RU

Последние новости

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  10 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  24 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  43 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

Ўзбекистон ФИФАнинг янги рейтингида Япониядан ўтиб кетади Новости

Ўзбекистон ФИФАнинг янги рейтингида Япониядан ўтиб кетади

Шу кунларда ФИФА август ойи учун янги рейтингни эълон қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда рейтингда 55-поғонани эгаллаб турибди. Буркина-Фасо, Сурия ва Қатар терма жамоалари мағлуб этилгач терма жамоамизнинг очколари сони 560дан 621га кўпаяди. Жуда катта эҳтимол билан Ўзбекистон янги рейтингда кучли 50таликка киради. Таққослаш учун, айни пайтда 621 очкога эга бўлган Венесуэла 46-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йил ноябрь ойида ФИФА рейтингида 45-ўринда қайд этилганди. Бу мамлакатимиз жамоасининг тарихидаги энг юқори натижаси бўлиб турибди. 

Терма жамоамиз Осиё қитъаси жамоалари орасида тўртинчи ўринни сақлаб қолади. Айни пайтда Эрон, Жанубий Корея ва Япония биздан олдинда боришмоқда.

Янги рейтингда эса Япония биздан пастга тушади, Австралия эса қитъада иккинчи бўлиб олади.  

Янги ФИФА рейтингида Осиё қитъасининг энг кучли 20та жамоаси қуйидаги кетма-кетликда жойлашади.

Эрон 712
Австралия 643
Жанубий Корея 634
Ўзбекистон 621
Саудия Арабистони 589
Япония 574
БАА 504
Хитой 445
Қатар 388
Иордания 387
Туркманистон 352
Қирғизистон 324
Уммон 316
Сурия 315
КХДР 302
Фаластин 302
Филиппин 296
Ироқ 289
Баҳрайн 284
Таиланд 246

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика