RU

Последние новости

02:13А Серия. "Парма" — "Интер" ва "Милан" — "Фиорентина" ўйинларида 2:2 ҳисоблари қайд этилди  1 02:00Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Бетис"ни мағлуб этолмади  40 00:23Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кенжабоев ва Давронов умумий гуруҳда шуғулланмоқда"  1 00:20Суперлига. "Нефтчи"да камбэк, "Насаф"да йирик ғалаба  1 23:58"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузи учун 100 млн таклиф қилади  6 23:40Виталий Левченко: "Суперлигада ўткинчи ўйинлар йўқ. Фаворитлар ўз ўрнида эмас, ҳеч ким кутмаган жамоалар эса юқорида"  2 22:52АПЛнинг икки гранди Ямални кузатмоқда  8 22:12ПСЖ 13-бор Франция чемпионига айланди – бу рекорд  6 22:09Суперлига. "Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни йирик ҳисобда таслим қилди  27 22:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол Ҳузистон" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади, Ўрунов эса...  15 21:30Бундеслига. "Байер" 90+1 дақиқада урилган гол эвазига ғалаба қозонди, "Боруссия Дортмунд"да эса 4:1  2 21:23Суперлига. "Нефтчи" голларга бой ўйинда камбэк эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  146 21:18Ла Лига. "Реал" "Сантьяго Бернабеу"да "Валенсия"га мағлуб бўлди, Дуро 90+5 дақиқада ғалаба голини урди  145 21:00Эрон Про Лигаси. "Нассажи Мозандарон" меҳмонда "Мес Рафсанжан" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев 77 дақиқа ҳаракат қилди  2 20:04Томас Мюллер "Бавария"ни тарк этишини эълон қилди  7

Испания

Депортиво

Примера Дивизион . Тур 38

14/05/2016, 21:00

2
:
0
Завершен

Реал Мадрид

Криштиану Роналду - 7', Криштиану Роналду - 25'

Стадион: Estadio Municipal de Riazor, 29017 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
57'  Педро Москера
71'  Алехандро Аррибас Гарридо (Робер)
76'  Педро Москера (Сельсо Борхес)
76'  Файсал Фажр (Ориол Риера)
7'  Криштиану Роналду
7'  Карим Бензема
25'  Криштиану Роналду
25'  Тони Кроос
46'  Криштиану Роналду (Хамес Родригес)
50'  Тони Кроос
61'  Тони Кроос (Иcкo)
76'  Гарет Бэйл (Хесе)
86'  Серхио Рамос
90'  Лука Модрич
  • "Депортиво" - "Реал" 0:2. Учрашув якунланди
  • 90+1'
    "Реал" захирасида кайфият ёмон эмас. Улар мавсумни ёмон ўтказишмади. "Қироллик клуби"ни олдинда Чемпионлар лигаси финали кутиб турибди
  • 87'
    Хамес Месси услубида ўнг қанотдан марказроққа ўтиб дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Афсус бироз ноаниқ
  • 86'
    "Реал" ажойиб комбинация уюштирди. Марсело чап қанотдан жарима майдончасига ташлаган тўпини дарвозабон бир амаллаб қайтариб қолди
  • 84'
    "Депортиво" бурчак тўпи ишлаб олди. Жарима майдончасига узатилган тўп "Реал" футболчилари томонидан қайтарилди.
  • 79'
    Иско рақиб жарима майдончаси олдида тўпни ўнг қанотда турган Данилога оширди, Данило эса тўпни дарвоза олдига ҳаволатиб ташлади, ҳужумни бошлаган Исконинг ўзи бу тўпга бош билан зарба берди, ноаниқ...
  • 78'
    Бензема 5 ҳимоячи қаршисида Хамесга ажойиб узатма берди, аммо Родригес ўйиндан ташқари ҳолатда экан
  • 76'
    Хесе Бэйл ўрнига майдонга тушди. Зидан Чемпионлар лигаси финали олдидан етакчи футболчиларга дам беряпти
  • 75'
    Бергатиньос узоқ масофадан Навас қўриқлаётган дарвозани нишонша олишга уриниб кўрди, аммо дарвоза майдондан 5 метр тепада эмас.
  • 72'
    "Депортиво" қарши ҳужумда рақиб жамоани жазолаши мумкин эди, аммо улар фақат бурчак зарбаси ишлаб олишди. Бурчак зарбасини Робер бош билан дарвозага тўғирлаб қўйиши мумкин эди, аммо Навас ўзини кўрсатди.
  • 68'
    Бергатиньос рақиб жарима майдончаси олдида жамоадоши билан ажойиб ўйин кўрсатди ва дарвозага зарба берди. Тўп у ўйлагандек йўналиш олгани йўқ
  • 64'
    Карвахаль жарима майдончаси яқинида қоида бузди. "Депортиво"да ҳисобни қисқартириш учун ажойиб имконият бор эди, аммо узатма Пепе томонидан қайтарилди. Иккинчи тўлқиндаги ҳужум Сидней зарбаси билан якунланди ва мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди
  • 61'
    Марсело ҳужумда рақибдан тўпни олиб қўйиб, ўз қанотидан жарима майдончаси ичига тўпни ташлади, Данило қарама-қарши қанотдан дарвозани нишонга олишга уринди, аммо тўп унинг оёғига қулай тушмади
  • 61'
    Иско Крооснинг ўрнига майдонга тушди
  • 57'
    Москера Касемиронинг қарши ҳужумга ўтиб кетишини истамади ва қоида бузди
  • 54'
    Лукас Переснинг "Реал" дарвозасига берган зарбасини Кейлор Навас тутиб олди.
  • 51'
    Данило ўнг қанотда ҳимоячидан қочиб кетишга уринди, аммо рақиб бунга йўл қўймади. Ўйин темпи жуда юқори эмас
  • 49'
    Хамес дарвозага зарба берди. Аммо аниқ посбон нишонга олинди. Гол йўқ
  • 48'
    Мезбонларнинг бурчак зарбаси муваффақиятли амалга ошмади, аммо уларнинг ўйини бироз очилгандек. "Реал" бунга имкон беряпти
  • 47'
    "Депортиво" ушбу учрашувдаги ўзининг биринчи бурчак зарбасини ишлаб олди
  • 46'
    Криштиану Роналду ўзгартирилди! Унинг ўрнига Хамес Родригес майдонга тушди
  • ТАНАФФУС
  • 45'
    Роналдунинг биринчи зарбаси жонли деворга тегди, қайтган тўпни Криштиану яна дарвозага йўллашга уринди ва яна ҳимоячилар якуний зарбани Касемиро берди, лекин унинг берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
  • 44'
    Бензема рақиб дарвозасидан тахминан 30 метр узоқликда жарима зарбаси ишлаб олди. Ҳар доимгидек тўп қаршисида КРИШТИАНУ РОНАЛДУ
  • 43'
    "Депортиво" ҳужум ушютиришга уриниб кўрди, аммо Модрич ўз жамоасини қамалдан олиб чиқиб кетди
  • 42'
    Стадионда "Реал" учрашувини томоша қилаётган "Қироллик клуби" мухлислари хафа бўлишмоқда
  • 40'
    Нариги баҳсда ҳисоб ўзгарди. Суаресдан дубль
  • 37'
    Картабия ўнг қанотдан тўпни "Реал" жарима майдончасига ташлашга уринди, аммо унинг узатмасидан сўнг тўп майдонни тарк этди
  • 36'
    "Депортиво"нинг камдан-кам ҳужумларидан бири зарба билан якунланди. Аммо бироз ноаниқ
  • 33'
    Бензема иккала қанотда ҳам фаол ўйнаяпти, тўпларга очилмоқда. "Реал" эса комбинацион ҳужумларини давом эттиряпти. "Қаймоқранглилар"нинг бурчак зарбаси бартараф этилди, ҳужумнинг иккинчи тўлқинида Роналду чап оёғи билан дарвозага зарба берди, тўп эса "Депортиво" дарвозасининг тўсинига тегиб майдонни тарк этди
  • 30'
    Бензема айланма зарба билан "Депортиво" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо дарвозабон Плетикоса уни бартараф этди
  • 29'
    "Реал" бўшашаётгани йўқ. Улар тўпга эгалик қилишни давом эттиришяпти. РОНАЛДУ рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятда дарвоза устунини нишонга олди!
  • 25'
    ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! КРиштиану бурчакдан етакзиб берилган тўпни боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди!
  • 22'
    Бир неча сония олдин нариги баҳсда"Барселона" ҳужумчиси Суарес "Гранада" дарвозасига гол уриб учрашувдаги ҳисобни очди
  • 21'
    Бензема чап қанотда ҳимоячилардан қочиб кетди ва жарима майдончасига кирмасдан марказроққа интилди, лекни рақиб футболчилари бунга йўл қўймади
  • 21'
    "Депортиво" футболчилари ҳимояни тарк этишди. Улар ҳам ҳужум ташкил қилишни бошлашмоқда, аммо ҳозирча "Реал" ҳимояси жуда ишончли ўйнаяпти
  • 18'
    Кроос деярли марказдан ўнг қанотда очилаётган Данилога ташлаб берди. Жуда ажойиб пас, аммо "Депор" ҳимоячилари рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйишди
  • 15'
    15 дақиқа ичида иккала жамоа футболчилари ҳам 18,4 км.дан масофа босиб ўтишга улгуришди
  • 12'
    Бэйл ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан икки ҳимоячидан қочиши мумкин эди, аммо "Депортиво" футболчиси тўпни олиб қўйди. Гарет эса айбини ювиш учун қоидани бузишга мажбур бўлди
  • 10'
    "Реал" гол урганидан сўнг тўхтаб қолгани йўқ ва ҳар доимгидек рақиб дарвозасининг тирқишларини излаяпти!
  • 7'
    ГОООООЛЛЛЛЛЛ! Роналду!!!! 7-дақиқада "Реал"нинг 7-рақамли футболчиси ҳисобни очди! Бэйл, Бензема комбинацияси Криштианунинг голи билан якунланди!
  • 6'
    "Реал" футболчилари "Депортиво" жарима майдончаси атрофида турли комбинациялар уюштиряпти, аммо унга битта якуний зарба етишмаяпти
  • 4'
    Криштиану Роналду ўзининг чап қанотидан жарима майдончасига яқинлашиб, тўпни Бенземага ташлашга ҳаракат қилди, аммо узатма кучлироқ чиққани туфайли тўп аут тарафга ўтиб кетди. "Реал" яна тўпга эгалик қиляпти
  • 3'
    "Реал" аста-секин мезбонларни ўз жарима майдончасига қамашга уриняпти
  • 1'
    "Қироллик клуби" икл сониялардан тўпга эга чиқиб, ҳужумга ўтишга шошилмаяпти
  • ЎЙИН БОШЛАНДИ! ДЕПОРТИВО - РЕАЛ
  • Учрашувдан олдин Ироқда ҳалок бўлган "Реал" мухлислари учун сукут сақланди
  • Айни дамда иккала жамоа майдонда машғулот ўтказмоқда
  • "Реал": Навас, Пепе, Рамос, Роналду, Кроос, Бензема, Бэйл, Марсело, Касемиро, Карвахаль, Модрич.
  • Захира: Касилья, Варан, Хамес, Ковачич, Хесе, Иско, Данило.
  • Сиз "Гранада" - "Барселона" учрашувини Aleziya.com сайтида (TAS-IX ҳудудида) томоша қилишингиз мумкин. Айни дамда учрашув тўғридан-тўғри эфир орқали намойиш этилмоқда. Баҳсни кузатиш учун рўйхатдан ўтинг ва Испания чемпионатининг ҳал қилувчи баҳси гувоҳига айланинг. Ушбу сайтда Примеродан ташқари Бундеслига, А Серия ва Франция чемпионати баҳслари ҳам намойиш этилади!
Яндекс.Метрика