RU

Последние новости

10:56«Бухоро» Тожикистонда йиғин ўтказмоқда. Йиғинда «Андижон» ва «Локомотив» футболчилари ҳам бор  1 10:31Неймар 9 ойлик танаффусдан сўнг «Ал Ҳилол» машғулотларига қайтди  1 10:05«Пахтакор» яна бир маҳоратли ҳужумчи билан шартнома тузди  9 09:53“Машъал” тўрт нафар футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 09:39Истеъфога чиққан Саутгейт кетиш олдидан нималар деди?  5 09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  3 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  38 08:26«Андижон» ёзги йиғиннинг илк назорат учрашувида йирик ғалабани қўлга киритди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?  4 08:00УEФА матбуот хизмати Евро-2024 рамзий терма жамоани эълон қилди  18 07:36Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  2 00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  8 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  1 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  7 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  5 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  3

Международный

Португалия

Чемпионат Европы. Группа F .

19/06/2016, 00:00

0
:
0
Завершен

Австрия

Стадион: Parc des Princes, 44291 зрителей

Главный судья: Никола Риццоли

45'
90'
31'  Рикарду Куарежма
40'  Пепе
71'  Рикарду Куарежма (Жуан Мариу)
79'  Криштиану Роналду
83'  Андре Гомеш (Эдер)
89'  Нани (Рафа Силва)
47'  Мартин Харник
60'  Кристиан Фукс
65'  Давид Алаба (Алессандро Шепф)
78'  Мартин Хинтереггер
85'  Марсель Забитцер (Лукас Хинтерзеер)
86'  Алессандро Шепф
87'  Штефан Ильзанкер (Кевин Виммер)
  • 90+3'
    Бўлди учрашув якунига етди. Португалия Австрия билан дуранг ўйнади.
  • 90+1'
    Австрия тўпни асосан рақиб жарима майдони ёнида ушлаб туриб вақтдан ютмоқда
  • 90'
    Яна уч дақиқадан сўнг тугайдиган бўлди
  • 88'
    Ўзгариш. Португалия. Нани ўрнига Рафа Сильва тушди
  • 86'
    Ўзгариш. Австрия. Илсанкер ўрнига Виммер тушди
  • 85'
    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛМАААААААААС! Жарима тўпидан узатилган тўпни Роналду боши билан дарвозага аниқ йўллади, бироқ бу сафар ҳам у ўйиндан ташқари ҳолатда экан, гол ҳисобланмади
  • 84'
    Ўзгариш. Австрия. Сабитзер ўрнига Хинтерсер тушди
  • 83'
    Ўзгариш. Португалия. Андре Гомеш ўрнига Эдер тушди
  • 82'
    Австрия руҳий устунликка эга бўлиб ҳужумга ўтмоқда. Арнаутович ва Фукснинг паслари ҳимоячилар томонидан баратарф этилди
  • 81'
    Португалия бугун ҳам 2 очко йўқотадими?
  • 79'
    ЗАРБАААААААААААААААААААА! ЙЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎҚ! ГОЛ ЭМАААААААААААААС! РОНАЛДУ! Криштианунинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!!!
  • 77'
    Хинтереггер Роналдуни йиқитгани учун огоҳлантирилди ва пенальти
  • 77'
    ПЕНАЛЬТИ! Португалия тепади.
  • 75'
    Учрашув яна 20 дақиқадан сўнг тугайди, ҳозирча иккала жамоа гол ура олмади
  • 73'
    Австрия жарима тўпига эга бўлди. Бироқ жарима майдонига узатилган тўп ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди
  • 72'
    Ҳозир майдонга тушган Мариунинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди
  • 71'
    Ўзгариш. Португалия. Куарежма ўрнига Жоау Мариу тушди
  • 68'
    Австрия ҳам гол уришга уринмоқда. Алаба майдонни тарк этгач жамоа яхшироқ ўйнаётгандек
  • 66'
    Куарежма ўнг қанотдан жуда кўп бор тўпни жарима майдонига узатмоқда, уларнинг аксарияти Альмерга насиб қилмоқда
  • 65'
    Ўзгариш. Австрия. Алаба ўрнига Шопф тушди
  • 63'
    Баумгартлингер ҳозир Моутиньонинг оёғини "наглий" босиб олди, жарима тўпига эга бўлди Португалия
  • 62'
    Ҳозирга қадар Австрия посбони Роберт Альмер 6та сейвни амалга оширди!
  • 61'
    Австрия ўз жарима майдони ичида қамал қилинмоқда, жарима тўпи, бурчак тўпи...
  • 60'
    Огоҳлантириш. Кристиан Фукс
  • 56'
    ЗАРБАААААААААААААААА! РОНАЛДУУУУУУУУУУУУ! АЛЬМЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕР! Маладес! Иккала футболчига ҳам қойил, бурчак тўпидан сўнг Криштиану боши билан дарвозага зарба берди, тўпни Роберт Альмер қайтарди!
  • 56'
    ЗАРБАААААААААА! РОНАЛДУУУУУУУ! Криштианунинг зарбасини Альмер қайтарди, бурчак тўпи тепади Португалия
  • 55'
    Стадионда машҳурлар жуда кўп. Ҳозирча кўрганларимиз Криштиану Роналдунинг онаси ва ўғли, Луиш Фигу, Давид Трезеге, Педру Паулета...
  • 54'
    Рафаэль Герреронинг тўп узатиши жуда ва жуда ноаниқ чиқди
  • 53'
    "Лестер" сафида Англия чемпиони бўлган Фукс ҳозир Куарежмани оёғига бир тепиб уни ағанатди, жарима тўпи
  • 52'
    Иккинчи бўлимни Португалия ҳужумкор тарзда бошлади
  • 49'
    ЗАРБААААА! Роналдунинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли девордан уёғига ўтгани йўқ.
  • 48'
    Огоҳлантириш. Мартин Харник
  • 47'
    ЗАРБААА! Ильсанкернинг зарбасидан сўнг Руй Патрисиу тўпни қайтарди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45'
    Биринчи бўлим якунланди, ҳакам бир сония ҳам қўшгани йўқ
  • 42'
    Биринчи бўлимда ҳисоб очилмайдиганга ўхшайди
  • 40'
    ЗАРБААААААААААААААААА! Алабанинг ўзи чап оёғида дарвозага зарба берди, тўп дарвозага кетаётганида Виейринья боши билан қайтарди!
  • 39'
    Пепе жарима майдони чизиғи ёнида Алабани йиқитгани учун сариқ олди. Бурчак ёнида жарима тўп тепади австрияликлар
  • 39'
    Огоҳлантириш. Пепе
  • 37'
    ЗАРБА! Роналду яна бир зарба берди, кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўпни Альмер эгаллаб олди
  • 36'
    Куарежма яна бир бурчак тўпи ишлаб олди. Уни ўзи амалга оширади
  • 34'
    ЗАРБА! Нанининг пасидан сўнг Роналду боши билан зарба берди, Альмер тўпни қайтарди, бироқ аслида Криштиану ўйиндан ташқари ҳолатда экан
  • 30'
    Огоҳлантириш. Рикардо Куарежма
  • 28'
    ЗАРБАААААААААААААА! НАНИИИИИИИИИИИ! Чап қанотдан узатилган тўпни Нани боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб ортига қайтди, қайтган тўпни Моутиньо осмонга қараб тепди!
  • 26'
    Ўйин бир маъромда кечаётгани йўқ, гоҳида кўплаб ҳужумлар, гоҳида фақат тўп узатишлар
  • 23'
    Австрия ҳозирча рақиб дарвозасига яқинлаша олмаяпти
  • 22'
    ЗАРБАААААААААААААААААА! ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Рафаэль Герреро чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига ерлатиб узатди, бу ерда якка қолган Криштиану зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
  • 20'
    Дастлабки 20 дақиқа ортда қолди, ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ
  • 18'
    Куарежма бурчак тўпини амалга оширди, Рикардо Карвальо боши билан зарба берди, ноаниқ. Бу вазият у Роналдуга халал бериб қолди
  • 16'
    Австрия сафида дарвозабондан ташқари Арнаутович фаол ҳаракат қилмоқда
  • 15'
    Моутиньонинг пасидан кейин Роналду зарба беришга уринди, ўйиндан ташқари ҳолатда экан у
  • 13'
    ЗАРБАААААААААААААААА! Нани ҳозир рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Альмер тўпни оёқлари билан қайтарди! Кейинги зарбани ҳам посбон қайтарди!
  • 11'
    Роналдуга оид яна бир рекорд. Криштиану бугун Португалия терма жамоаси сафида 128-учрашувда майдонга тушди. Олдинги рекордчи Луиш Фигу эди - 127та ўйин
  • 9'
    Ташаббус Португалия томонида, аммо ҳозирча гол урилгани йўқ. Роналду ҳозирча ўзини кўрсатгани йўқ, пайт пойламоқда
  • 8'
    Энди Пепе майдон марказида яна ўша Харникни йиқитди, қўполроқ ўйин кўраяпмиз
  • 6'
    Карвальо Мартин Харникни йиқитди, ҳакам уни оғизаки огоҳлантирди
  • 5'
    ЗАРБА! Моутиньонинг пасидан кейин тўп жарима майдони ичидаги Нанига борди, Луишнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
  • 4'
    Куарежма анча фаол ўйнамоқда, унинг жарима майдонига узатган тўпи ҳеч кимга насиб қилмади
  • 4'
    ЗАРБААААААААА! Австриядан хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Харник боши билан зарба берди, ноаниқ! Жуда хавфли эди зарба
  • 2'
    Куарежманинг пасидан сўнг Рикардо Карвальо зарба берди, ноаниқ
  • 2'
    ЗАРБА! Португалия бурчак тўпига эга бўлди, жарима майдонига узатилган тўпни Альмер қайтариб юборди. Яна бурчак тўпи
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Ўйинни Португалия бошлаб беради, Австрия оқ, Роналду жамоаси тўқ қизил рангда ўйнайди
  • Криштиану Роналду бугун Европа чемпионатида 16-учрашувда майдонга тушди ва олдинги рекордчилар Эдвин ван дер Сар ҳамда Лилиан Тюрамга етиб олди. Кейинги ўйин уни мутлоқ рекордчига айлантиради
  • Энди эса Португалия давлат мадҳияси янграмоқда
  • Австрия давлат мадҳияси
  • Иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда...бошланмоқда
  • Австрия – Альмер, Хинтереггер, Предль, Фукс, Алаба, Забитцер, Баумгартлингер, Харник, Ильзанкер, Арнаутович, Кляйн.
  • Португалия – Руй Патрисиу, Карвалью, Пепе, Геррейру, Виейринья, Моутинью, Вильям Карвалью, Нани, Куарежма, Андре Гомеш, Роналду.
  • Учрашувни мана шу саҳифа орқали кузатиб бориш мумкин. Шарҳни сизлар учун Нарзулла ёзиб боради
  • ЕВРО-2016 гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган энг сўнгги учрашув Португалия ва Австрия ўртасида бўлиб ўтади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яндекс.Метрика