Международный
Китай Гао Линь - 84' |
Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 9 31/08/2017, 18:00 0
:
1
Завершен
|
Узбекистан |
Стадион: 51666 зрителей
45'
90'
-
Учрашув якунланди. Афсуски, Хитойдан енгилдик.
-
85'Гао Линг пенальтидан Нестеров дарвозасини ишғол қилди.
-
82'Егор Кримец эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
-
82'Ана бўлмаса, бизнинг дарвозамизга пенальти.
-
79'Марат Бикмаев ўрнига Сардор Мирзаев туширилди.
-
77'Сюжи Чжао Денисовга нисбатан жуда қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
-
71'Жепаровнинг узоқдан йўллаган зарбасини Зенг Ченг ушлаб олди.
-
70'Занг Лингпенг ўрнига Рен Ханг майдонга туширилди.
-
67'Жепаров нималар қилди ҳозир? Чапақай Сервер чап оёғида турган тўпга бирга-бир ҳолатда зарба бермагани тушунарсиз. Эҳҳ, жуда кўп имкониятларни кўкка совураяпмиз.
-
67'Кутилмаганда марказий ҳужумчи Игорь Сергеев ўрнига таянч ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров туширилди.
-
62'Фенг Ксиаотинг огоҳлантирилди.
-
60'Нестееероовввв, раҳмат менга Игнатттттт. Киперимиз 3 сония ичида иккита супер сейвни амалга оширди.
-
56'Зарбаааа, аввалига Жепаров бурчакдан тўғри зарба берди, кейин Шомуродовнинг бош билан берган аниқ зарбасини дарвозабон уриб юборди.
-
56'Вакилларимиз тинмай ҳужум қилишмоқда, гол уриш керак
-
54'Зарбааааа, бу сафар Жепаровввв. Нималар бўлаяпти? Ҳозир урмасак қачон гол урамиз? Одил тўпни рақибдан олиб қўйди ва Элдорга берди. Шомуродов тўпни Серверга берди, Жепаров эса тепага тепди.
-
50'Хитойликлар Тўхтахўжаевнинг қанотидан тинмай ҳужум уюштиришмоқда.
-
49'Эҳҳ, бундай имконият яна бўлармикин футболчиларимизда?
-
47'Зарбааааааа, Сергееееввввв. Қандай имкониятни ўйинчиларимиз кўкка совуришди. Аввалига Бикмаев тўпни Жепаровга вақтида бермади, кейин Сергеев дарвозага 5-6 метрдан ноаниқ зарба берди. Эссиз...
-
Иккинчи бўлим бошланди.
-
Биз учун анча ҳаяжонли ўтган биринчи бўлимни 0:0 ҳисобида якунлаб олдик.
-
45'Шомуродов ўткир бурчакдан ноаниқ зарба берди.
-
41'Зарбалар бўйича статистика мутлақо хитойликлар тарафида: 12-1
-
40'Нималар бўлаяпти майдонда? Дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар жуда ҳам кўпайиб кетди.
-
37'Зарба, Нестерооооввв. Игнат бизни қутқарди. Занг Хизе бемалол 16мизга ёриб кирди ва яккама-якка ҳолатда зарба берган эди. Яшавор Нестеров.
-
36'Жепаров оддий ҳолатда ноаниқ пас берди ва рақибда қарши ҳужумга кетиш имкони пайдо бўлди.
-
33'Одил Аҳмедов тўпни рақибдан олиб қўйжи ва қарши ҳужумга ўтишга уринди, пасда бироз адашди сардоримиз.
-
31'Хавфли вазияяттт, охир-оқибат биз бурчак зарбасини амалга оширамиз.
-
29'Қарши ҳужумга ўтган Шомуродовни чалган Занг Лингпенгга сариқ карточка кўрсатилди.
-
27'Ана холос, ҳакам Игнатий Нестеровга вақтни чўздинг деб сариқ карточка кўрсатди.
-
25'Зарба, Нестеров жамоамизни голдан қутқариб қолди. Жуда кучли ва аниқ зарбани Игнат уриб юборди. Бу зарбарни ушлаб бўлмасди.
-
19'Марат Бикмаев огоҳлантирилди.
-
20'Ҳозир Анзур Исмоилов ортдаги оёғи билан рақибни бирга-бир чиқиб кетишига йўл қўймади.
-
17'Зарба, бу сафар ҳам Ву Леи дарвозамизга хавф туғдирди. Нестеров тўпни ушлаб олди.
-
15'Ву Леи бу сафар чап қанотдан марказ томон ёриб кирди ва ноаниқ зарба берди.
-
13'Ли Ксюепенгнинг кучли зарбаси Кримецга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Анча хавфли зарба бўлди. Хитойликлар ўйинда устунликни қўлга олишди.
-
13'Ли Ксюепенгнинг кучли зарбаси Кримецга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Анча хавфли зарба бўлди. Хитойликлар ўйинда устунликни қўлга олишди.
-
10'Уҳҳ, Нестеров тўпни қайтариш чоғида сирпаниб кетди ва хавфли вазият юзага келди. Тўхтахўжаев тўпни тепиб юборди.
-
8'Денг Ханвен италий Денисовга қўполлик ишлатгани учун жарима зарбаси белгиланди.
-
7'Хитой терма жамоаси футболчилари аста-секин устунликни ўз қўлига олишга уринмоқда.
-
4'Зарба, хитойликларнинг энг хавфли ўйинчиси бўлган Ву Леи сал қолса Нестеров дарвозасини нишонга олиши мумкин эди. Яхши ҳамки унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
-
3'Зарбааа, Одил Аҳмедовнинг зарбаси рикошет бўлиб дарвоза томон борди. Дарвозабон ушлаб олди. Бу вазиятда вакилларимиз прессинг уюштириш эвазига рақибдан тўпни олиб қўйишган эди.
-
Умид қиламизки, бугун ғалаба биз томонда бўлади. Йигитларга ишонамиз ва уларни қўллаб-қувватлаймиз.
-
Учрашув бошланди. Бугун Хитой тўпга биринчи бўлиб тегди.
-
Учрашув бош ҳаками Дилан Перера ҳар икки жамоа сардорлари ёрдамида ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олди.
-
Энди эса Хитой мадҳиясига навбат.
-
"Ухань Спорт Маркази" стадионида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда.
-
Хитой ҳамда Ўзбекистон терма жамолари майдонга чиқиб келишмоқда.
-
Жамоалар стадионнинг майдонга чиқиш йўлагида туришибди.
-
Мана бизнинг мухлисларимизни ҳам кўрсатишди. Кам сонли ишқибозларимиз олқишлар борасида кўп сонли мезбонлардан қолишмасликка ҳаракат қилишади.
-
Хитойлик мухлислар стадионда фантастик мухит ярата олишибди. Бу борада гап йўқ уларга, Ўзбекистондан борган ишқибозлар ҳам қўллаб-қувватлаш борасида улардан қолишмаслиги аниқ. Лекин, сон устунлиги мезбонлар фойдасига.
-
Хитой - Ўзбекистон учрашуви ўтказиладиган "Ухань Спорт Маркази" стадиони қизил рангга бурканган. Терма жамоамизнинг стадионга етиб келиши ва автобусдан тушиб келиши намойиш этилди.
-
Шунингдек, Хитой терма жамоаси ҳам ўйиндан олдин чигалёзди машқларини бажармоқда.
-
Айни пайтда терма жамоамизнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Чима Мишель Онеке асосий таркиб футболчилари билан чигалёзди машқларини бажармоқда.
-
Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 4.Марат Бикмаев, 17.Отабек Шукуров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов, 11.Игор Сергеев, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.
-
Хитой: 1.Зенг Ченг, 5.Занг Лингпенг, 6.Фенг Ксиаотинг, 7.Ву Лей, 10.Зенг Зи (с), 11.Хао Жунмин, 17.Ли Ксюепенг, 18.Гао Лин, 19.Занг Хизе, 20.Ю Ханчао, 21.Денг Ханвен
-
Ассалом алайкум қадрли футбол иҳлосмандлари! Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи доирасида Хитойга қарши ўйин ўтказади. Учрашув 17:00да бошланади.