RU

Последние новости

08:10Ўзбекистон сўнгги бор меҳмонда Қирғиз Республикасига қарши қандай натижа қайд этган?   0 07:35ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикаси меҳмони бўлади   5 01:55Миллатлар лигаси. Франция ғалаба қозонди, Италия Исроилни таслим қилди, Қозоғистонда мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:31"Олимпик" - "Металлург" учрашуви "Жар"да ўтказилмайди  1 00:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 00:15Франция Бельгияга имкон қолдирмади  3 23:28Флик энг яхши мураббий деб топилди  3 23:20Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекдаги машғулотини қандай ўтказди? ФОТОМАҚОЛА  2 22:10Жамшид Искандеров: "Мақсадимиз - уч очко билан уйга қайтиш"  5 21:51Кўпчиликни ҳавотирга солаётган стадионда Ўзбекистон терма жамоаси машғулот ўтказди  8 21:36Назорат учрашуви. ОКМК ва "Динамо" иштирокидаги голлар шоусида ғолиб аниқланмади  1 21:35Жалолиддин Машарипов: "Қирғизистон Эронга қарши учрашувда дуранг қайд этиши учун яхши имкониятга эга эди"  7 21:05Шерзод Насруллаев: "Эртага 200 фоиз иштиёқ билан майдонга тушамиз"  4 20:38Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон ўйинини ким бошқаради?  2 20:25"Роналду — андоза"  12

Международный

Реал Мадрид

Фернандо - 20'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/2

04/05/2016, 23:45

0
:
1
Завершен

Манчестер Сити

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 78300 зрителей

Главный судья: Дамир Скомина

45'
90'
20'  Фернандо
56'  Хесе (Лукас Васкес)
67'  Иcкo (Хамес Родригес)
83'  Лукас Васкес
88'  Лука Модрич (Матео Ковачич)
10'  Венсан Компани (Эльяким Мангаля)
30'  Кевин Де Брёйне
61'  Яя Туре (Рахим Стерлинг)
69'  Хесус Навас (Келечи Ихеаначо)
71'  Фернандо
90'  Николас Отаменди
  • ЎЙИН ТУГАДИ! "РЕАЛ" ФИНАЛДА!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди...
  • 90'
    Кейлор Навас ўз постини ташлаб хавфни бартараф этиш мақсадида олдинга чиқиб кетди ва боши билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Кейлор Навас шунингдек тўпни чиқариб юбориш пайтида жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда... "Реал"да захирадан фойдаланиш имконияти қолмаган...
  • 89'
    Агуэродан жуда кучли зарба. "Сити" ҳужумчиси мўлжалда бироз адашди...
  • 88'
    "Реал": Лука Модрич ўрнига Ковачич майдонга чиқди.
  • 87'
    "Реал" ҳимоячилари бугун жуда яхши ўйинни ўтказишмоқда. "Сити" футболчиларига умуман имконият беришмаяпти...
  • 85'
    Де Брюйненинг жарима зарбаси тўғри дарвозага йўналтирган тўпи дарвозанинг орқа қисмига тегиб қайтди...
  • 84'
    Лукас Вазкезга Скомина огоҳлантириш кўрсатди.
  • 83'
    Рахим Стерлинг чап қанот бурчаги олдида жамоаси фойдасига жарима зарбаси ишлаб олди.
  • 81'
    "Сити" жамоаси тўпни назорат қилиш билан чекланиб қолмоқда. Ҳужумга ўтишда эса улар анча суст ҳаракатланишмоқда.
  • 78'
    Ўйин хавфли вазиятларсиз давом этмоқда...
  • 76'
    "Сити" негадир худди ютаётгандек жамоадек ўйнамоқда...
  • 74'
    Ўйин анча зерикарли ўтмоқда. "Сити" "Реал"га юқори босим уюштира олмаяпти...
  • 71'
    Учрашувнинг 71-дақиқаси ўтиб бормоқда, "Сити" эса ҳалигача бирорта дарвозага тўғри зарба бера олганича йўқ...
  • 69'
    "Манчестер Сити": Хесус Навас ўз ўрнини Ихеаначога бўшатиб берди.
  • 67'
    "Реал": Исконинг ўрнига Хамес Родригез майдонга тушди.
  • 66'
    Хамес Родригез майдонга тушишга тараддуд кўрмоқда...
  • 64'
    Бурчак зарбасидан сўнг дарвоза устуни "Сити"ни голдан сақлаб қолди. Иккинчи темпда давом этган ҳужум пайтида эса Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди...
  • 63'
    Мангаланинг майдонда йиқилиб тушганидан Роналду фойдаланиб, дарвозага зарба йўллади. Тўп эса йўл-йўлакай рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
  • 61'
    "Манчестер Сити": Яя Туре ўрнига Стерлинг майдонга туширилди.
  • 61'
    Роналду ҳужумда Отамендига нисбатан қоидани бузди.
  • 59'
    Роналду Жо Харт дарвозаси томон зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.
  • 58'
    "Реал" ўйинни назорат қилмоқда.
  • 56'
    "Реал": Ўйини қовушмаган Хесе ўрнига Лукас Вазкез майдонга тушди.
  • 55'
    Ўнг қанот орқали ташкил этилган ҳужумни Роналду боши билан самарали якунламоқчи бўлди. Аммо унинг боши билан йўллаган зарбасини Харт ушлаб олди.
  • 54'
    "Сити" ҳужум ташкил этишда анча қийинчиликларга дуч келмоқда.
  • 53'
    Лука Модрич жуда қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. Харт тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси. Аммо ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдаланиш мезбонларга насиб этмади.
  • 51'
    Хесе ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмаяпти.
  • 50'
    Бэйл узун пас орқали Роналдуни жарима майдончаси ичидан қидириб топди. Криштиану эса ҳаводан келаётган тўпга зарба беришда хато ўйнади.
  • 49'
    Хесе майдон маркази олдидан бир ҳимоячидан усталик билан ўтиб кетди ва тўпни жарима майдончаси ичидаги жамоадошига етказиб бериш ўрнига, шундоққина Жо Хартнинг қўлига узатди.
  • 47'
    Кроос "Реал"нинг ҳужумини ўнг қанотга кўчирди. Карвахаль томонидан жарима майдончасига ошириб берилган тўпга Роналду зарба бера олмади. Камида португалиялик футболчи оффсайдда қолганди.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Ҳозирча ҳисоб "Реал" фойдасига...
  • 45+2'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 44'
    Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Зарба! Де Брюйне Фернандиньони тўп билан таъминлади. Бугун туғилган кунини нишонлаётган футболчининг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди...
  • 43'
    Гарет Бэйлдан кучли зарба. Чамаси 25 метрлар масофадан теплган зарбани Харт ушлаб олди.
  • 42'
    Клиши икки маротаба тўп узатишда ноаниқ ўйнади ва жамоаси ҳужумини бузиб қўйди...
  • 41'
    "Манчестер Сити" бурчак зарбасини амалга оширди. Кейлор Навас ҳаводан келган тўпни ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.
  • 38'
    "Манчестер Сити"да етакчи футболчи топилмаяпти. Де Брюйнени рақиб ҳимоячилари зарарсизлантиришмоқда. Яя Туре эса кўнгилдагидек ўйнай олмаяпти.
  • 36'
    "Реал" жарима зарбасидан сўнг гол киритди. Аммо Рамоснинг киритган голи инобатга олинмади. Сабаби, "Реал" футболчилари ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишганди...
  • 34'
    Ўйин тезлиги пасайди.
  • 32'
    "Сити" ҳужумга ўтяпти. "Реал" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди. Ҳаводаги курашда Навас ва ҳимоячилар ишончли ўйнашмоқда.
  • 30'
    Де Брюйнега сариқ карточка кўрсатилди. Бельгиялик футболчи Марселога нисбатан қоидани бузди деб ҳисоблади ҳакам...
  • 28'
    "Реал" устунликни тўлиқ ўз қўлига олди...
  • 27'
    Ўнг қанот бурчаги олдида Роналдуга нисбатан қоидани бузишди. Жарима зарбасидан сўнг эса Харт тўпни қайтарди.
  • 25'
    "Манчестер Сити"нинг тезкор ҳужуми ўнг қанотдан ривож олди. Аммо Кейлор Навас ўз вақтида хавфни бартараф этишни уддасидан чиқди.
  • 24'
    Марсело чиройли ўйнади ва ҳужумни ривожлантирди. Искодан Марселога узатилган тўпни Роналду келиб дарвозага тепиб юборди. Мўлжалда адашди. Тўп эса Марселога узатилганди...
  • 22'
    Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Манчестер Сити" олдинга ўтди. Бурчак зарбаси ишлаб олинди. Аммо "Реал" футболчилари хавфни бартараф этишди.
  • 20'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! БЭЙЛ! Карвахалнинг тўп узатишидан кейин Бэйл жарима майдончаси ичига кириб борди ва дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди - 1:0.
  • 18'
    "Реал" тўпни ўз назоратига олди, аммо ҳужум ташкил қилишда бироз оқсамоқда...
  • 15'
    "Реал" ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда.
  • 13'
    Ниҳоят "Реал" ҳам ҳужумга ўтди. Карвахалнинг тўп оширишидан сўнг Роналду боши билан зарба берди. Ноаниқ.
  • 12'
    Хесус Навас ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун ҳужум тўхтаб қолди. Акс ҳолда "Сити"да яхшигина имконият пайдо бўларди...
  • 10'
    "Манчестер Сити": Компани ўрнига Мангала тушди.
  • 10'
    Эҳҳҳ, Компани ўйинни давом эттира олмайди. "Сити" учун катта йўқотиш. Ҳимоя қўрғони етакчиси майдонни жароҳати боис тарк этмоқда.
  • 9'
    Компани тўп билан ҳаракат пайтида оёғини жуда ноқулай тарзда қайириб олди... Унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
  • 8'
    Англияликлар ҳужумкор руҳда, гол уриш иштиёқида ўйнамоқда...
  • 7'
    Мадридда ҳозирча тўп назорати тўлиқ "Сити"нинг қўлида...
  • 6'
    Исконинг фаоллиги эвазига "Реал" бурчак зарбаси ишлаб олди. Аммо стандарт вазиятидан сўнг "Сити" футболчилари хавфни бартараф этишди...
  • 4'
    Ўйин темпи аста-секин ошиб бораётгандек. "Сити" дастлабки дақиқаларданоқ рақибига босим уюштирмоқчи. Ҳа, кутилмаган ҳолат... Ҳозирча "Реал" тўпни рақибдан олиб қўйиш билан банд...
  • 3'
    Карвахаль "Реал"нинг дастлабки ҳужумини ўз қаноти орқали ташкил қилганди. Аммо Хесе бу сафар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди...
  • 2'
    Агуэро "Сити" ҳужумга ўтаётганда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди...
  • Учрашув старт олди! Кеттик...
  • Жамоалар ЕЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда...
  • Таркиблар маълум!
  • Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско, Кроос, Бэйл, Модрич, Хесе, Роналду.
  • Манчестер Сити – Харт, Компани, Клиши, Санья, Отаменди, Фернандо, Фернандиньо, Туре, Навас, де Брюйне, Агуэро.
  • Биринчи учрашувда ҳисоб очилмаганди.
  • ЕЧЛ ярим финал доирасидаги "Реал" - "Манчестер Сити" тўқнашувининг жавоб беллашувини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика