RU

Последние новости

12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  4 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  11 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  1 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  4 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  16 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  9 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилинди Новости

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилинди

2016 йилнинг 30 ноябрь куни “Бунёдкор” стадионидаги анжуманлар залида Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси (Uzbekistan Cyber Football Games Association – UCFGA)нинг келажакдаги дастурлари ва режалари хамда PCFL (Professional Cyber Football League) Олий ва Биринчи лигалари очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг асосий мавзуси Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциациясининг Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилингани бўлди.

Шунингдек, анжуман давомида журналистлар томонидан Олий ва Биринчи лига очилишига алокадор барча саволларга Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси раҳбарлари жавоб берди ҳамда UCFGA’нинг регламенти, қонун-қоидалари, иштирокчилар рўйхати келишиб олинди.

UCFGA президенти Азизбек Паттоҳовнинг айтишича, 2017 йил МДҲ ҳамда Осиё мамлакатлари ўртасида алоҳида-алоҳида турнирларни Тошкентда ташкил қилиш режаси кўзда тутилган. Бу эса Ўзбекистон кибер футболини дунёга танитиш учун хизмат қилади.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси киберфутбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига асос солингани ҳақида маълум қилинди. Унга “Қўқон-1912” аъзоси Дилшод Матёқубов бош мураббий этиб тайинланди. “Насаф” вакили Хислат Умаров эса терма жамоа сардори бўлди. Миллий терма жамоанинг қолган аъзолари Олий Лигада ўзини кўрсатган ўйинчилар орасидан саралаб олинади.

Турли телеканал журналистларидан ташқари матбуот анжуманида Ўзбекистон Футбол Федерацияси хамда “Бунёдкор” клуби вакилари иштирок этди. Ассоциация томонидан уларга ҳамкорлик ва қуллаб-қувватлаб келаётганлари учун миннатдорчилик сифатида махсус эсталик совғалари топширилди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика