RU

Последние новости

20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  9 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  59 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров: “Бу ғалабадан кейин чемпионликка бир қадам яқинлашдик” Новости

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров: “Бу ғалабадан кейин чемпионликка бир қадам яқинлашдик”

Биринчи лига 18-тури доирасида ўтказилган “Зомин” – “Локомотив-БФК” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров билан суҳбатлашдик. Айтиш керакки, мазкур ўйинда “Зомин” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тўғрисида

- Мавсумнинг ҳал қилувчи палласига етиб келдик, - дея сўз бошлади Умаров. “Локомотив-БФК” билан баҳсда ғалаба қозониб, чемпионликка бир қадам яқинлашиб олишни режалаштиргандик. Йигитлар ўйин аввалида берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилди ва яратилган вазиятларимизни голга айлантирди. 

“Локомотив-БФК” кўрсатган ўйин борасида

- Асосан ёшлардан ташкил топган экан. Шунга қарамай, жамоанинг ўз ўйин услуби борлиги кўзга ташланди. Анча вақт давомида биз билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб, дарвозамиз олдида имкониятларга эга бўлди. Бу ўйинда тажриба кўпроқ асқотди. “Зомин”да асосан тажрибали йигитлар кўпчиликни ташкил қилгани туфайли, ғалаба қозонишимиз ҳам осон бўлди.

Рақобатчилар ҳақида

Олдинда бизни учта ўйинимиз бор. Шу ўйинларда ютқазмаслик ва ғалаба қозониб, биринчи лига чемпиони номини қўлга киритмоқчимиз. “Ғиждувон” ва “Набваҳор-Фарм” ҳам очко йўқотишимиз исташи табиий. Кураш турдан-турга жиддий тус олмоқда. Про-лигага чиқиш вазифасини қўйган жамоалар очко йўқотишни истамайди. “Локомотив-БФК” устидан қозонилган муваффақият бизни қўйилган мақсадимизга бир қадам яқинлаштирди. Ўйлайманки, биз вазифамизни уддалай оламиз. 

Таркибдаги футболчилар хусусида

-  Бизнинг жамоада ҳар бир чизиқда рақобат бор. Айниқса, бу мавсумда ёшларимиз ўзларини ҳар томонлама кўрсатмоқда. “Локомотив-БФК”га қарши кечган ўйинда Жонибек Кўчимов, Баҳодир Даминов ва бошқалар ажойиб ҳаракатлари билан майдонда ажралиб турди. Қолганлар хусусида ҳам шундай фикрларни айта оламан.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика