RU

Последние новости

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  8 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

Зоир Тўрақулов: “Рақиб хатоларимиздан унумли фойдаланди” Новости

Зоир Тўрақулов: “Рақиб хатоларимиздан унумли фойдаланди”

“Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари (1:3) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Зоир Тўрақулов журналистлар саволларига жавоб берди.


—Охирги турда сафарда “Бухоро” жамоасига қарши қийин ўйинни ўтказганимиз бугун ўзининг салбий таъсирини кўрсатди, — дея сўз бошлади Зоир Тўрақулов. — Ўз майдонимизда ўйнашимизга қарамай, бугун жамоамизнинг ўйини чиқмади.

—Охирги икки учрашувда мағлубиятга учрагани ҳам “Қизилқум”ни бугун жамоамизга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишга ундаган бўлса ажабмас. Учрашувни ёмон бошламадик. Ҳатто, тезкор гол ҳам киритдик. Одатда, бунақа вазият жамоага куч бағишлаши, ғалабага ундаши лозим. Аммо бугун бунинг аксини кўрдик, очиғи, рақибимиз бунга имкон бермади.

—Жамоамизда ички муҳит ёмон, дея олмайман. Футболчиларимизни ўзларини кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар етарли. Бугунги мағлубиятни қандай изоҳлашга ҳам ҳайронман. Қолаверса, футболда омад ҳам кўп нарсани белгилайди. Бухорода ҳам нақд ғалабани қўлдан чиқазгандик. Ҳимоя чизиғимизда муаммолар йўқ эмас, албатта. Бугун рақибимиз айнан ҳимояда йўл қўйилган хатолар эвазига жамоамизни жазолади.

—Аммо тушкунликка тушиш ярамайди. Олдинда яна тўртта учрашув кутиб турибди. Уларда максимал натижа қайд этиб, мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз, албатта. Мавсум охирида кучли ўнликдан жой олишни мўлжаллаганмиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика