RU

Последние новости

20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  0 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  0 20:24Қизларга футзал керак  6 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  6 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  3 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  1 18:00"Интер Майами" янги мавсум учун барча абонементларини сотиб бўлди  1 17:39Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди  18 17:20"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" посбонини сотиб олмоқчи  5 17:13"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". "Нефтчи" U-21 ва "Бешариқ"дан йирик ғалабалар  1 16:53АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  4 16:00Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"га қайтмоқда  7

"СА"нинг мухлисларга мурожаати! Новости

"СА"нинг мухлисларга мурожаати!

Ассалому алайкум, сайтимизнинг қадрли ўқувчилари! Бугун қуйидаги мурожаат билан Сизларга чиқишни ният қилдик.

Олий лига ўйинлари якунига етиб, футболчиларимиз таътилга чиқдилар. Айни пайтда олий лигадан ўрин олган 75%га яқин футболчи озод агент мақомини олганлар. Шунинг учун март ойига қадар сайтимизда трансфер жараёни қизғин ёритиб борилади. Хориж сайтларида бир футболчининг у жамоадан бунисига ўтишини катта қизиқиш билан кузатамиз. Аммо ўзимизда футболчи токи бирорта клуб билан шартнома имзолаб, ўша клуб сафида битта ўйин ўтказмагунча ҳеч қандай хабарга эга бўлмаймиз. Ҳаммаси махфий кўриниш олади. Мухлис учун эса жамоасига қайси футболчининг келиши жуда ҳам қизиқ. Уч йиллик фаолиятимиз давомида шу нарса кузатилдики, биз берган хабарларга клублар томонидан "ҳали бўлмаган, бундай қизиқиш йўқ" қабилидаги фикрлар жуда ҳам кўп маротаба янгради. Бу борада клубларни тушуниш лозим, улар фақат расмий хабарни бериш ҳуқуқига эгалар. Лекин биз топган хабар ҳар доим ўз асосига эга бўлган, бироқ клуб ва футболчи ўртасида шартнома борасида доим ҳам келишув амалга ошавермайди. Энг муҳими, сайт томонидан берилган ахборотнинг асосга эга эканлиги.

Шунинг учун март ойига қадар трансферга оид хабарлар расмий шартнома кўринишга келганми ёки йўқ "СА" томонидан бериб борилади. Шундай вазиятларда клублар томонидан бўладиган эътирозларда бизни айбламанг. Ўз навбатида биз ҳам масъулиятни ҳис қилган ҳолда фақат асосга эга хабарларни тақдим этамиз.

"СА" таҳририяти.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика