RU

Последние новости

23:11Элдор Шомуродов учун қайси вариант қулайроқ? Илёс Зейтуллаев фикрини айтди  2 23:09Франция чемпионати старт олмоқда! "Гавр" - ПСЖ баҳси асосий таркиблари билан танишинг  1 22:53АПЛ старт олмоқда! "Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм" баҳси асосий таркиблари маълум  3 22:48Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндан мухлислар ютди"  2 22:32Вадим Абрамов: "Бизнинг пенальти нега бекор қилинганига тушунмадим"  4 22:25Суперлига. "Қизилқум" - "Насаф" 0:1, Бозоровдан супергол!  0 22:16Шерзод Эсанов: "Катта режаларим бор, уларни босқичма-босқич амалга ошираман"  7 22:03Суперлига. "Насаф" 70 дақиқа бир киши кам бўлиб "меҳмон"да "Қизилқум"ни мағлуб этди. Бозоровдан эса супер гол  92 21:34"Пахтакор"нинг Элит Чемпионлар Лигасидаги ўйинлар тақвими маълум қилинди  6 21:25Суперлига. "Динамо" - ОКМК 3:2, Ҳалилов сўнги сонияда ҳимоячининг оёқлари орасидан гол урди  4 21:15Эрон. "Истиқлол" учун мавсум бошланди, Машарипов асосий таркибда  0 21:09Ўзбекистон футзал термасининг Португалияга қарши баҳс учун таркиби эълон қилинди  1 20:41Эрон. "Фулад"нинг таркиби эълон қилинди, Ўткир Юсупов янги жамоасида дебют қиладими?  7 20:33Жалолиддин Машарипов: "Ўзимнинг собиқ жамоаларимга қарши ўйнайдиган бўлдим"  9 20:20Суперлига. Самарқанддаги оловли ўйинда "Динамо" ОКМК устидан ғалаба қозонди  81

Международный

Локомотив Ташкент

Islom Tuhtahujaev - 26', Sherzod Fayziev - 55'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . Тур 1/8

24/05/2016, 18:00

1
:
2
Завершен

Аль-Хиляль

Мохаммад Аль-Шальхуб - 89'

45'
90'
26'  Islom Tuhtahujaev
26'  Каха Макхарадзе
32'  Ikrom Alibaev
53'  Sanjar Shaakhmedov
55'  Sherzod Fayziev
55'  Сервер Дьепаров
70'  Ikrom Alibaev (Марат Бикмаев)
76'  Oleg Zoteev (Sardor Mirzayev)
86'  Sanjar Shaakhmedov (Sergey Prokhorov)
22'  Наваф Альабед
46'  Наваф Альабед (Мохаммад Аль-Шальхуб)
51'  Салман Аль-Фаридж
74'  Mohammed Jahfali
74'  Абдулла Альдоссри (Khalid Al Kabi)
80'  Карлос Эдуардо (Яссер Аль-Кахтани)
89'  Мохаммад Аль-Шальхуб
90'  Яссер Аль-Шахрани
  • "ЛОКОМОТИВ" ЧОРАК ФИНАЛДА!
  • 90+3'
    Нестероооооо!!! Игнатий ўз жарима майдончаси ичида рақибга имкон бермай тўпни эгаллаб олди! Баракалла!
  • 90+1'
    Ёсир Алшаҳрони Жепаровни йиқитди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди
  • 90'
    Ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди
  • 89'
    Гол! 2:1. Муҳаммад Ал Шлҳуб ҳисобни қисқартирди
  • 88'
    Аилтон пенальти ишлаб олди...
  • 87'
    Шерзод Фарзиевнинг ажойиб ҳаракатидан сўнг "Локо" тўпни рақибдан олиб қўйди ва жамоа қарши ҳужумга ўтди. Марат Бикмаев жарима майдончасига кирмай зарба беришга қарор қилди ва зарба ноаниқ кетди
  • 85'
    Шоаҳмедов ўрнига Сергей Прохоров майдонга тушди
  • 84'
    Сардор Мирзаев рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди. Бу сафар ҳам гол кўрамизми?
  • 82'
    Сардор Мирзаев ва Темурхўжа Абдуҳолиқов комбинацияси жуда чиройли кўриниш олди. Мирзаев ҳужумни якунлаш учун зарба берди, аммо ноаниқ
  • 80'
    "Локо" рақибни довдиратиб қўйди. "Темирйўлчилар" рақиб дарвозасига кетма кет зарбалар беришяпти
  • 77'
    Бугунги учрашувни "Бунёдкор" стадионида 5291 мухлис томоша қилмоқда
  • 76'
    Олег Зотеев ўрнига Сардор Мирзаев майдонга тушди
  • 75'
    Ҳолид Кааби Салим Алдосарининг ўринга майдонга тушди
  • 74'
    Муҳаммад Жаҳфали Темурхўжага нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди
  • 72'
    "Локо" кўплаб қарши ҳужумлар уюштиряпти, аммо уларга сўнгги зарба етишмаяпти
  • 70'
    Сариқ карточка олган Икром Алибоев ўрнига Марат Бикмаев майдонга тушди
  • 67'
    Марат Бикмаев майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. У Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг ўрнини эгалласа керак
  • 64'
    "Ал Ҳилол" бурчак зарбаси ишлаб олди. Уларнинг стандарти бартараф этилди
  • 60'
    Алфараж мезбонлар жарима майдончасига яқинлашиб, дарвоза томон зарба берди. Несетров тўп йўналишини кузатиб турганди, шу сабаб Игнатий тўпга тегмади
  • 58'
    "Ал Ҳилол" марказда жуда бўш ўйнаяпти. "Локо"нинг ярим ҳимоячилари ажойиб ҳаракат қилишяпти ва ўз жамоалари учун катта фойда беришмоқда
  • 55'
    ГОООЛЛЛ!!!!"Локо" қарама қарши қанотдан жарима зарбаси ишлади. Бу сафар Жепаровнинг оширмаси хавфлироқ тус олди ва Шерзод Файзиев ҳисобни 2:0 га етказди
  • 54'
    "Локо" рақиб жарима майдончасининг чап томонида стандарт ишлаб олди. Тўп қаршисида яна Жепаров. Сервернинг оширмаси фақат аут билан якунланди
  • 52'
    Бир бирига қўполлик ишлатган иккала жамоанинг футболчилари сариқ карточка билан "сийланишди"
  • 50'
    Жепаров майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва ўз жамоасининг қарши ҳужумини бошлади. Тўп бўш турган Темурхўжага етказилди, Абдуҳолиқовнинг зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди
  • 48'
    Мезбонлар бурчак зарбасига эга бўлишди. Жепаровнинг оширмасига Кахи зарба беришга уринди, Махарадзега тўп ноқулай келди, Шоаҳемедовнинг зарбаси эса яна бурчак тўпи қўйилишига сабаб бўлди
  • 47'
    "Локомотив" футболчилари иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлашди. Ўйинчилар қанотларда ҳужумга ўтишяпти
  • 46'
    Меҳмонларда ўзгариш. Наваф Алобид ўрнига Шлҳуб майдонга тушди
  • Стадион трибуналари узра Ўзбекистон байғроғи хилпирамоқда. "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт" дегандек туюлди мухлислар
  • Иккинчи бўлим бошида "Ал Ҳилол"да ўзгариш бўлиши эҳтимоли катта. Риёдликлар захирасида ўтирган Муҳаммад Ал Шлҳуб мураббий билан машғулот ўтказяпти. "Локо" томонида эса захирадаги барча тики така билан банд
  • ТАНАФФУС
  • 45+1'
    "Локомотив" футболчилари кутилмаганда тўпни рақибдан олиб қўйишди ва қарши ҳужум ташкил қилишди. Шоаҳмедов томонидан дарвозага берилган зарба ноаниқ кетди
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
  • 43'
    Жарима зарбаси бурчак тўпи билан якунланди. Навбатдаги стандарт ҳам "темирйўлчилар" томонидан бартараф этилди
  • 42'
    Жаноб Бенжамин Жон Уильямс Шоаҳмедовни қўлиб билан ўйнади деб ҳисоблади ва "Локо" дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. Дарвозагача масофа 30 метр
  • 41'
    "Локо" ёшлари бугун жуда фаол, аммо қоида бузишда ҳам шу гапни уларга қўллаш мумкин. Алибоев ва Шоаҳмедов кўп қоида бузишяпти
  • 38'
    Темур Кападзе шикастланган кўринади, шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Ҳаммаси жойида, Темур ўйинни давом эттира олади
  • 35'
    Олиг Зотеев ўзига келган тўпни бир ҳаракат билан Файзиевга ташлади, аммо кейинроқ тўп олдирилди
  • 33'
    "Ал Ҳилол" футболчиси узоқдан Нестеровни синашга уринди, терма жамоамиз посбони бу тўпни "чой ичиб" илиб олди
  • 32'
    Икром Алибоев хавфли ҳаракати учун Уильямс томонидан огоҳлантирилди
  • 29'
    Ана энди "Локомотив", мураббийлар тили билан айтиладиган "квадрат"ларни бошласа ҳам бўлади. Рақиб ҳимояга эътиборни бироз камайтириб, ҳужумлар ташкил қилиш ҳақида ўйлайди
  • 26'
    ГОООООЛЛЛЛ!!! ИСЛОММММ!!!! Жепаров ўнг қанотда қўйилган жарима зарбасидан тўпни дарвозабон майдончасига ташлаб берди, Тўхтахўжаев эса тўпга боши билан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб яна Исломга тушди ва "Локо" ҳимоя қўрғони сардори дарвозага бор кучи билан зарба берди
  • 23'
    Сервер Жепаров бошлаб берган ҳужум жуда хавфли тус олди. Темурхўжа қаршисидаги бир ҳимоячини алдади ва тўпни ўнг оёғига тўғирлаб зарба берди, аммо кучсиз. Дарвозабон тўпга эга чиқди
  • 21'
    Наваф кутилмаганда Санжар Шоаҳмедовга жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди
  • 20'
    "Локомотив" футболчилари рақибни ўз жарима майдончасига қамаб қўййишга ҳаракат қиляпти ва бу қисман уддаланди десак ашадмаган бўламиз
  • 18'
    "Локомотив" фан клуби ўз севимлиларини бор кучи билан қўллаб турибди. Бу футболчиларга қўшимча энергия бериши аниқ.
  • 15'
    "Ал Ҳилол" бурчак зарбасига эга бўлди. Навафнинг жарима майдончасига ташлаган тўпини ҳимоячилар қайтаришди
  • 13'
    Ҳозирча "Локо" футболчиларига эътироз йўқ. Улар рақиб ҳимояси тирқишини излашяпти ва уни топишади деган умиддамиз
  • 11'
    Карлос Эдуардо мезбонлар жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба беришга уринди, аммо Кахи Махарадзе бунга йўл қўймади ва хавфни бартараф этди
  • 9'
    "Локо" футболчилари аста секин ташаббусни қўлига олмоқда, аммо ҳозирча хавфли ҳужумлар сони кам
  • 7'
    "Темирйўлчилар"нинг жарима зарбаси рақиб футболчилари томонидан бартараф этилди ва улар ҳам қарши ҳужумга ўтишди, аммо Салим Мустафоев хавфни бартараф этди
  • 5'
    Меҳмонлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо уларнинг оширмаси омадсиз чиқди ва "Локомотив" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳужум жарима зарбаси билан давом этяпти...
  • 2'
    Жепаров илк дақиқалардан ўз маҳоратини кўрсатмоқда. Унинг тажрибаси бугунги ўйинда "Локомотив"га катта ёрдам бериши мумкин
  • 1'
    Бенжамин Жон Уильямс хуштагини чалди ва ўйин бошланди!
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! 18:00да "Локомотив" ва "Ал-Ҳилол" ўртасидаги ОЧЛ нимчорак финалининг жавоб учрашуви бошланади. Биринчи баҳс голсиз дуранг билан якунланган. Бугун асосий вақтда голли дуранг қайд этилса, меҳмонлар кейинги босқичга йўл олади. Шу сабабли "темирйўлчилар" бугун иложи борича гол ўтказмасликка ҳаракат қилиши керак. Эслатиб ўтамиз, агар баҳснинг асосий вақти голсиз якунланса, қўшимча бўлимларда урилган голлар мезбон/меҳмон тизимида ҳисобланмайди. "Локомотив"га омад тилаймиз
  • "Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 22.Санжар Шоаҳмедов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 28.Икром Алибоев, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе (с), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 33.Олег Зотеев 37.Шерзод Файзиев.
  • "Ал Ҳилол": 22.Фаҳад Ал Тхуаяян, 3.Карлос Эдуардо, 4.Абдулла Ал Зори, 7.Салман Алфараж, 9.Аилтон, 12.Ёсир Ал Шаҳрони, 14.Сауд Карири, 24.Наваф Алабид, 26.Дигао, 29.Салем Алдовсари, 70. Моҳаммед Жаҳвали.
Яндекс.Метрика