, 32, 36, А.Ҳасанзода 22, 38 Ҳ.Аҳмадидазаж 32 - Д.Чориев 29


Эрон (биринчи бешлик): Алиризо Самими, Ҳамид Аҳмадидазаж, Али Асқар Ҳасанзода, Аҳмад Исмоилпур, Маҳди Жавид.
Захира: Сепеҳр Муҳаммади, Муҳаммад Шажари, Алиризо Рафиепур, Абулқосим Ороужи, Саид Аҳмад Аббоси, Ҳусайн Тойиби, Муслим Оладқубад, Фарҳод Таваколи, Муҳаммадризо Сангсефиди.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 12.Акмал Хазратқулов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 14.Константин Свиридов.
Захира: 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 4.Феруз Фахриддинов, 5.Тимур Садиров, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Даврон Абдураҳмонов, 10.Даврон Чориев.

Огоҳлантиришлар: А.Юнусов 8, К.Свиридов 31




Учрашув якунланди. Эрон бешинчи олтинни қўлга киритди, биз эса илк кумушни.

37 - Хазратқуловдан супер сейв, кетидан Исмоилпур устунни пойлади.

36 - Бешта ўйинчи билан хатога йўл қўйилди ва Маҳди Жавид бўш қолган дарвозамизни осонгина ишғол қилди. Бу унинг учрашувдаги тўртинчи голи.

32 - Афсуски, форслар 32 дақиқанинг ўзида иккита гол уришди.

Даврон Чориев гол урган вазият.

29 - Гооооолллл, Даврон Чориеевввв. Даврон Самимини чиройли тарзда доғда қолдирди. Ақлли гол урилди.

29 - Акмал Хазратқуловдан ажойиб сейв.

29 - Даврон Чориевнинг зарбасини Самими қайтариб қолди.

27 - И.Ҳамроев тўпни тепгандан кейин Аҳмад Аббосининг оёғига ҳам тепиб юборди.

25 - Ҳусайн Тойиби бўш қолган дарвозамизга тўпни кирита олмади, устун бизга ёрдамга келди.

25 - Зарбааа, Фарҳод Абдумавлоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Эҳҳ..

22 - Гол, афсуски яна пас беришда хатога йўл қўйдик ва рақиблар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Бугунги финални Ашхободдаги аренадан қолган терма жамоаларнинг бош мураббийлари ҳам кузатиб боришмоқда. Ҳусусан, Вьетнам устози Мигел Родриго, япониялик машхур собиқ футзалчи Когуре ҳамда Япония терма жамоаси бош мураббийи Бруно Сезарлар аренада ёнма-ён ўтиришибди.


Биринчи бўлим якунланди.

19 - Эрон терма жамоаси бош мураббийи тайм-аут олди.

17 - Зарбаа, И.Ҳамроевнинг зарбасини яна дарвозабон қайтарди.

16 - Хавфли вазият, Машраб Одиловнинг ён чизиқдан узатган тўпи М.Жавидга тегиб Эрон дарвозасидан жой олиши мумкин эди. Самими қайтаришга улгурди.

12 - Дилшод Раҳматовда жароҳат бор эди, лекин у ҳозир ўйнамоқда. Демак, шифокорларимиз уни финалга тайёрлай олишган.

Ашхободдаги Осиё ўйинларида иштирок этаётган спортчиларимизнинг иштирокидан онлайнни қуйидаги саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлади > > > Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан LIVE


10 - Гол. Афсуски, форслар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди ва ҳисобни 2:0га етказишди.

8 - Юнусов огоҳлантирилди.

7- Артур Юнусовнинг кучли ва аниқ зарбасини Самими қайтарди.

- Тўп биздалигида вакилларимиз ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишмоқда. Баҳодир Аҳмедов нимадир ўйлаб топишига умид қиламиз.

4 - Гол. Афсуски, ўйиннинг тўртинчи дақиқасида Маҳди Жавид ҳисобни очди.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика