RU

Последние новости

07:30Суперлига. Бугун 11-тур якунланади  0 06:40Суперлига. "Навбаҳор" йирик ҳисобда зафар қучди, "Пахтакор" ва "Динамо" эса ўйиннинг охирги дақиқаларида уч очкони қўлга киритди  0 02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  10 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  34 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  21 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

"Зомин" икки пенальтини ура олмаган ўйинда "Нурафшон"га қай тариқа мағлуб бўлди? (Тўлиқ шарҳ) Новости

"Зомин" икки пенальтини ура олмаган ўйинда "Нурафшон"га қай тариқа мағлуб бўлди? (Тўлиқ шарҳ)

Кеча Ўзбекистон Про-лигасининг 15-тури учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу тур доирасида Ўзбекистон Про-лигасининг "Б" гуруҳи етакчиси "Нурафшон" "Зомин" майдонига сафар уюштирди.

Учрашув олдидан "Нурафшон"да бир неча йўқотишлар бор эди. Жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Абдуғани Камолов жароҳати, марказий ҳимоячи Абдурасул Комилов эса бошқа жамоага ўтиши сабабли қайдномага киритилмади. Клуб етакчиси Элбек Равшанов ҳам иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказса-да, "Зомин"га қарши ўйинда ҳаракат қилди.

Ўйин ўртача темпда бошланди. Икки томон ҳам майдонга кўника олмади. Стадионнинг ҳолати унчалик яхши бўлмагани учун жамоаларнинг ўйини қовушмади, хавфли вазиятлар ҳам камроқ бўлди. Тотал устунлик аввалига мезбонлар тарафига ўтди. Бироқ кейинчалик "Нурафшон" ўз устунлигини кўрсата бошлади. Илк бўлимда "Нурафшон" етакчиси Мурод Ражабовда икки марта ҳисобни очиш учун қулай вазиятлар юзага келди. Илк зарбани дарвозабон қайтарган бўлса, иккинчи зарбага куч етишмади.

Иккинчи бўлимда эса воқеалар кўпроқ бўлди. 58-дақиқада Муҳаммадодил Қаҳрамоновнинг қўполлиги эвазига пенальти белгиланди. "Зомин" етакчиси Шоҳжаҳон Аббосовнинг зарбаси устунга тегиб қайтди. 73-дақиқада эса энди Фарруҳ Шотурсуновнинг қўпол хатти-ҳаракати "Нурафшон" дарвозасига белгиланган иккинчи пенальтига сабабчи бўлди. Бундан жамоа сардори Азамат Абдуллаев унумли фойдалана олмади. Дарвозабон Равшанбек Ягудин бу сафар ўзини кўрсатди ва 11 метрлик зарба гол бўлишига йўл қўймади.

83-дақиқада зоминликлар урилмаган икки пенальтининг жазосини олишди. Бу паллада марказдан оширилган тўпни Муроджон Тўйчибоев қабул қилиб олди ва зарба беришга чоғланиб турган бир вақтда Орипхўжа Абдуҳолиқов ўзидан-да қулайроқ вазиятда турганини кўрди. Унинг тўп оширишидан кейин Орипхўжа дарвозани ишғол этди ва стадионга ташриф буюрган 3 мингга яқин мухлисни хафа қилди. Бу гол унинг учун чемпионатдаги ўнинчиси бўлди.

Голдан кейин "Зомин" рақиб дарвозаси олдида босим уюштирди. Бироқ уларга гол уриш насиб қилмади. Турда лиганинг 2-поғонасини эгаллаб турган "Шердор" сафарда "Ғиждувон"га мағлуб бўлди. Шу сабабли "Нурафшон" ва "Шердор" орасидаги фарқ 4 очкога кўпайди. "Зомин" эса 20 очко билан лиганинг 5-ўрнини эгаллаб турибди.


15-тур / 17 июнь (якшанба)
“В” гуруҳи
“ЗОМИН” – “НУРАФШОН” 0:1
Зомин шаҳри. “Марказий” стадион. 2801 томошабин.
Ҳакамлар: 
Шавкат Насибуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришот Ниғмонов.
Назоратчи: Тимур Абдуллаев.
Комиссар: Мамур Саидқосимов.
Гол: Орифхўжа Абдухолиқов, 84 (0:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Шохжаҳон Аббосов, 58 (“Зомин”). Азамат Абдуллаев, 73 (“Зомин”).
"Зомин": Жавоҳир Комилов, Азамат Абдуллаев, Элдор Каримов, Шерзод Жалилов, Турсунмурод Ҳамдамов, Ғайрат Умиров (Дурбек Камолов, 65), Беҳруз Дўстмуродов, Хазратжон Турсунқулов (Элбек Жуманов, 70), Достонбек Тошматов, Шохжаҳон Аббосов (Лутфулло Файзуллаев, 79), Шахзод Абдураимов.
"Нурафшон": Равшанбек Ягудин, Нуржас Қамбаров, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Мурод Ражабов, Руслан Веклич, Дилшод Файзиев, Руслан Вагапов, Орифжон Ҳакимжонов, Муроджон Тўйчибоев, Орифжўха Абдуҳолиқов, Фарруҳ Шотурсунов (Элбек Равшанов, 88).
Огоҳлантиришлар: Достонбек Тошматов (88) - Нуржас Қамбаров (76).

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика