RU

Последние новости

11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  0 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  2 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  1 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  19 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  4 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш"

"Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" устози ва футболчиси иштирок этди.
"Сизларни кўриб турганимиздан хурсандман. Мавсумнинг биринчи ўйини. Барчада баҳсга қизиқиш юқори. Эртага ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш. ОЧЛдаги асосий мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқишни истаймиз. Ўйлайманки жамоа эртанги баҳсга тайёр. Таркибдаги барча футболчилар тайёр", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Расмий ўйин барибир ўртоқлик ўйинларидан фарқ қилади. Ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Шерзод Аъзамов.

"Рақибимиз ҳақида фақат илиқ фикрларни билдираман. Сабаби улар Баҳрайн чемпиони, яқинда янги бош мураббийга эга бўлди. Эртага биз учун енгил ўйин бўлмайди. Таркибида деярли ёш ўйинчилар йўқ. Барчаси маҳоратли ва тажрибали футболчилар", - дейди Рўзиқул Бердиев.  

- Рақиб мураббийи сизларни ўрганиб чиққанини айтди. Эртага "Ал Ҳидд" қандай ўйнайди деб ўйлайсиз*?
- Биз ҳам уларни ўргандик. Улар асосан сафар ўйинларида кўп очко олишган. Эртага ҳимояда ўйнашади деб ўйламайман.



- Жамоа учта фронтда кураш олиб боради. Мавсум бошига қадар янги ўйинчилар қўшилиши мумкинми?
- Агар ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқсак таркибга янгилар қўшилиши мумкин ёки олий лига олдидан беш-олти нафар футболчини қўшиб олишимиз мумкин. Туркиядаги йиғинга бир қатор ёшларни жалб қилдик. Уларга эътибор қаратишимиз керак.

- Эртанги баҳсдан олдин жароҳат олганлар йўқми?
- Элдорбек Суюнов Туркиядаги йиғинда жароҳат олди. Шу боис эртага майдонга тушмаса керак. Таркибмизда Санжар Қувватов ва Умиджон Эргашев каби кучли посбонлар бор. Бу бизга катта муаммо бўлади деб ўйламайман.

- Акмал Шораҳмедов борасида нима дея оласиз?
- Шуҳрат Муҳаммадиев жамоани тарк этгач унинг ўрнига ўнг қанот ҳимоячисини олдик. Акмал Шораҳмедовга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. У тажрибали футболчи ва профессионал. Менимча Шуҳрат ва Акмал бир хил савиядаги футболчилар.

- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга нима деган бўлардингиз? Стадион силарга ноқулайлик туғдирмайдими?
- Йўқ. Бу стадионда кўп ўйинлар ўтказганмиз. Қаршида бўлмаса ҳам Ўзбекистонда ўйнаяпмиз. Шу боис ўз майдонимизда ўйнаяпмиз дея оламиз. Қашқадарёлик мухлисларга бироз қийинчилик туғдириши мумкин, Тошкентга келиш борасида. Бироқ бизга ҳеч қандай таъсири йўқ.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика