RU

Последние новости

00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  2 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  0 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  1 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  0 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  1 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  2 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  13 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  0 21:35"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади  2 21:18Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди  6 20:51Англия терма жамоасига АПЛда ишлаган мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда  9 20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  6 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Международный

Франция

Оливье Жиру - 13', Поль Погба - 20', Димитри Пайе - 43', Антуан Гризманн - 45', Оливье Жиру - 59'

Чемпионат Европы. 1/4 финал .

04/07/2016, 00:00

2
:
5
Завершен

Исландия

Колбейнн Сигторссон - 56', Биркир Бьяднасон - 84'

Стадион: 76833 зрителей

Главный судья: Бьерн Куиперс

45'
90'
13'  Оливье Жиру
13'  Блез Матюиди
20'  Поль Погба
20'  Антуан Гризманн
43'  Димитри Пайе
43'  Антуан Гризманн
45'  Антуан Гризманн
45'  Оливье Жиру
59'  Оливье Жиру
59'  Димитри Пайе
60'  Оливье Жиру (Андре-Пьер Жиньяк)
72'  Лоран Косельни (Эльяким Мангаля)
75'  Самюэль Юмтити
80'  Димитри Пайе (Кингсли Коман)
46'  Йон Бедварссон (Альвред Финнбогасон)
46'  Кари Арнасон (Сверрир Ингасон)
56'  Колбейнн Сигторссон
56'  Гильфи Сигурдссон
58'  Биркир Бьяднасон
83'  Колбейнн Сигторссон (Эйдур Гудйонсен)
84'  Биркир Бьяднасон
84'  Ари Скуласон
  • ЎЙИН ТУГАДИ! Франция ярим финалда, Исландия эса уйига кетади.
  • 90'
    Ҳакам 2 дақиқа қўшиб берди.
  • 87'
    Исландия Францияни ҳимояланишга мажбур этмоқда. Улар учинчи голни уришга интилишмоқда.
  • 86'
    Кингсли Коман ва Сиссокода гол уриш учун вазият пайдо бўлганди.
  • 84'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! БЬЯРНАСОН!! Исландиянинг чап қанотдан ташкил этган ҳужумини Бьярнасон боши билан йўллаган зарбаси орқали самарали якунлади - 5:2.
  • 83'
    Исландия футболи афсонаси Эйдур Гудйонсен майдонга тушди. Гудйонсен Сигтурссон ўрнига майдонга тушди.
  • 80'
    Франция: Димитри Пайе ўрнига Кингсли Коман майдонга тушди.
  • 77'
    Франция олтинчи голни уриш мақсадида олдинга ўтмоқда. Аммо Исландия ҳимоячилари бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилишмоқда.
  • 75'
    Умтити огоҳлантирилди.
  • 72'
    Франция: Косельни ўрнига Мангала майдонга туширилди.
  • 69'
    Франция қарши ҳужумда рақиб дарвозасига олтинчи голни киритиши мумкин эди. Аммо Димитри Пайе вазиятни анча чўзиб юборди.
  • 67'
    Жиньяк жамоадошлари уюштирган ҳужумни самарали якунлай олмади.
  • 66'
    Исландия энди ҳеч нарсани ўйламай олдинга бормоқда. Мухлисларга гол совға қилиш мақсадида ҳужумга ўтишмоқда.
  • 64'
    Исландиянинг бурчак зарбаси уларга наф келтирмади. Уго Льорис бу вазиятда ҳам вазиятни юмшатди.
  • 63'
    УГО ЛЬОРИС!!! АЖОЙИБ СЕЙВ! ҚОЙИЛ! Игнасоннинг яқин масофадан боши билан йўллаган кучли зарбасини Уго Льорис қайтариб қолишга эришди!
  • Франция бугун истаганича гол уряпти. Исландиянинг ҳимоя чизиғи эса анча чарчаб қолгани кўриниб қоляпти.
  • 60'
    Францияда ўзгариш: Оливье Жиру ўрнига Жиньяк майдонга чиқди.
  • Хальдерссон тўпга чиқишда хато ўйнади ва Жиру боши билан Хальдерссонни доғда қолдирди.
  • 59'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЖИРУ!!!! Оливье Жиру Димитри Пайенинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди - 5:1.
  • 58'
    Бьрянасон қўпол ҳаракати учун огоҳлантириш олди.
  • 56'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! СИГТУРССОН! Исландиянинг бу галги ҳужуми самара келтирди. Сигурдссоннинг жарима майдончасига ошириб берган тўпига Сигтурссон оёғини қўйди ва ҳисобни қисқартирди - 4:1.
  • 53'
    Исландиянинг жавоб ҳужуми. Гудмундссоннинг узоқдан берган зарбасига аниқлик етишмади.
  • 51'
    Поль Погба узоқдан зарба йўллади. Зарба кучли чиқди, аммо ноаниқ.
  • 50'
    Исландия ҳужумга ўта олмаяпти. Франция бунга йўл қўймаяпти.
  • 49'
    Сиссоко ва Гризманнинг фаоллиги билан Франциянинг навбатдаги ҳужуми ривожлантирилди. Аммо Димитри Пайенинг дарвоза томон йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 46'
    Исландия: Арнасон ўз ўрнини Ингасонга бўшатиб берди.
  • 46'
    Исландия: Бедварссон ўрнига Финнбогасон майдонга тушди.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус. Франция 45 дақиқа ичида ярим финал масаласини буткул ҳал этиб қўйди. Иккинчи тайм шунчаки расмиятчилик учун ўтади, шекилли...
  • 45'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ГРИЗМАНН!!!! Гризманн гол уришга лойиқ ўйин кўрсатаётганди ва танаффус олдидан бу ишни уддалади. Антуан Гризманн яккама-якка вазиятга чиқди ва тўпни Хальдерссон устидан жуда чиройли тарзда ошириб қўйди - 4:0.
  • 43'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ДИМИТРИ ПАЙЕ!!!!!!! Гризманнинг яна бир тўп узатиши голга айланди. Бу сафар Димитри Пайе жарима майдончаси олдидан дарвозани нишонга олди - 3:0.
  • 41'
    Исландия майдон марказидан жарима зарбасини амалга оширди. Сигурдссоннинг ошириб берган тўпи ҳеч кимга тегмай Уго Льориснинг қўлига бориб тушди.
  • 38'
    Димитри Пайе яхши вазиятга чиқиб бораётган Матюидини кўрди ва тўпни у томон оширди. Матюиди тўхтатмасдан тўпга зарба бермоқчи бўлди. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади.
  • 37'
    Франция ортиқча кучини сарфламоқчи эмас. Ярим финалда уларни қандай рақиб кутиб турганини яхши ҳис этиб туришибди. Шу боис улар тўпни назорат қилишмоқда ва ҳужумга катта куч билан ўтишмаяпти.
  • Англия терма жамоаси футболчилари телевизор орқали ушбу ўйинни кўришаётганмикан? Кўраётган бўлишса, Франция терма жамоасининг ўйинларидан у-бу нарсани ўрганишса зарар қилмайди. Эндида...
  • 33'
    Эвра ўз қанотидан олдинга ўтганди. Аммо якунда Эвра йиқилди ва ҳакамга қаради. Голландиялик рефери бунга парво ҳам қилмади. У ҳам Эвра йиқилди, деб топди. Агарда йиқитилганида хуштагини чалган бўларди.
  • 31'
    Франция ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олган.
  • 29'
    Энди Гризманн эмас, Пайе бу ишни амалга оширди. Аммо жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни ҳимоячи бартараф этди.
  • 28'
    Франция яна бурчак зарбаси ишлаб олди. Бу сафар нима бўлишини кўрамиз.
  • 26'
    Поль Погба бугун анча фаол ўйнамоқда. Гол урди, рақиб ҳужумларини тўхтатишда яхши ҳаракат қилмоқда. Майдон марказининг ҳақиқий етакчиси десак муболаға бўлмайди.
  • 25'
    Уҳҳҳҳҳ! Хавфли вазият! Исландия гол уриш учун ажойиб вазиятга эга бўлганди. Бодварссон жарима майдончаси ичидан дарвозага кўнгилдагидек зарба бера олмади. Натижада ҳисоб ўзгармай қолди.
  • Исландия ушбу Европа чемпионатида каттагина шовқин кўтара олди. Агарда бугунги ўйинда мағлубиятга учраб, уйларига қайтишса ҳам уларни ҳақиқий қаҳрамонларча кутиб олишади. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Франция эса ярим финал афишасига путур етказмаслик учун ҳаракат қилмоқда. Кўпчилик кутган катта сенсация руй бермайдиганга ўхшайди. Аммо ҳали ўйин давом этади. Нималар бўлишини эса ҳакам хуштаги янграганидан сўнг билиб оламиз.
  • 21'
    Франция юзага келтираётган вазиятларидан унумли фойдаланмоқда. Исландияга қарши бу ишни уддалаш анча қийин бўлаётганди. Франция уддаламоқда. Исландия бу турнирда ҳали ҳеч бир жамоадан иккита гол ўтказиб юбормаганди.
  • 20'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ПОЛЬ ПОГБА! Франция дастлабки бурчак зарбасини ишлаб олди. Гризманнинг ошириб берган тўпига Погба боши билан зарба берди ва дарвозани ишғол этди - 2:0.
  • 19'
    Франция тўпни назорат қилишга эътибор қаратмоқда.
  • 17'
    Исландиянинг ҳужуми ўнг қанотдан ривож олди. Бедварссон тарафга ошириб берилган тўпга ҳужумчи боши билан зарба берди. Уго Льорис бу вазият ортиқча қийинчиликка дуч келмади.
  • 15'
    Исландия ўтган ўйинда ҳам аввалига тўп ўтказиб юбориб, кейинчалик Англия дарвозасини икки маротаба ишғол этишни уддасидан чиққанди. Шу боис ҳали ўйиндаги кураш давом этади. Кўрамиз.
  • Франция ниҳоят Европа чемпионатининг бешинчи ўйинида биринчи бўлимда гол уришга муваффақ бўлди.
  • 12'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ОЛИВЬЕ ЖИРУ! Блез Матюиди майдон марказидан ажойиб тўп узатиши орқали Жируни олдинга чорлади. Оливье Жиру эса яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, тўпни дарвозага аниқ йўллашга муваффақ бўлди. Тўп Хальдерссоннинг оёқлари орасидан ўтиб кетди - 1:0.
  • 10'
    Исландия тўп назоратини ўз қўлига олган. Франция прессинг қўллашга мажбур бўлмоқда.
  • 8'
    Бьярнасон Льорис дарвозасига зарба йўллади. Ноаниқ. Исландия кутилганидан ҳам кўпроқ Франция дарвозаси олдида вақтни ўтказмоқда. Ҳужумлар етарли.
  • Эслатиб ўтамиз, Исландия дарвозабони Хальдерссон футболдан ташқари клипмейкерлик қилади. Эшитишимизга қараганда, эстрадамиз юлдузи Шахзода ҳам Исландияда клип оладиган бўлса, ушбу клипмейкерга мурожаат қилиши мумкин экан. Миш-мишлар кўпайиб кетади-да шунақа пайтлар.
  • 6'
    Франциянинг ҳужуми ва Исландия дарвозаси томон илк зарба! Пайе! Жарима майдончаси олдида Сиссокодан тўпни қабул қилган Пайе дарвозани "кўзлади". Аммо Хальдерссон ўз ўрнида ишончли ўйнади.
  • 5'
    Франция ўйин тизгини ўз қўлига олишга ўринмоқда.
  • 4'
    Исландия ҳимояда вақтни ўтказмоқчи эмас. Улар яна ҳужумга ўтишди. Гудмундссон томон узатиб берилган тўпни футболчи қабул қилишда хатога йўл қўйди. Акс ҳолда Франция дарвозаси олдида жуда хавфли вазият юзага келарди.
  • 3'
    Исландия ҳужумга ўтди. Аутдан сўнг Сигурдссон томон тўп етиб келди ва футболчи Уго Льорис қўриқлаётган дарвозага илк зарбани йўллади. Льорис ўз ўрнида.
  • 2'
    Франция майдон маркази олдидан жарима зарбасини амалга оширди. Погба жарима майдончаси ичида қоидани бузгани учун ҳакам фол қайд этди ва ҳужум тўхтатилди.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Исландия давлат мадҳияси янгради. Энди навбат Франция мадҳиясига...
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишди
  • Исландия: Халльдорссон, Севарссон, Арнасон, Сигурдссон, Скуласон, Гудмундссон, Гуннарссон, Сигурдссон, Бьярнасон, Бедварссон, Сигторссон.
  • Франция: Льорис, Санья, Юмтити, Косьелни, Эвра, Погба, Матуиди, Сиссоко, Гризманн, Пайе, Жиру.
  • Европа чемпионати чорак финал доирасидаги Франция - Исландия учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика