RU

Последние новости

19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  0 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  2 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  32 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  15 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  10 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   43 13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  10 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  44 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  24 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  10

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960 Новости

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960

Бугундан бошлаб бўлиб ўтган Европа чемпионатлари ҳақида маълумотлар бериб борамиз.


Футбол бўйича дастлабки Европа чемпионати (Европа миллатлари кубоги) - ўшанда Европа терма жамоалари ўртасидаги норасмий чемпионат сифатида тарихга кирган. Турнирнинг финал қисми 4 та жамоа иштирокида Францияда бўлиб ўтган. Париждаги финалда Югославияни қўшимча вақтларда 2:1 ҳисобида мағлуб этган Собиқ Иттифоқ терма жамоаси илк чемпионга айланган.


Илк чемпионатда 13 та терма жамоа иштирок этишни истамаган. Улар қаторида Англия, Бельгия, Германия ФР, Италия, Голландия ва Швеция терма жамоалари бўлган. Бунинг сабаби, ушбу терма жамоалар футболчилари клуб сафида кўплаб ўйинлар ўтказгандилар.

Испаниялик футболчилар эса сиёсий сабабларга кўра чорак финал босқичида Собиқ Иттифоқ ҳудудига боришни истамаганлар. Шу тариқа финал босқичига Собиқ Иттифоқ, Югославия, Чехословакия ва мезбон Франция терма жамоалари йўл олганлар.

Ярим финалларда Собиқ Иттифоқ Чехословакияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Югославия эса Францияни қийинчилик билан 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратганлар.

Учинчи ўрин учун баҳсда Чехословакия чарчаган Франция устидан 2:0 ҳисобида устун келган.

Финалда эса Югославия аввалига ҳисобни очади. Лекин, Собиқ Иттифоқ терма жамоасининг афсонавий грузиялик ҳужумчиси Слава Метревели 49-дақиқада ҳисобни тенглаштиради. Асосий вақт дуранг билан якунланади. Қўшимча вақтда эса Виктор Понедельник ўйин якунланишига 7 дақиқа қолганида гол киритади ва терма жамоасини ушбу турнир тарихидаги илк чемпионга айлантиради.


Турнирнинг энг яхши футболчиси Лев Яшин


Евро-1960

Чемпион: Собиқ Иттифоқ

Иккинчи ўрин: Югославия

Учинчи ўрин: Чехословакия


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика