15 ёшли футболчи Руминия терма жамоасига чақирилди
03 ноя 2021 19:21
Новости
15 ёшли футболчи Руминия терма жамоасига чақирилди
"Фарул" клубининг 15 ёшли футболчиси Энес Сали Руминия терма жамоасига чақирилди.
Журналист Эмануэл Рошу Твиттер саҳифасида ҳозирда Канадада истиқомат қиладиган Салининг муҳожирлар оиласида туғилганини ёзди.
Энес Сали айнан Канадада футболчилик фаолиятини бошлаган. 2017-2018 йилларда ёш футболчи "Барселона" академиясида, кейинчалик Руминиядаги Георге Хажи академиясида таҳсил олган. 2021 йилнинг ёзидан буён Сали "Фарул"да тўп суради. Руминия жорий чемпионатининг еттита учрашувида Энес битта гол урди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Руминия терма жамоаси Исландия ва Лихтенштейнга қарши майдонга тушади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии