RU

Последние новости

12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  2 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  5 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  4 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   6 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  14 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  6 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: “Андижонлик мухлисларга ачиндим” Новости

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: “Андижонлик мухлисларга ачиндим”

Якунига етган мавсум “Андижон” клуби учун омадсиз якунланди. Сабаби “бургутлар” олий лигада сўнгги ўринни эгаллаб биринчи лигага тушиб кетишди.

Жамоа сафида энг кўп ўйинни 22 ёшли Фарҳод Бекмуротов ўтказгани эътиборга молик. Биз ярим ҳимоячи билан мавсум якунлари ҳақида суҳбатлашдик.

- 2016 йилги мавсум “Андижон” учун қандай ўтди?

- Мавсум биз учун жуда ҳам қийин ўтди. Жамоа раҳбарияти ва мухлисларнинг ишончини оқлай олмадик. Афсуски "Андижон" жамоамиз олий лигадан тушиб кетди.

- Жамоа олий лигада қолишига нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Тўғриси нима дейишга ҳам хайронман. Менимча олий лигада қолишига омад етишмади. Кўп учрашувларда омад етишмагани панд берди. Бундан ташқари ютишимиз керак бўлган ўйинларда ютқазиб қўйдик. Хатто дарвозага кириб кетаётган тўп ҳам қайтиб чиқиб кетди.


- Мураббийларнинг алмашинуви ҳам натижага таъсир қилдими?
- Мавсумни Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги бошладик. Биринчи давра тугашига оз қолганида мураббий ишдан кетишга қарор қилди. Кейин Ориф Маматказин қўл остида ўйнадик. Чемпионатнинг охирги бешта турини эса Маъруф Абдисаломов мураббийлигида тугатдик. Бир мавсумда уч мураббий албатта кўп. Сабаби бир мураббийнинг тактикасига мослашишга улгурмай янги мураббий келди. Бу футболчиларга қийинчилик туғдириши табиий. Лекин айб фақат мураббийларда эмас майдонда футболчилар ўйнашади. Шу боис натижага биз ҳам жавобгармиз.

- Қайси учрашув сиз учун қийин бўлди?

- Энг оғир ўтган ўйинлар "Бухоро"га қарши ўтди. Бухородаги учрашувда 2:5 ҳисобида ютқаздик. Ўзимизда эса 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдик. Бундан ташқари "Насаф" ва "Локомотив" билан ўйинларда ҳам қийналдик. Қолган жамоалар билан деярли тенгма-тенг ўйнаб омадсизлик туфайли ютқаздик ёки очко йўқотдик.

- Кўпчиликка бераётган саволимиз: 2016 йил олий лиганинг энг яхши уч футболчиси кимлар?

- Энги яхши футболчиларга келсак мавсум давомида энг кўп гол урган "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов, "Пахтакор"да етакчи футболчига айланган Жалолиддин Машарипов ҳамда "Обод" тўпурари ва мавсум кашфиётларидан бири бўлган Шоҳруз Норхоновни танлаган бўлардим.

- Кейинги йил ҳам “Андижон”да қоласизми?

- "Андижон" билан яна бир йиллик шартномам бор. Ҳозирда бошқа жамоалардан таклифлар бўлмоқда. Ҳаммаси январь ойида ҳал бўлса керак. Айни пайтда барчасини ўйлаб кўраяпман ва янги йил байрамидан сўнг якуний қарорни қабул қиламан.

- Таклифлар қайси жамоалардан бўлмоқда?

Тўғриси қайси жамоалардан таклиф бўлаётганини айта олмайман. Сабаби трансфер амалга ошмаса мен ҳам ўша клублар ҳам ноқулай вазиятга тушиб қолишади.


- Андижонлик мухлислар бу муваффақиятсизликни қандай қабул қилишди?
- Мухлисларимизга ачиндим. Энг алам қилгани айнан уларга бўлди. Ўзим ҳам андижонликман, уларнинг ҳолатини жуда яхши тушуниб турибман. Бизнинг мухлислар юртимиздаги энг яхшилари. Лекин ўзлари ҳам кўришди, ўйинларда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Мавсумнинг охирги бешта учрашувида кетма-кет дуранг қайд этдик. Улардан ҳеч бўлмаса биттасида ютганимизда ҳам олий лигада қолардик.

- Мавсум давомида “Андижон”да турли мураббийлар ишлашди. Бироқ сиз 30та ўйиннинг 28тасида майдонга тушдингиз. Яъни ким мураббий бўлса ҳам Бекмуротов майдонга тушаверди. Бунга қандай эришдингиз?

- Буни сабабини аниқ айтиш қийин. Менимча барча мураббийларнинг тактикасига мос тушдим шекилли. Бундан ташқари ҳар бир машғулотда майдонга тушишга лойиқ эканлигимни исботлашга уриниб бор кучим билан ишладим. Меҳнатларим бесамар кетмаслигини билардим.

- Нима деб ўйлайсиз қайси ўйинда йўқотилган очко якунда қимматга тушди?

- Бундайн ўйинлар кўп бўлди. Масалан, ўз майдонимизда “Шўртан”га, “Олмалиқ”қа, “Қўқон-1912”га ва “Обод”га ютқаздик. Мана шу ўйинларда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Бу учрашувларда ютганимизда вазият умуман бошқача бўларди.


- “Андижон” кейинги йилнинг ўзида олий лигага қайтишига ишонасизми?
- Худо хоҳласа жамоа олий лигага қатади. Бунга ишонаман. Сабаби Андижонда футболни жуда яхши кўришади. Бутун бошли вилоятдан олий лига жамоаси бўлмаса, бундай мухлислар олдида адолатдан бўлмаса керак.

- Суҳбатимиз охирида матбуот орқали кимларга нима демоқчисиз?

- Бахтиёр Ашурматовга катта раҳмат айтаман. Тўғри ўтган йил олий лигада дебют қилдим. Бу йил эса тўлиқ ўйинлар ўтказишни айнан шу йилдан бошладим. Ашурматов менга қўрқмай ишонч билдирди. “Андижон” жамоасида асосий таркибга кириш жуда қийинлигини барча билади. Маъруф Абдисаломовга, Ориф Маматказинга ва Виталий Легайга миннатдорчилик билдираман. Виталий Легай мени қандай қилиб руҳлантиришни жуда яхши биларди. Мухлисларимиздан ёмон мавсум учун узр сўраман.

“Андижон” жамоасида бирга ўйнаган акаларимга катта раҳмат айтмоқчиман. Уларни номма-ном айтмайман. Ўзлари бу интервью ўқишса тушуниб олишади:
“Сизларнинг ёрдамларингиз бўлмаганида бу даражада ўйнаб кета олмасдим. Катта раҳмат”.

Шу ўринда сиз журналистларга ҳам раҳмат айтаман. ОАВ бўлмаса футболни, футболчиларни ким ёритади? Шу боис барча сиз орқали барча ҳамкасбларингизга раҳмат.  

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика