RU

Последние новости

18:13Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор". Жамоалар таркиби маълум  9 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  2 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  8 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Айн" (БАА) Новости

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Айн" (БАА)

Бугун ОЧЛ-2016 чорак финали доирасидаги "Локомотив" ва "Ал Айн" учрашуви бўлиб ўтади.

ОЧЛ. 13 сентябрь. "Локомотив" - "Ал Айн"
1/4 финал. Жавоб учрашуви
19:00. "Бунёдкор" стадиони

УЧРАШУВ РАСМИЙЛАРИ:
Бош ҳакам:
Муҳаммад Тақи Бин Жаҳари (Сингапур)
Қанот ҳакамлари: Ли Тзу Лианг (Сингапур), Ронни Ко Мин Киат (Сингапур).
Тўртинчи ҳакам: Фу Чуан Хи (Сингапур)
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон)
Комиссар: Муним Фахури (Иордания)

Мазкур жамоалар Осиё чемпионлар лигасида ўзаро иккинчи бор тўқнаш келишмоқда. Ал Айн шаҳрида кечган биринчи ўйинда ҳисоб очилмаганди. Бу сафар эса "Локомотив"дан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Мусобақанинг 1/8 финал босқичини иккала жамоа ҳам муваффақиятли ўтказди. "Локомотив" сафарда "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнаб, ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучди. "Ал Айн" эса ўз уйида "Зобахан" билан дуранг қайд этди ва сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

БАА чемпионатида ҳали янги чемпионат старт олгани йўқ. "Ал Айн" Тошкентга келишдан олдин охирги ўйинини Кубок доирасида "Ал Аҳли"га қарши ўтказиб, 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. "Локомотив" эса олий лиганинг 21-турида "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мазкур беллашув орқали бўлажак баҳсга тайёргарлик кўрди.

"Локомотив" ҳақида маълумотлар:
 
- "Локомотив" ОЧЛда чорак финалга чиққан учинчи ўзбек клуби бўлди. Бунгача "Пахтакор" ва "Бунёдкор" бундай натижага эришганди. Охирги марта "Бунёдкор" 2012 йил мусобақанинг чорак финалида иштирок этган.

- "Локомотив" бу йилги ОЧЛда умуман мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Жамоа учта ўйинда ғалаба қозониб, олти бор дуранг ўйнаган. Бундан ташқари, "Локо" ўз дарвозасидан атиги 4та гол ўтказиб юборган ҳолда, бешта учрашувни "қуруқ" ўтказган.

- Темурхўжа Абухолиқов ўзининг учта голи билан ОЧЛда клуб тўпурари бўлиб турибди.

"Ал Айн" ҳақида маълумотлар:
- "Ал Айн" ўз тарихида тўртинчи бор чорак финалда иштирок этяпти.

- Жамоа ёзда ўз сафига икки нафар футболчини қўшиб олди: бразилиялик Кайо ва Амир Абдулраҳмон.

- Бу йил "Ал Айн" сафида еттита учрашувда майдонга тушган Фелипе Бастос клуб билан хайрлашди.

- "Ал Айн" гуруҳ ўйинларини кетма-кет икки мағлубият билан бошлаганди. Шундан сўнг жамоа қаторасига еттита ўйинда мағлуб бўлмади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика