RU

Последние новости

19:13"Криштиану ниҳоятда ҳиссиётли инсон"  0 18:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтмоқда  18 18:16"Пахтакор"нинг Фарғонадаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:58Анхель Ди Мария иккита жамоадан бирини танлайди  3 17:39Месси қайтди  2 17:12"Футбол олами". "Нефтчи" ва "Навбаҳор" даврани мағлуб билан якунлашди — Суперлиганинг қолдирилган ўйинлари ҳақида барчаси  0 16:41Хомяков, Бўриев, Ҳамиджонов... Ўзбекистон кубоги 1/8 финални ўтказиб юборадиганлар рўйхати  0 16:05Қўмита қарорларига ҳурматсизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади  10 15:48Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси  9 15:29Суперлига: ОКМК футболчиси қизил олиши, "Навбаҳор"нинг голи ҳисобланмаслиги ва "Насаф" пенальти тепмаслиги керак эди. Баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  20 14:50"Бавария" ўз футболчиси учун 50 млн ва бонуслар хоҳламоқда, МЮ эса ҳали расмий таклиф билан чиқмади  4 14:08Испания терма жамоасининг яна бир футболчиси Саудияга йўл олишга яқин  2 13:39Ўзбекистон терма жамоасининг Гватемалага қарши ўйинлар учун таркиби маълум  0 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг яна бир футболчиси легионерга айланиши мумкин  21 12:49«Нефтчи» собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома имзолади  1

Узбекистан

Бунедкор

Элдор Шомурадов - 13', Баходир Насимов - 34', Баходир Насимов - 45', Достон Хамдамов - 58'

Высшая лига. Тур 5

16/04/2016, 19:00

2
:
4
Завершен

OKMK

Фарход Таджиев - 30', Дониёр Исмаилов - 56'

45'
90'
13'  Элдор Шомурадов
13'  Отабек Шукуров
34'  Баходир Насимов
34'  Акмаль Шорахмедов
45'  Баходир Насимов
45'  Элдор Шомурадов
58'  Достон Хамдамов
67'  Баходир Насимов (Шахзодбек Нурматов)
74'  Отабек Шукуров (Шакер Зуаги)
76'  Элдор Шомурадов (Забихилло Уринбаев)
80'  Шакер Зуаги
30'  Фарход Таджиев
30'  Арсланмират Аманов
46'  Дильшод Джураев (Ярослав Мартинюк)
56'  Дониёр Исмаилов
59'  Мухаммад Исаев
65'  Дониёр Исмаилов
80'  Арсланмират Аманов (Руслан Вагапов)
  • Ўйин тугади! "Бунёдкор" ўз майдонида "Олмалиқ"ни мағлубиятга учратди - 4:2.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
  • 87'
    Ўйин темпи тушиб кетди. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
  • 84'
    Фарҳод Тожиевнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
  • 81'
    "Олмалиқ" стандарт вазиятидан наф чиқара олмади.
  • 80'
    "Олмалиқ": Арслонмурод Аманов ўрнига Руслан Вагапов майдонга туширилди.
  • 80'
    Шакер Зуаги ўз жарима майдончаси олдида рақиб футболчисига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
  • 78'
    "Олмалиқ" ҳужумга ўтмай қўйди. Жамоа футболчилари чарчаб қолишди.
  • 76'
    "Бунёдкор": Элдор Шомуродов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга чиқди.
  • 74'
    "Бунёдкор": Отабек Шукуров ўрнига Шакер Зуаги майдонга тушди.
  • 72'
    Элдор Шомуродовда гол уриш жуда қулай имконият юзага келганди. Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. Шомуродовнинг тепган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 70'
    "Олмалиқ"нинг аксарият ҳужумларини Арслонмурод Аманов ташкил этмоқда ва фаол ўйнамоқда.
  • 69'
    Бугунги ўйинни стадиондан томоша қилиш учун 1306 нафар томошабин ташриф буюрган.
  • 67'
    "Бунёдкор": Баҳодир Насимов ўз ўрнини Шаҳзодбек Нурматовга бўшатиб берди.
  • 65'
    "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Дониёр Исмоилов майдон марказида ишлатган қўполлиги учун ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
  • 62'
    Достонбек Ҳамдамов иккита ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон билан деярли яккама-якка чиқди ва зарба йўллади. Аммо бу сафар Хонимқулов жамоасини голдан сақлаб қолди.
  • 60'
    Танаффусдан сўнг ҳам жамоалар мухлисларга голларни тақдим этишмоқда. Бу сафарги голлар биринчи таймдагисидан ҳам чиройли чиқди. Кураш давом этади.
  • 59'
    "Олмалиқ" футболчиси Муҳаммад Исаев огоҳлантирилди.
  • 58'
    Голлллллллл! Достонбек Ҳамдамовдан чиройли жавоб! 4:2! Ўйини қовушмаётган Достонбек Ҳамдамов ҳам Исмоиловникидан қолишмайдиган гол муаллифига айланди. Жарима майдончаси атрофидан йўллаган кучли зарбасини Хонимқулов қайтаришга ожиз қолди.
  • 57'
    "Олмалиқ": Дарко Станоевич ўрнига Саидкомил Акбаров майдонга тушди.
  • 56'
    Голлллллл! Дониёр Исмоилов! "Бунёдкор" бир қатор вазиятларни кўкка совурди ва бунга жавобан "Олмалиқ"дан гол! Дониёр Исмоиловнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси голга айланди!
  • 55'
    Миноси Сато ҳозир Достонбек яна қулай вазиятга чиқарганди. Аммо Ҳамдамов тўпни ўзига бўйсундира олмади.
  • 54'
    Ажойиб ҳужум! Фақат якунни Ҳамдамов чиройли қилиб тугата олмади. Акром Комилов томонидан жарима майдончасига етказиб берилган тўпга Достонбек Ҳамдамов шунчаки тўғри оёқ қўйишни ҳам уддалай олмади.
  • 52'
    "Бунёдкор"нинг ҳужуми Достонбек Ҳамдамов узатиб берган тўпга Сато етиб келолмади.
  • 50'
    Тўпни қайтаришда Мурод Зуҳуров кичик жароҳат олди ва энди унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
  • 49'
    Элдор Шомуродов узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 48'
    Баҳодир Насимовга майдон четида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 46'
    "Олмалиқ": Дилшод Жўраев ўрнига Ярославь Мартинюк майдонга тушди.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади!
  • 45'
    Голллллллл! Баҳодир Насимов! "Олмалиқ" ҳимоясида яна парокандалик! Элдор Шомуродов Насимовни жуда қулай вазиятда тўп билан таъминлади ва Насимов яна бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади - 3:1!
  • 43'
    "Олмалиқ"нинг узоқ давом этган ҳужумини Павленко ўзининг ноаниқ зарбаси билан бесамар якунлади.
  • 41'
    "Бунёдкор" майдонида "Олмалиқ" ёмон ўйнамаяпти. Шунчаки уларнинг ҳимоя чизиғи бугун меҳмонларга кўп панд бермоқда.
  • 39'
    "Бунёдкор"нинг бу галги ҳужуми самарасиз якун топди.
  • 37'
    Ўйин мухлисларбор, ҳужумкор руҳда ўтмоқда. Жамоалар асосан қанотлар орқали рақибларининг ожиз нуқтасини қидиришмоқда.
  • 35'
    Голлллллллллл! Баҳодир Насимов! "Бунёдкор"нинг қанот орқали ташкил этган ҳужуми самарали якунланди. Акмал Шораҳмедов томонидан жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни Насимов бўш қолган дарвозага аниқ йўллади - 2:1! Акмал Шораҳмедов пенальти бўлган вазиятдаги айбини ювди десак муболаға бўлмайди.
  • 34'
    Дониёр Исмоиловнинг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан сўнг эса "Бунёдкор" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
  • 33'
    Достон Ҳамдамов ўз жарима майдончаси олдида тўпни қўли билан ўйнади. "Олмалиқ" жарима зарбаси тепади.
  • 32'
    Ўйин қизғин курашларга бой ва қизиқарли кечмоқда. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда.
  • 30'
    Голлллллллл! Фарҳод Тожиев! "Олмалиқ" ҳужумчиси мўлжалда адашмади ва учрашувдаги ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
  • 29'
    Пенальти! "Бунёдкор" дарвозаси томон 11-метрлик жарима зарбаси! Акмал Шораҳмедов Арслонмурод Амоновга нисбатан қоидани бузди ва ҳакам пенальти белгилади.
  • 27'
    Бульятнинг хатосидан сўнг Дониёр Исмоилов жамоаси ҳужумини ривожлантирмоқчи бўлди. Аммо Дониёр тўпни жарима майдончаси ичига ошириб беришни ҳам уддалай олмади.
  • 24'
    Дарко Станоевич ва Умид Хонимқулов сал қолса ўз дарвозасига яна бир голни олиб келишлари мумкин эди. Майдон маркази олдида ҳимоячи ва дарвозабон тўпга биргаликда чиқиб келди ва охирги сонияда ким тўпга эгалик қилишни келиша олмай қолишди. Хонимқулов Станоевичга, ҳимоячи эса дарвозабонга ишонгандек туюлди. Аммо охирги паллада Станоевич тўпни тепиб юбриб хавфни олдини олди. Уларни Жавлон Иброҳимов таъқиб қилиб келаётганди.
  • 22'
    "Олмалиқ" жамоаси жарима зарбаси тепди. Аммо ушбу стандарт вазиятидан меҳмонлар наф чиқара олишмади.
  • 19'
    Ўйин темпи анча пасайди.
  • 17'
    Дарко Станоевич ва Гоголдан навбатдаги "қовун" жамоасига қимматга тушиши мумкин эди. Орқага жуда секин узатилган тўпни сал қолса Насимов қувиб етиб, жамоасининг иккинчи голини киритиши мумкин эди.
  • 15'
    "Олмалиқ" жамоаси ҳимоячилари бугун ишончли ҳаракат қила олишмаяпти. Кетма-кет хатоликларни "Бунёдкор" футболчилари ниҳоят жазолашди.
  • 13'
    Голллл! Элдор Шомуродов! Майдон марказидан бошланган ҳужумни Элдор Шомуродов самарали якунлади. Умид Хонимқулов қаршисида ёлғиз қолган ҳужумчи бу сафарги уринишида тўпни осонлик билан дарвозага жойлади - 1:0.
  • 10'
    Ҳозирча майдонда деярли тенг кураш кечмоқда.
  • 8'
    "Олмалиқ" ҳам тезкор ҳужум уюштирди. Аммо жарима майдончаси ичида юзага келган палапартишликдан сўнг майдон эгалари ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
  • 4'
    "Бунёдкор" жамоаси ҳисобни очишга жуда яқин келди. Бироқ "қалдирғочлар" ҳужумчилари кетма-кет иккита яққол голли вазиятни йўққа чиқаришди. Бўш қолган дарвозани ишғол этишни ўрнига, тўп осмон-у фалакка йўналтирилди...
  • 3'
    Жамоалар тезкор ва шиддаткор футбол намойиш этишмоқда.
  • Ўйин белгиланган вақтдан икки дақиқа олдин бошланиб кетди... Шунақаси ҳам бўлиб туради
  • Учрашув бошланди!
  • "Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акрамжон Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 10.Элдор Шомуродов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Булят. Захира: 45.Акбар Тўраев, 7.Шакер Зуаги, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 16.Дилшод Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 71.Александр Алемпиевич, 77.Виктор Карпенко.
  • "Олмалиқ": 16.Умид Хонимқулов, 4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Евгений Гоголь, 7.Арслонмурод Омонов, 10.Фарҳод Тожиев, 11.Зоҳир Пиримов, 14.Дониёр Исмоилов, 15.Дилшод Жўраев, 17.Муҳаммад Исаев, 20.Дарко Станоевич, 27.Никита Павленко. Захира: 35.Никита Шквирин, 3.Саидкомил Акбаров, 8.Ярослав Мартинюк, 19.Ислом Иномов, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 24.Руслан Вагапов, 28.Мурод Ражабов.
Яндекс.Метрика