Миньоле АПЛда 8 та пеналтини қайтарди
24 сен 2017 00:49
Новости
Миньоле АПЛда 8 та пеналтини қайтарди
АПЛ 6-туридан ўрин олган “Лестер” – “Ливерпуль” (2:3) баҳсида мезбонлар ҳужумчиси Жейми Варди пеналтини аниқ амалга ошира олмади.
Учрашувнинг 72-дақиқасида Вардининг зарбасини “қизиллар” посбони Симон Миньоле қайтаришга эришди.
Бу 2011/12 йилги мавсумдан буён “Сандерленд” ва “Ливерпуль” сафида ҳаракат қилган Миньоле бартараф этган 8-пеналти бўлди. Ўша 2011/12 йилги мавсумдан буён АПЛда ҳеч бир дарвозабон Симон қайд этган натижага эриша олган эмас.
Комментарии