RU

Последние новости

15:51Алькантара "Барселона"дан кетди. Собиқ хавбек Фликнинг штабида бир ой ишлади  2 15:18Вазиятларга бой ўтган учрашувда "Сўғдиёна" Тошкентдан ғалаба билан қайтди ГАЛЕРЕЯ  1 14:56Жейдон Санчо АПЛ грандига ўтиши мумкин  2 14:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор"нинг гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқланди  34 13:06Июнда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Черчесов клуб билан шартнома имзолашга яқин?!  8 12:22ОЧЛ-2. "Насаф" гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди  20 11:45Мактоминей – итальян грандини мақсади. Клуб МЮ хавбекининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  1 11:11Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:1  1 10:46"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига 150 миллион евро таклиф қилди  5 10:18Эрик тен Хаг АПЛнинг 1-тури олдидан: "Биз тайёр эмасмиз, аммо..."  11 09:47Миср терма жамоаси ҳимоячиси наркотик таъсирида полициячини автомобилда уриб, ўлдирди  7 09:19Футзал. Бугун терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳс олиб боради  4 08:51"Аякс" ва "Панатинаикос" пеналтилар сериясида берилган зарбалар сони бўйича еврокубоклар рекордини ўрнатди  7 08:20Тошкент дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛEРEЯ  2 07:52Суперлига. Бугун мусобақа етакчилари меҳмонда ҳаракат қилишади  12

Международный

Англия

Эрик Дайер - 73'

Чемпионат Европы. Группа B .

12/06/2016, 00:00

1
:
1
Завершен

Россия

Василий Березуцкий - 90'

