RU

Последние новости

13:06Июнда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Черчесов клуб билан шартнома имзолашга яқин?!  2 12:22ОЧЛ-2. "Насаф" гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди  16 11:45Мактоминей – итальян грандини мақсади. Клуб МЮ хавбекининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  1 11:11Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:1  1 10:46"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига 150 миллион евро таклиф қилди  5 10:18Эрик тен Хаг АПЛнинг 1-тури олдидан: "Биз тайёр эмасмиз, аммо..."  10 09:47Миср терма жамоаси ҳимоячиси наркотик таъсирида полициячини автомобилда уриб, ўлдирди  7 09:19Футзал. Бугун терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳс олиб боради  4 08:51"Аякс" ва "Панатинаикос" пеналтилар сериясида берилган зарбалар сони бўйича еврокубоклар рекордини ўрнатди  6 08:20Тошкент дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛEРEЯ  2 07:52Суперлига. Бугун мусобақа етакчилари меҳмонда ҳаракат қилишади  8 01:00ЛаЛига старт олди! Мавсумнинг илк ўйинида ғолиб аниқланмади  13 00:46Ўзбекистон футзал термаси Анголани мағлуб қилди  3 00:25Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"  2 00:10Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"  10

Международный

Ирландия

Уэсли Хулахан - 48'

Чемпионат Европы. Группа E .

13/06/2016, 21:00

1
:
1
Завершен

Швеция

Киран Кларк - 71'

Стадион: 73419 зрителей

Главный судья: Milorad Mazic

45'
90'
43'  Джеймс Маккарти
48'  Уэсли Хулахан
48'  Шеймус Коулмэн
63'  Джонатан Уолтерс (Джеймс Макклин)
77'  Гленн Уилан
78'  Уэсли Хулахан (Робби Кин)
85'  Джеймс Маккарти (Эйден Макгиди)
45'  Микаэль Лустиг (Эрик Йоханссон)
59'  Маркус Берг (Йон Гвидетти)
61'  Виктор Линделеф
71'  Киран Кларк
86'  Оскар Левицки (Альбин Экдаль)
  • Ушбу ўйиндан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва омон бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур! Ҳа айтганча, кейинги ўйин Италия - Бельгия тўқнашуви! Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади. Ушбу тўқнашувни ҳам сайтимиз орқали кузатиб боринг.
  • ЎЙИН ТУГАДИ! Жамоалар қўшиб берилган дақиқаларда бошқа гол киритишмади. Ирландия - Швеция 1:1!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    Ирландия ҳужум қилмоқда. Улар ғалаба тўпини киритишни Швециядан кўра кўпроқ хоҳлашмоқда.
  • 86'
    Швеция: Левицки ўз ўрнини Экдалга бўшатиб берди.
  • 85'
    Ирландия: Маккарти ўрнига Макгиди майдонга чиқди.
  • 82'
    Мартин Ольссон ажойиб ўйинни ўтказмоқда. Ҳозир ҳам яна ўша Ольссон қанотидан кириб борди ва тўпни Златаннинг оёқлари олдига узатди. Аммо Ибрагимович яна Ольссоннинг пасини голга айлантира олмади. Шунчаки оёғини тўпга теккизса бас эди... Уддалолмади.
  • 80'
    Златан Ибрагимович ҳужум пайтида қоидани бузди, деб топди бош ҳакам. Кейинги вазиятда эса Ибрагимович жарима майдончаси ичида тўпсиз йиқилди. Ҳакам эътибор қаратмади. Златан эса дарвоза ортидаги ҳакамга "биннима-биннима" деди.
  • 78'
    Ирландия сафида ўзгариш. Хулахан ўрнига афсонавий Робби Кин майдонга тушди.
  • 77'
    Уилан сариқ карточка билан сийланди.
  • Шунақаси ҳам бўлиб туради. Ирландия иккита гол урди, аммо таблода ҳисоб 1:1!
  • 72'
    Голдан сўнг Ирландия катта куч билан яна олдинга ўтди. Уларда тезкор жавоб қайтариш учун яхши имконият юзага келганди. Лекин ҳужум самарасиз якун топди.
  • 71'
    Авто-гол! Швециянинг бу сафарги ҳужуми ниҳоят гол билан якунланди. Златан Ибрагимович ва Чельстрем иккаласи ташкил этган ҳужум самара келтирди. Ибрагимовичнинг жарима майдончаси ичидан дарвоза олдига узатган тўпини Ирландия ҳимоячиси Кларк кутилмаганда боши билан ўз дарвозасига киритиб қўйди - 1:1.
  • 70'
    Захирадан майдонга тушган Макклейн боши билан Исакссон қўриқлаётган дарвозани нишонга олмоқчи бўлганди. Ҳужумчи мўлжалда адашди.
  • 68'
    Форсберг оддий вазиятда тўпни тўхтата олмади. Бу эса жамоаси ҳужумини тўхтатиб қўйди.
  • Ким Швецияни етакчиси Златан Ибрагимович деб айтди? Бу ўйин Мартин Ольссон ҳақиқий етакчи эканлигини кўрсатаётгандек. Златан ҳозирча деярли ҳеч нарса қила олгани йўқ. Тўғри, Златанда катта масъулият турибди. Уни ҳимоячилар тақиб қилиб, унга енгил нафас олиш учун имконият бермасликка ҳаракат қилишмоқда. Аммо Златан вазиятлардан унумли фойдалана олмаётганига бу сабаб бўла олмайди. Шуни айтиш мумкинки, бугунги баҳсда Швеция сафида Мартин Ольссон энг яхши футболчи бўлмоқда. Ундан зўри кўринмаяпти.
  • 65'
    Мартин Ольссон ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Чап қанотдан унинг ҳар галги рейди жуда хавфли тус олмоқда. Ольссон яна Ибрагимовични жарима майдончаси ичидан қидириб "топди". Аммо Златан тўпга кўнгилдагидек зарба бера олмади. Камида ҳужумчи оффсайдда қолган экан.
  • 63'
    Ирландия: Уолтерс ўрнига Макклейн майдонга тушди.
  • 61'
    Линделоф ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.
  • 60'
    ЗЛАТАННННННННННННННННННН! ҚАНИ ГОЛ??? Яна ўша тиниб-тинчимас Мартин Ольссон ўз қанотидан Ибрагимовични қулай вазиятда турганини ҳис қилди ва тўпни унга аниқ узатди. Аммо Златаннинг тепган зарбаси дарвоза устунининг олдидан ўтиб кетди...
  • 59'
    Швецияда ўзгариш. Златан Ибрагимовичга тандем хосил қилган Берг ўрнига Гвидетти майдонга тушди.
  • 57'
    Брэди ҳозир Европа чемпионатидаги энг "чиройли" тўп узатишни амалга оширди.
  • 55'
    Мартин Ольссон ўз қанотидан икки ҳимоячини ортда қолдирди ва жарима майдончасида турган Ибрагимовични тўп билан таъминлади. Аммо Златан ушбу вазиятда ҳам ҳеч нарса қила олмади. Мақталган Златан ҳозирча жим.
  • 54'
    Ирландия ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштирди.
  • 52'
    Швеция рақибига юқори босим ўтказмоқда. Кетма-кет ҳужумлар серияси бошланди. Ибрагимович ҳам ҳозир мувозанатни тиклаш учун имкониятга эга бўлганди. Аммо Златан бундан фойдалана олмади.
  • 50'
    Хавфли вазият!!!!!!!!!! Швеция!!!!!!!!! Бурчак зарбасидан сўнг Форсбергда гол уриш учун ажойиб имконият пайдо бўлганди. Форсберг мўлжални аниқ ололмади!!!
  • 49'
    Швеция буёғига ҳужумга ўтмаса бўлмайди.
  • 48'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ХУЛАХАН!!! Ирландиянинг ажойиб ҳужуми ўнг қанот орқали ривож олди Коулмен ажойиб тарзда Хулаханга тўпни узатди ва футболчи ажойиб зарбаси билан учрашувда ҳисобни очди - 1:0!
  • 47'
    Зарбааааа! Яна ўша эски танишга айланиб қолган - Хендрик! Исакссон ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.
  • Иккинчи тайм старт олди!
  • Биринчи бўлим тугади. Учрашув бош ҳаками Милорад Мажич жамоаларни танаффусга чорлади. Демак биз ҳам 15 дақиқа дам оламиз.
  • 45'
    Швеция: Лустиг ўз ўрнини Йоханссонга бўшатиб берди.
  • 44'
    Лустиг жароҳат олди ва ўйинни давом эттиролмайдиганга ўхшайди. Швецияда ўзгариш юз беради.
  • 43'
    Учрашувдаги дастлабки огоҳлантиришни Маккарти тактик фол, яъни рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун олди.
  • 40'
    Ирландиянинг ҳужумлари жуда "қайноқ"! Лонг сал қолса боши билан дарвозани ишғол этиши мумкин эди. Тўпга зарба беришда бирозгина кеч қолди. Лонгнинг фикрича, ҳимоячи унга нисбатан қоидани бузганди. Милорад Мажич эса ҳаммаси қоида бўйича бўлганини таъкидлади. Пенальти йўқ.
  • 38'
    Бурчак зарбасидан Ибрагимович тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо ўхшамади.
  • 37'
    Швеция дастлабки бурчак зарбасини тепади.
  • 34'
    Швеция ҳужум ташкил этишда оқсамоқда. Златан ҳужумчи ортида ўйнаб, жамоа ҳужумларини бошлашга интилмоқда. Аммо бу иш бермаяпти. Ирландия эса тўпга эга чиқиши билан олдинга ўтмоқда ва ҳужумлари хавфли кўринмоқда.
  • 32'
    Хендрикккккккк!!! Зарбаааааа!!! Дарвоза тўсини Швеция жонига оро кирмоқда! Яна ўша Хендрик! Бу сафар ҳам Хендрик узоқдан дарвозани пойлади ва тўсинни нишонга олди!
  • 29'
    Тўп билан Швеция. Аммо хавфли ҳужумларни Ирландия уюштирмоқда. Ҳозир Брэди ўзининг кучли зарбаси орқали голга яқин келганди. Тўп дарвоза тўсинининг тепасидан ўтиб кетди...
  • 26'
    Швеция тўп билан тўлиқ назорат қилмоқда. Аммо ҳужумдан дарак йўқ.
  • 24'
    Швеция тўпни назорат қилмоқда. Ўйин темпи бироз пасайган.
  • 21'
    Швеция жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Златан Ибрагимовичнинг тепган тўпни жонли-деворга тегиб қайтди...
  • 20'
    Ўйин тизгини Ирландия қўлига ўтди. Швеция рақибига нисбатан прессинг қўлламоқда.
  • 18'
    Хавфли вазият!!!! Ирландия жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпни ҳимоячилар майдондан чиқариб юборишди. Ирландия эса яна бурчак зарбаси тепди. Кларкнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди. Жон О`Ши эса ушбу тўпга оёғини қўйишга бир баҳя қолди. Ирландиянинг икки нафар марказий ҳимоячиси рақиб дарвозаси олдида голли вазият юзага келтиришни ва гол уришлари мумкин эди...
  • 15'
    Ирландия яна бурчак зарбасини амалга оширди. Бу сафар Златан ўз дарвозаси олдидаги хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди.
  • 14'
    Ҳозирча ҳеч бир жамоани устунлик қилмоқда, деб бўлмайди. Жамоалар ташаббусни ўз томонларига оғдириб олишга ҳаракат қилишмоқда.
  • 12'
    Швеция ҳужумга ўтганди. Жарима майдончаси ичида узатилган тўпга Берг зарба беришга улгурмади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.
  • 11'
    Ирландия бурчак зарбасидан самарали фойдалана олмади.
  • 10'
    Уҳҳҳҳ! Зарбаааааааа! Хендрик!!!! Ирландиянинг ҳужумини Хендрик ўзининг кучли зарбаси билан самарали якунламоқчи бўлганди. Бу вазиятда Швеция дарвозабони Исакссон яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди!
  • 8'
    Швеция сафида ҳозирча чап қанот ҳимоячиси Мартин Ольссон жуда фаол ўйнамоқда.
  • 7'
    Швециянинг ҳужуми чап қанотдан давом этди. Ольссоннинг жарима майдончасига ошириб берган тўпига Ибрагимович кутилганидек зарба бера олмади.
  • 5'
    Швеция ҳужумни Златан орқали ташкил этмоқчи бўлди. Ибрагимович қанотга ўтиб Форсбергни тўп билан таъминлади. Аммо Форсберг ҳужумни кутилганидек ривожлантира олмади.
  • 4'
    Ирландия ўйинни фаоллик билан бошлади. Жарима зарбаси тепиш ҳуқуқин ҳам қўлга киритишганди. Аммо бу наф келтирмади. Швеция ҳимоячилари яхши ўйнашди ва хавфни бартараф этишди. Ҳужум қилиш навбати Швецияга.
  • 2'
    Бутун "Стад де Франс" сариқ ва яшил рангга буянган. Майдонда ҳам сариқ ва яшил либосдаги жамоалар ҳйнашмоқда. Муҳит ажойиб даражада!
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Златан жуда жиддий қиёфада... ТВ режиссёрларининг диққат-эътибори айнан Ибрагимовичга қаратилган... Ирландия жамоаси футболчилари, айниқса ҳимоячиларининг эътиборлари Златанга қаратилиши тайин....
  • Ирландия мадҳиясига навбат...
  • Швеция давлат мадҳияси янграмоқда...
  • Жамоалар ЕВРО-2016 мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Учрашув давомида сиз азиз мухлислар билан камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.
  • Швеция эса машҳур 4-4-2 схемасида ўйнайди. Ибрагимович ва Берг ҳужумда бирга ҳаракат қилишади.
  • Ирландия бугун 4-3-2-1 схемаси асосида ўйнайди. Ҳужумда Лонг ва Уолтерс тандеми ҳаракат қилади.
  • Хуш, Европа чемпионати билан чарчамай ўтирипсизларми?
  • Швеция: Исакссон, Лустиг, Линделеф, Гранквист, М.Ольссон, С.Ларссон, Левицки, Чельстрем, Форсберг, Берг, Ибрагимович.
  • Ирландия: Рендолф, Коулмен, О`Ши, Кларк, Брэди, Маккарти, Уилан, Хендрик, Хулахан, Уолтерс, Лонг.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Европа чемпионатининг "E" гуруҳи 1-тур ўйини Ирландия - Швеция учрашувининг матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Яндекс.Метрика