RU

Последние новости

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  13 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  7 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  6 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  28 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

Криштиану Роналду тўртинчи «Олтин тўп»ни қўлга киритди Новости

Криштиану Роналду тўртинчи «Олтин тўп»ни қўлга киритди

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football журнали таъсис этган «Олтин тўп» соҳибига айланди.

Португалиялик футболчи шу тариқа ўзининг тўртинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритди. 2008, 2013 ва 2014 йилларда ҳам футболчи бу совринни олганди. 2016 йилда Роналду «Реал» сафида ЕЧЛни ва Португалия терма жамоаси сафида Евро-2016ни ютди. Бу йилда 55та ўйинда Роналду 51та гол урди ва 17та голли пас оширди.

Криштиану Роналду учун 745та овоз берилди, «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига 316та.

Учинчи ўринни «Атлетико» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн эгаллади - 198 овоз.

2010-2015 йилларда «Олтин тўп» топшириш ҳуқуқи ФИФАга тегишли эди. Бу йилдан ФИФА алоҳида "Йилнинг энг яхши футболчиси" совринини топширади. Бу маросим январь ойида бўлиб ўтади. 

"Олтин тўп" учун берилган овозларга кўра футболчилар қуйидаги тартибда жойлаштирилди:

1. Криштиану Роналду, «Реал»
2. Лионель Месси, «Барселона»
3. Антуан Гризманн, «Атлетико»
4. Луис Суарес, «Барселона»
5. Неймар, «Барселона»
6. Гарет Бэйл, «Реал»
7. Рияд Марез, «Лестер»
8. Жейми Варди, «Лестер»
9-10. Жанлуиджи Буффон, «Ювентус»
9-10. Пепе, «Реал»
11. Пьер-Эмерик Обамеянг, «Боруссия» Дортмунд
12. Руй Патрисиу, «Спортинг»
13. Златан Ибрагимович, «Манчестер Юнайтед»
14-15. Поль Погба, «Манчестер Юнайтед»
14-15. Артуро Видаль, «Бавария»
16. Роберт Левандовски, «Бавария»
17-19. Тони Кроос, «Реал»
17-19. Лука Модрич, «Реал»
17-19. Димитри Пайет, «Вест Хэм»


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика