RU

Последние новости

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  0 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   38 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  33 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  15 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

"Эртанги кун спорти". Ровшан Мухадов: "Туркманистонда футбол ривожланмоқда" Новости

"Эртанги кун спорти". Ровшан Мухадов: "Туркманистонда футбол ривожланмоқда"

Хабарингиз бор, Тошкентда "Эртанги кун спорти" (Sport for tomorrow) мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Ўз вақтида "Пахтакор"да тўп тепган Ровшан Мухадов бошчилигидаги Туркманистон ўсмирлари дастлабки икки турда Ўзбекистон (1:5) ва Японияга (0:1) мағлуб бўлишди. Биз мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бундай мусобақалар жуда керак деб ўйлайман. Ўсмирлар ўз имкониятларини синаб кўришади. Биз Японияда ўтган илк мусобақада ҳам қатнашгандик. Тошкентдаги мусобақа ҳам яхши ташкил этилмоқда. Бизнинг жамоа тажриба тўпламоқда. Жамоа Осиё чемпионатига чиқа олмади, лекин кейинчалик бу футболчилар турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнашлари мумкин. Туркманистонда футбол босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Артур Геворкяннинг "Насаф"да ўйнашини биламан. У менинг шогирдларимдан бири ҳисобланади. Бир неча йил аввал Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўтган саралашда қатнашганди. Артур Геворкян ҳам ўйнаганди, ўшанда мен бош мураббий эдим. Бугун (суҳбат 2 март куни уюштирилган) "Насаф" ОЧЛдаги навбатдаги ўйинни ўтказади. Албатта учрашувни томоша қиламиз ва Артурга мухлислик қиламиз", - дейди Равшан Мухадов.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика