RU

Последние новости

00:34"Интер" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  40 00:21ПСЖ — "Париж". Таркиблар маълум  2 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  6

“Зомин” ПФК: Биринчи ўқув йиғинини бошлади Новости

“Зомин” ПФК: Биринчи ўқув йиғинини бошлади

Теги :  Зомин
Жорий йилнинг 25 июлидан бошлаб, “Зомин” жамоаси Ўзбекистон Биринчилиги-2016 мусобақаларининг иккинчи даврасига тайёргарликни бошлади.

Хабарингиз бор, “Зомин” жамоаси Ўзбекистон Биринчилиги мусобақаларида 2012 йилдан буён узлуксиз иштирок этиб келмоқда. Жамоа иккинчи босқичдаги иштирокида эса 2014 йилдан буён қатнашиб келмоқда.

Жамоа мавсумга аллақачон тайёргарликни бошлаган. Ҳозирча мусобақа жадвалининг биринчи босқич натижасига кўра, жамоа 10-ўринда бормоқда. Жамоа таркибида ўзгаришлар етарлича. Бир неча йилдан бери жамоанинг асосий ҳимоячиси бўлиб улгурган Убайдулло Набиев Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан шартнома имзолаган бўлса, яна бир ҳимоячи Сирожиддин Аллаев Малайзиянинг Олий лигасида иштирок этаётган жамоада фаолиятини давом эттирмоқда. Олий лигада иштирок этаётган “Муталлург” жамоаси тарбияланувчиси ҳужумчи Сардорбек Иномжонов фаолиятини шу жамоада давом эттиради. Ушбу йиғинда жамоа мураббийи Асқар Умаров Олий лига иштирок этаётган бир қатор клубларнинг тарбияланувчиларини кўрикдан ўтказмоқда.

Фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттираётган футболчиларимизга кейинги фаолиятларида омадлар тилаган ҳолда, клуб ва мухлислар номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Бугун соат 18-00да “Сўғдиёна” ёшлари-“Зомин” назорат учрашуви бўлиб ўтади.

Акмал Рахматуллаев   
“Зомин” ПФК матбуот котиби

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика