RU

Последние новости

21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  1 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  6 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  6 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  8 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0

"CA"нинг туғилган кунида Кападзе ва Аҳмедов жамоалари хайрия ўйинда баҳс олиб борадилар Новости

"CA"нинг туғилган кунида Кападзе ва Аҳмедов жамоалари хайрия ўйинда баҳс олиб борадилар

Соғлиғида муаммо юзага келган Ҳасанжон Эргашевга моддий ёрдам бериш мақсадида, навбатдаги хайрия акциямиз ҳақида эълон берамиз.

Юрак пароги ҳасталиги билан оғриётган Ҳасанжон Эргашевга давлатимиз томонидан бепул тиббий хизмат кўрсатиб келиняпти. Унинг соғайиб кетиши учун эса Ҳиндистонда операция қилиниши керак. Эгизаги Ҳусанжон Эргашев гўдаклигида ҳаётдан кўз юмган.

Турли сайтларда Роналдо, Зидан, Бекхэм ва Фигу каби футбол юлдузларини хайрия шоу ўйинларини ўтказишлари ҳақида кўп бора ўқиймиз. Бахтимизга, бизнинг футболчиларимиз ҳам мана шундай тадбирларни беэътибор қолдирмайдилар.

Шунинг учун, бу сафарги туғилган кунимиз Ҳасанжонга бағишланади ва унда Темур Кападзенинг дўстлари, Одил Аҳмедовнинг дўстларига қарши баҳс олиб борадилар. Ҳайриядан тушадиган барча пуллар беморга тақдим этилади. Агар соғлиғи кўтарса, учрашувдаги илк тўпни айнан Ҳасанжон ва унинг 4 ёшли укаси Имомбек майдонга киритиб беришади.

Учрашув 23 декабрь куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт аренасида, соат 12:00да бошланади. Унда сайтимиз ўқувчилари ҳам томошабин сифатида иштирок этишлари мумкин. Танаффус пайтида сайтимиз ўқувчилари учун шоу ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳозирча лойиҳамизни "Локомотив" футбол жамоаси ва Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси қўллаб-қувватладилар. Ўз навбатида бошқа клублардан ҳам лойиҳада иштирок этишларини сўраб қоламиз.

П.С: Шу кунларда Ҳасанжон учун махсус ҳисоб рақами очилади. Телефон рақамлари ҳақида ҳам шундан кейин батафсил маълумот берамиз.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика