RU

Последние новости

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  19 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

"Ал Фатеҳ" - "Насаф". Рақамлар алдамайди Новости

"Ал Фатеҳ" - "Насаф". Рақамлар алдамайди

Кеча ОЧЛ-2017 саралаши доирасидаги "Ал Фатеҳ" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинни деярли барча кўрди ва натижани ҳамма жуда яхши билади. Афсуски "аждарлар" Саудия Арабистонида битта гол ўтказиб юбориб гуруҳ босқичидан маҳрум бўлишди. Биз кечаги ўйиннинг статистик кўрсаткчиларини мухлисларимизга тақдим этишга қарор қилдик.

Дастлаб умумий статистикага кейин "Насаф" футболчиларининг статистикасига тўхталиб ўтамиз.

"Ал Фатеҳ" учрашувда тўпни назорат қилишда устунликка эга бўлди - 54 фоиз. Мезбонлар бурчак тўпларини ҳам кўпроқ амалга оширишганига гувоҳи бўламиз - 9:6.



Пас бериш бўйича "Насаф" рақибидан деярли 100тага ортда қолди. Бироқ жамоамиз узун пасларни кўпроқ амалга оширгани эътиборга молик - 62:55. Ҳаволатиб тўпни оширишда ҳам устунлик "Насаф" томонида бўлган - 27:24.  

Зарба беришда ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари майдон эгаларидан устун бўлишди - 13:11. Аниқ зарбаларда эса тенглик кузатилди - 2:2. "Ал Фатеҳ" жарима майдони ташқарисидан, "Насаф" эса аксинча жарима майдони ичидан кўп зарба берди. Зарбалар аниқлиги иккала жамоа ҳам жуда паст бўлди. Фоизда 20га ҳам етмади.

Жамоалар ўйин қоидасини ҳам тенг бузишди - 12тадан. Сариқ карточка олишда "Насаф" бироз "фаолроқ" бўлди.



Ал Фатеҳ                   

Кўрсаткич

Насаф

1

Гол

0

54,7 %

Тўпни назорат қилиш

45,3 %

13

Тўп олиб қўйиш

13

1

Оффсайд

1

9

Бурчак тўпи

6

493

Паслар

394

55

Узун паслар

62

79,1 %

Паслар аниқлиги

72,6 %

69,8 %

Рақиб майдонида паслар аниқлиги           

61,8 %                

24

Кросслар

27

8,3 %

Кросслар аниқлиги

18,5 %

11

Зарба

13

2

Аниқ зарба

2

4

Блокланган зарба

4

9

Жарима майдони ташқарисидан зарба

4

2

Жарима майдони ичидан зарба

9

18,2 %

Зарбалар аниқлиги

15,4 %

24

Тўп учун курашлар

22

83,3 %

Курашдаги ғолиблик фоизи

81,8 %

12

Қоида бузиш

12

2

Сариқ карточка

3

0

Қизил карточка

0



Энди "Насаф" футболчиларининг ўйиндаги кўрсаткичларига тўхталамиз. Санжар Қувватов ўз дарвозасига йўлланган иккита аниқ зарбадан биттасини қайтарди, иккинчиси гол билан тугади.

Ўйинчилар орасида энг кўп зарбани Драган Черан йўллади - 5та. Бироқ легионер футболчининг ҳеч бир зарбаси аниқ боргани йўқ. Баҳром Абдураҳимов ва Одилжон Ҳамробековлар 3 мартадан ноаниқ зарба беришди. Фаррух Сайфиев ва захирадан майдонга тушган Шахбоз Эркинов бир мартадан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олишди холос.

Хавфли вазият яратиш ҳам "Насаф"да жуда кам бўлди. Абдураҳимов 2 марта шерикларига қулай имконият яратди. Сайфиев, Шораҳмедов, Ҳамробеков, Нарзуллаев ва Черан бир мартадан шундай иш қилишди холос.



"Аждарлар" сафида энг кўп тўпга теккан ўйинчи бу Фаррух Сайфиев бўлди - 75 марта. Учрашувни тўлиқ ўтказган Дониёр Нарзуллаев 43 мартагина тўпга тегинди холос. Энг кўп пас оширган футболчи эса Азизжон Ғаниев бўлди. Ярим ҳимоячи 53 марта тўп узатди. Пасларнинг аниқлиги борасида Шерзод Аъзамов, Баҳром Абдураҳимов ва Одилжон Ҳамробеков бошқалардан устун бўлишди - 83 фоиз. Нарзуллаевнинг ҳар иккинчи паси ноаниқ кетганини статистика кўрсатиб турибди.

Азизжон Ғаниев ва Акмал Шораҳмедов тўп учун энг курашга қўшилган футболчилар бўлишди. Баҳром Абдураҳимовга нисбатан рақиблар энг кўп қоида бузишган - 5 марта. "Аждарлар" сафида энг кўп қўполлик ишлатган футболчи эса Драган Черан бўлди - 3та.

"Насаф" футболчиларининг "Ал Фатеҳ" билан ўйиндаги статистик кўрсаткчилари:

Санжар Қувватовнинг ўйиндаги статистикаси: Дарвозаси томон аниқ зарбалар 2та, сейвлар 1та.

 

1*

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Фаррух Сайфиев                

90         

1        

1        

1       

75       

39       

74,4%       

0       

0      

1   

Мақсуд Каримов

61

0

0

0

33

21

66,7%

1

0

0

Шерзод Аъзамов

90

0

0

0

56

48

83,3%

0

0

2

Игорь Голбан

90

0

0

0

56

43

60,5%

1

0

2

Акмал Шораҳмедов

81

0

0

1

60

30

73,3%

5

0

1

Баҳром Абдураҳимов

90

3

0

2

61

36

83,3%

1

5

2

Одилжон Ҳамробеков

90

3

0

1

66

42

83,3%

2

2

0

Азизжон Ғаниев

89

0

0

0

71

53

79,2%

6

0

0

Дониёр Нарзуллаев

90

0

0

1

43

24

50

2

2

0

Драган Черан

90

5

0

1

49

32

71,9%

2

3

3

Шаҳбоз Эркинов

29

1

1

0

12

6

66,7%

2

0

1

Ислом Кенжабоев

9

0

0

0

6

4

50%

0

0

0

Бобир Абдихолиқов

1

0

0

0

1

1

0%

0

0

0

 

* - Изоҳ: 1 – дақиқа, 2 – зарба, 3 – аниқ зарба, 4 – вазият яратиш, 5 – тўпга тегиш, 6 – пас бериш, 7 – аниқ пас, 8 – тўп учун кураш, 9 – унга нисбатан қоида бузилган, 10 – у қоида бузган.


Бугун "Ал Жайиш" - "Бунёдкор" учрашувининг статистик таҳлили билан ҳам таништирамиз.

ОФК маълумотлари асосида Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика