RU

Последние новости

11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  0 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  6 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  4 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  26 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  33 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  12 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  14 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  13 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  13 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  3 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  11

Международный

Хорватия

Чемпионат Европы. 18 Финал .

26/06/2016, 01:00

1
:
0
Finished AET

Португалия

Рикарду Куарежма - 117'

Стадион: 33523 зрителей

Главный судья: Карлос Веласко Карбалло

45'
90'
120'
88'  Марио Манджукич (Никола Калинич)
110'  Иван Ракитич (Марко Пьяца)
120'  Ведран Чорлука (Андрей Крамарич)
50'  Андре Гомеш (Ренату Саншеш)
78'  Вильям Карвалью
87'  Жуан Мариу (Рикарду Куарежма)
108'  Адриен Силва (Данилу Перейра)
117'  Рикарду Куарежма
117'  Криштиану Роналду
  • Ўйин якунланди! Португалия сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига чорак финал йўлланмасини қўлга киритмоқда!
  • 121'
    Эххххх.... Яна Видааа! Бироооозз ноаниқ!!!!
  • 120'
    Ҳакам икки дақиқа қўшиб берди!
  • 119'
    Хорватия футболчилари яна олдинга ўтмоқдалар! Ўйин якуни қизиқарли кечмоқда! Афсуски, фақат якун...
  • 118'
    Бунгача эса хорватиялик футболчилар бир дақиқа ичида иккита ажойиб имкониятдан фойдалана олмагандилар. Афсус...
  • 117'
    ГООООЛ! Сен урмасанг сенга уришади! Португалия футболчилари ҳисобни очмоқдалар! Роналдунинг берган зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни қайтарди. Қайтган тўпни эса Куарежма боши билан дарвозага йўллади! 0:1!
  • 114'
    Хорватлар яна олдинга интилишмоқда
  • 113'
    Видаааа! Унда яна имконият бўлганди боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун. Аммо, лекин, бироқ...
  • 111'
    Португалия терма жамоасининг ўнг қаноти фаоллашган. Куарежма ҳисобига!
  • 109'
    Хорватияликларда сўнгги ўзгариш: Ракитич ўрнига Пьяца ўйинни давом эттиради
  • 107'
    Силва ўрнига Данило майдонга тушди португалияликлар сафида
  • Иккинчи қўшимча бўлимни кўрамиз!
  • Биринчи экстра тайм якунланди!
  • 104'
    Роналду деган футболчи умуман йўқолиб қолган...
  • 101'
    Брозовичнинг зарбаси. Ноаниқ!
  • 98'
    Сайтимизнинг фикр қолдириш бўлимида мухлислар ушбу ўйинга турнирнинг энг зерикарли ўйинларидан бири деб таъриф бермоқдалар. Уларнинг фикрига қўшилмасдан иложимиз йўқ!
  • 96'
    Калиниччч... Рақибининг хатосидан унумли фойдалана олмади. Акс ҳолда, ҳисоб очилиши мумкин эди...
  • 93'
    Перишичнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди
  • Экстра таймлар бошланди!
  • Асосий вақт якунланди! Ўйин давомида жамоалар деярли аниқ зарба бермадилар! Қўшимча таймлар кўрамиз!
  • 90'
    Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди
  • 88'
    Хорватияда ўзгариш: Манжукич ўрнига Калинич майдонга тушди
  • 88'
    Португалияда ўзгариш: Мариу ўрнига Куарежма ўйинни давом эттиради
  • 86'
    Қўшимча вақт кўрамиз шекилли...
  • 83'
    Марио Манжукич Пепе билан тўп учун курашда ерга ноқулай йиқилди. Унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилди ва футболчи дарҳол майдонга қайтди
  • 80'
    Перишичдан яна бир жуда ноаниқ зарба
  • 77'
    Виллиам Карвальо ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди
  • 73'
    Саншеш ўз жарима майдончасига жуда жуда яқин жойда ўйин қоидасини бузганди. Хорватияликлар эса стандарт вазиятдан фойдалана олмадилар...
  • 68'
    Ракитич майдон марказига яқин жойда Саншешга қарши қўпол ўйнади
  • 64'
    Стринич ўз жарима майдончасида тўп учун курашда Нанини тепиб юборди. Нани эса ўз услубида йиқилиб берди. Ҳакам эса бунга эътибор бериб ўтиргани йўқ! Туре ўрнингдан!
  • 62'
    Ухххх.... Видааа! Стандард вазиятдан сўнг ҳисобни очиши мумкин эди! Афсуски, бу сафарги уриниш ҳам самарасиз!
  • 58'
    Энди Брозовичдан жуда ноаниқ зарба...
  • 56'
    Эхххх.... Саншешда ажойиб имконият юзага келганди! У биргина аниқ зарба билан рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин эдия... На чора, бола ёш ҳали!
  • 51'
    Стриничда яхши имконият бўлганди. Аммо, лекин, бироқ... Бунинг фойдаси бўлгани йўқ
  • 50'
    Португалияда ўзгариш: Андре Гомеш ўрнига Ринату Саншеш майдонга тушди
  • 46'
    Умид қиламизки, иккинчи бўлимда қизиқроқ футбол кўрамиз...
  • Иккинчи бўлим бошланди
  • ТАНАФФУС!
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшиб ўтиргани йўқ
  • 44'
    Ўйин темпини юқори деб бўлмайди. Қандайдир зерикарли. Ҳаттоки Италия терма жамоасининг ўйинлари бундан қизиқроқ ўтади :)
  • 42'
    Тўп Роналдуга тушиши билан стадион мухлислари хуштакбозликни бошламоқдалар... Нима қилган экан Кришти уларга?
  • 39'
    Адриен Силва Ракитичга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам бу сафар уни оғзаки огоҳлантириш билан кифояланди
  • 36'
    Португалия терма жамоаси футболчилари иккинчи қаватдаги устунлик эвазига рақиб дарвозаси томон ҳавф солишга уриниб кўрмоқдалар. Бироқ, Хорватиянинг баланд бўйли ҳимоячилари уларга имкон бермаяптилар
  • 32'
    Срна бурчакдан тўпни жамоадошларига етказиб берганди. Аммо, бу самара бергани йўқ
  • 29'
    Перишичччч... Тезкорлик билан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирган футболчининг зарбаси бироз ноаниқ...
  • 25'
    Хавфли вазияттт... Пепеее... Стандард вазиятдан сўнг португалиялик футболчида яхши имконият юзага келганди. Афсуски, унинг боши билан берган зарбаси жуда юқорига кетди
  • 22'
    Хорватияликлар олдинга ўтишга уриниб кўргандилар. Бироқ, бу вазиятда рақиб посбони тўпга биринчи бўлиб югуриб чиқди ва вазият кескинлашишига йўл қўймади
  • 18'
    Икки хорват футболчиси орасида қолиб кетган Нани яна йиқилиб тушди, бечора...
  • 16'
    Жамоалар ҳозирча тайинли ҳавфли вазият юзага келтирганлари йўқ
  • 12'
    Перишич билан тўқнашувда кичик жароҳат олган Нанига тиббий ёрдам кўрсатилди
  • 11'
    Хорватияликлар яна олдинга ўтишмоқда. Гол кўрамизми?
  • 9'
    Португалия мураббийи асабийлашмоқда...
  • 7'
    Айтганча, Португалия терма жамоаси футболчиси Луис Нани бугун терма жамоадаги 100-ўйинини ўтказмоқда. Қизиқ, ушбу юбилей ўйин унга омад келтирармикин?
  • 4'
    Хорватлар ўзларининг анъанавий "шахмат либос"ларида, португалияликлар эса оч яшил футболкаларида бугун майдонга тушганлар
  • 2'
    Тўп назорати ҳозирча хорватияликларда
  • Ўйин бошланди!
  • Давлат мадҳиялари янграмоқда
  • Баҳс бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда! Ўйин учун деярли барча нарса тайёр!
  • Португалия - Руи Патрисиу, Седрик, Пепе, Фонте, Геррейру, Жоау Мариу, Адриен Силва, В.Карвалью, Андре Гомеш, Нани, Роналду.
  • Хорватия - Субашич, Срна, Чорлука, Вида, Стринич, Модрич, Бадель, Брозович, Ракитич, Перишич, Манжукич.
  • Терма жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди
  • Ҳаммага обший салом! Хорватия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади!
Яндекс.Метрика