Стадион: 62343 зрителей

Главный судья: Никола Риццоли

45'
90'
62'  Гэри Кэхилл
73'  Эрик Дайер
77'  Уэйн Руни (Джек Уилшир)
87'  Рахим Стерлинг (Джеймс Милнер)
73'  Георгий Щенников
77'  Александр Головин (Роман Широков)
80'  Роман Нойштедтер (Денис Глушаков)
85'  Федор Смолов (Павел Мамаев)
90'  Василий Березуцкий
90'  Георгий Щенников
  • Англия - Россия (1:1) учрашувидан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!
  • Даҳшатли финишни тақдим этган ушбу учрашув якунланди! Англия - Россия 1:1.
  • 90+2'
    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! БЕРЕЗУЦКИЙ!!! РОССИЯ ҚОЙИЛ!!! ВАСИЛИЙЙЙ! ВАСЯЯЯЯЯЯ!!! ВАСЁК!!!!! Жарима майдончасига ошириб берилган тўпга Березуцкий боши билан зарба берди ва мувозанатни тиклади - 1:1!!!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига Риццоли 3 дақиқа қўшиб берди.
  • 89'
    Россия ҳужумга ўтолмаяпти. Англия уларни ўз майдончалари атрофига ҳам қўйишмаяпти.
  • 87'
    Англия. Рахим Стерлинг ўз ўрнини Милнерга бўшатиб берди.
  • 85'
    Россияда охирги ўзгариш. Смолов ўрнига Мамаев майдонга чиқарилди.
  • 84'
    Англия яна жарима зарбаси ишлаб олди. Бу сафар Кейн Дайернинг муваффақиятини такрорламоқчи бўлди. Аммо Кейннинг зарбасига аниқлик етишмади.
  • 82'
    Уилшер жамоаси ҳужумини ривожлантирди ва уч киши бўлиб дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб боришди. Аммо қанот ҳаками оффсайд қайд этди.
  • 80'
    Россия: Нойштадтер ўрнига Глушаков туширилди.
  • 78'
    Россияда Алан Загоевнинг ўрни жуда билинмоқда. Алан жароҳати туфайли Европа чемпионатида иштирок этолмаяпти. Россияда бугун айнан ҳужумни бошлайдиган, ривожлантирадиган футболчи етишмади...
  • 77'
    Англия: Уэйн Руни ўрнига Жек Уилшер майдонга тушди.
  • 77'
    Россия: Александр Головин ўрнига Роман Широков майдонга тушди.
  • 74'
    Россия энди катта куч билан олдинга ўтиши керак...
  • 73'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ДАЙЕР!!!!! Белгиланган жарима зарбасини Дайер ажойиб тарзда амалга оширди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол этди - 1:0.
  • 72'
    Шенников Делли Аллига нисбатан қоидани бузди, деб топди Риццоли. Шенников эса огоҳлантирилди.
  • 70'
    ИГОРЬ АКИНФЕЕВ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! ҚОЙИЛ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! УЭЙН РУНИ жуда ажойиб вазиятга эга бўлди ва тўпни кучли зарб билан дарвозага йўллади. Бу ерда эса бугун Игорь Акинфеев - хўжайин!!!! Акинфеев бугун Россияни бир неча маротаба голлардан сақлаб қолмоқда.
  • 68'
    Россия футболчилари тўпни назорат қилиб, ўйинни "совутиш"га ҳаракат қилишмоқда.
  • 66'
    Березуцкий ва Игнашевич жуда яхши ўйнамоқда. Ҳаводан келаётган барча тўпларни шу икки марказий ҳимоячи бартараф этиш билан банд. Кейн бугун деярли кўринмаяпти. Бу эса ушбу икки ҳимоячиларнинг хизмати.
  • 65'
    Англия ҳужумкорликни оширмоқда. Вақт ўтмоқда, гол керак. Бу табиий. Россия эса пайт пойлаб ўтирибди.
  • 63'
    Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Смолов чамаси 20 метрдан дарвозага заргарона зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ...
  • 62'
    Кэйхилл Дзюбага нисбатан қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.
  • 61'
    Кокорин яна бурчак зарбаси ишлади. Головин кўтариб берган тўпга Березуцкий боши билан зарба берди. Ноаниқ.
  • 60'
    Россия кетма-кет икки марта бурчак зарбасини амалга оширди. Головиннинг зарбаси билан якунланган ҳужум Россияга наф келтирмади.
  • 59'
    Кокорин рақиб дарвозаси томон юриш қилди. Кокориннинг зарбасини Уокер бартараф этди. Бурчак зарбаси.
  • 58'
    Россия иккинчи тайм стартидаги фаолликни пасайтирди. Англия эса ташаббусни ўз томонига оғдириб олди.
  • 56'
    Яна жарима зарбаси. Бу сафар Уэйн Рунининг дарвоза томон тепган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 54'
    Англия жуда хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширди. Кейннинг тўп оширишидан сўнг Англиянинг бир неча нафар футболчилари дарвоза томон хавф солишди. Акинфеев бу вазиятда ишончли ўйнади. Иккинчи темпда давом этган ҳужум пайтида Стерлинг оффсайдда қолиб кетди.
  • 52'
    Англия ўйин тизгинини яна ўз қўлига олишга уринмоқда.
  • 50'
    Россия Англияга жарима майдончаси олдида прессинг қўлламоқда. Руни Смольниковни алдаб ўтаётганда ҳимоячи тактик фол билан рақибни тўхтатиб қолди.
  • 49'
    Россия ўйинни кучайтирди. Кокорин жамоаси учун яхши вазият содир этганди. Аммо тўп Дзюбага қадар етиб келмади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди...
  • 47'
    Россия тезкорлик билан ҳужумга ўтди ва яхши вазиятга чиқиб бораётганди. Смолов бу вазиятда ўйинлан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.
  • 46'
    Иккинчи тайм старт олди.
  • Биринчи бўлим тугади. Риццоли жамоаларни танаффусга чорлади. Яна 15 дақиқадан сўнг шу ерда кўришамиз...
  • 44'
    Англиянинг иккала қанот ҳимоячиси биринчи таймни ажойиб ўтказишди. Улар ўз ишларини қойиллатишмоқда. Аммо ҳужумларга "нуқта" қўядиган мард топилмаяпти...
  • 42'
    Англия ҳужумни кучайтирмоқда. Роузнинг қанот орқали ташкиллаштирган ҳужуми хавфли тус олаётганда Акинфеев ўз вақтида вазиятни юмшатди. Қойил Игорь!
  • 40'
    Англия терма жамоаси футболчилари АПЛда шердек кўринаркан. Жаҳон ареналарида эса Россияни олдида шошиб қолишмоқда. Қанчадан-қанча вазият кўкка совурилмоқда...
  • 39'
    Рой Хожсон асабийлашмоқда. Қария деймизу, "брат"ни асаблари ёмон экан. Ёшлардан ҳам шижоати кам эмас Рой тоғани. Шартта захира ўриндиғининг томини ура кетсалар бўладими...
  • 36'
    Гол уришни биладиган футболчи борми? Англияда вазият яратаётган, чиройли пасларни узатадиган футболчилар етарли. Лекин гол урадиган кўринмаяпти? Захирада эса Варди, Рэшфорд ўтирибди.
  • 35'
    Уэйн Руни бу сафар ўзи зарба бериб кўрди. Рунининг кучли зарбасини Акинфеев бартараф этди.
  • 33'
    Руни майдон марказидан жарима майдончасидаги Делли Аллини кўра олди ва уни пас билан таъминлади. Березуцкий эса ўз вақтида хавфни олдини олди.
  • 31'
    Россия тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтганди ва уларда ҳужумни ривожлантириш учун имконият пайдо бўлганди. Аммо Кокорин вазиятни совутиб юборди...
  • 29'
    Россия тўп назоратини ўз қўлига олмоқчи.
  • 27'
    Рой Хожсон кечаги матбуот анжуманида жамоамизда юқори савиядаги футболчилар кўп. Аммо тажрибали футболчилар бораси мақтана олмаймиз, деганди. Хожсон ҳақ, Англия футболчиларига вазиятларни голга айлантириш борасида тажриба етишмаётгандек.
  • 24'
    Рахим Стерлинг яхши имкониятга эа бўлганди. Акинфеев қаршисида яккама-якка чиқиб бораётган Стерлинг тезкор қарор қабул қилишда оқсади. Бу орада эса ҳимоячилар англиялик футболчини зарарсизлантиришга эришишди. Стерлинг нафақат кўриниш жиҳатидан, балки вазиятларни кўкка совуриш борасида ҳам ўзимизнинг Толибжон Қосимовнинг ўзи экан...
  • 22'
    Лалланада ажойиб имконият юзага келганди. Аммо футболчи жарима майдончаси ичидан дарвозани аниқ нишонга ола билмади.
  • 21'
    Россия терма жамоасида ҳужумларни бошлайдиган футболчи кўринмаяпти. Олег Шатов, Головин бунга ҳаракат қилмоқда. Аммо уларнинг бу режалари иш бермаяпти.
  • 19'
    Игнашевич диагонал пасларни узатиш бўйича профи эмаслигини ҳозирги эпизодда гувоҳи бўлдик. Россия бироз бўлсада ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди. Энди улар аста-секин рақиб дарвозаси томон интилишмоқда.
  • 17'
    Россия майдон марказидан сал ўтганда жарима зарбаси ишлаб олди. Игнашевич сал қолса боши билан дарвозани ишғол этарди. Жо Харт иккинчи уринишда тўпни ушлаб олишга эришди. Дастлабки хавф содир этилди.
  • 16'
    Делли Алли тўпни Кокоринни устидан олиб ўтаётганда Кокорин тўпни қўл билан қайтариб қолди. Бу болага Слуцкий бугун футбол ўйнаймиз, демаган шекилли? Волейболчи бола эканку бу Кокорин дегани...
  • 14'
    Россия негадир тўп билан футбол ўйнамоқчи эмас. Ёки Англия Россияни тўпсиз футбол ўйнамоқчи, десак ҳам бўлади... Ҳозирча воқеадар ривожи шундай тус олмоқда.
  • 12'
    Англия бурчак зарбасини амалга оширди. Ким тўпни кўтариб берди денгчи? Ҳарри Кейн. Лекин жарима майдончасида Кейндан бошқа ҳам боши билан яхши ўйнайдиган футболчилар етарли. Шу боис ҳам у ишни Кейн ўз зиммасига олган экан. Кейннинг тўп оширишидан сўнг Смоллинг боши билан дарвозани нишонга олди. Игорь Акинфеев ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилмоқда. Россия футболчилари Смоллингни беэътибор қолдиришгани сал қолса қимматга тушарди.
  • 11'
    Ташаббус тўлиқлигича Англияда. Россия ҳозир амалда қандай ҳимояланиш кераклигини "репетиция" қилаётгандек.
  • 9'
    Англия хавфли ўйнамоқда. Россия учун хавфли. Хожсон жамоасида қанотлар фаоллик билан ишламоқда. Делли Алли ҳозир яхшигина имкониятдан фойдалана олмади. Смольников ва Шенников бугун икки ҳисса қийин бўлади.
  • 7'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! ЛЛЛЛЛАААААААЛАААААНА! ИГОРЬЬЬЬЬЬ АКИНФЕЕВ!!!!!! Уокер Шенниковдан жуда эпчиллик билан ўтиб кетди ва тўпни Лалланага узатди. "Ливерпуль" аъзосининг кучли зарбасини Акинфеев қайтарди. Бурчак зарбаси эса Англияга наф келтирмади.
  • 6'
    Жо Харт тўпни марказга тепаман деб Смоллингни "кўзлади". Манчестер дербисини йиғиштир, Жо. Бу ерда ҳаммаларингиз бир жамоасизлар, деб ўқтиришмаганми?
  • 5'
    Руслар ҳам ёмон эмас. Тўпни олишлари билан тезкорлик олдинга ўтишмоқда. Дзюба рақиб ҳимояларини чалғитиш билан банд. Бу орада эса Кокорин ва Смолов пайтдан унумли фойдаланишлари кўзда тутилган шекилли...
  • 4'
    Делли Аллининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
  • 3'
    Англия терма жамоаси футболчилари асосий эътиборни тўпни назорат қилишга ва позицион ҳужумга қаратишмоқда.
  • 2'
    Рахим Стерлинг сал қолса Акинфеев билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетарди. Бироқ Стерлинг тўпга кеч қолди ва Игорь Акинфеев илдамроқ ҳаракат қилди
  • ЎЙИН СТАРТ ОЛДИ! Кеттик...
  • Англия терма жамоасидаги Рахим Стерлингни ғирт копияси бор, ҳар куни офисга Нарзулла акани ёнида ўтиради, сиз ҳам танисангиз керак, а? Ҳа, топдингиз бу сиз севган футзалпараст профессор Толибжон Қосимов бўладилар...)
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Навбати билан Россия ва эндиликда Англия давлат мадҳияси янграмоқда...
  • Европа чемпионати бошланганидан буён вақт тез ўтаётгандек, а?
  • Кўпчилик бу тўқнашувда Англияни фаворит санамоқда. Россия эса Леонид Слуцкий келганидан сўнг бошқача ўйнашни бошлади. Жамоа натижаларга эришди. Европа чемпионатига ҳам Слуцкий жамоани судраб олиб чиқди. Бугун Хожсонга Слуцкий яхшигина бош оғриқ тақдим этса керак. Ўйин қизиқарли кечса бўлгани. Ким ғолиб бўлишини эса Риццоли финал хуштагини чалганидан сўнг билиб оламиз.
  • Рой Хожсон бугун Кейнни ҳужум марказида, қанотларда эса Стерлинг ва Лалланани қўйган. Варди ва Рэшфорд захирада. Шу Рэшфорд дегани чатоқ бола чиқдида. Хожсон Маркусни асосий таркибда ўйнатса рақиблари учун янада кўпроқ муаммоларни тақдим этган бўлармиди.
  • Учрашувни машҳур рефери Никола Риццоли (Италия) бошқариб боради.
  • Англия: Харт, Уокер, Смоллинг, Кэйхилл, Роуз, Дайер, Алли, Руни, Стерлинг, Лаллана, Кейн.
  • Россия: Акинфеев, Смольников, В.Березуцкий, Игнашевич, Щенников, Нойштедтер, Головин, Шатов, Кокорин, Дзюба, Смолов.
  • Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Евро-2016 билан чарчамай, уйда телевизорга навбатни ҳеч кимга бермай, "СА"ни "обновить" қилиб ўтирипсизларми? Хаш-паш дегунча Европа чемпионатининг тўртинчи учрашувини ҳам бошлаб оламиз. Кечагина йўлга тушган футбол карвони тезда юришини давом эттирмоқда. "Велодром"да бугун Англия терма жамоаси Россияга қарши кураш олиб боради. Англия Россиядан Евро-2008дан қуруқ қолгани учун аламини оладими? Леонид Слуцкий Россияни муваффақиятли ўйинларини давом эттирадими? Бу саволларга ушбу ўйин орқали жавоб топамиз. Бизни қизиқарли ва кескин курашларга бой беллашув кутмоқда. Ушбу баҳс сайтимиз орқали, яъни ушбу саҳифада матнли онлайн трансляция қилинади.
Яндекс.Метрика