RU

Последние новости

16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  4 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  3 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  3 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  11 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  2 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  39

Зоир Тўрақулов: “Энди ортга йўл йўқ” Новости

Зоир Тўрақулов: “Энди ортга йўл йўқ”

“Шўртан” футболчилари - миллий терма жамоамиз ЖЧ-2014 “плей-офф” баҳсларини ўтказиши муносабати билан олий лига баҳсларида юзага келган қисқа муддатли танаффусдан сўнг, 3 сентябрдан эътиборан ўзларининг Ғузордаги қароргоҳларида йиғилишди ва чемпионат ўйинларига тайёргарликни давом эттиришмоқда.
“Шўртан” мураббийлари ихтиёрига барча футболчилар соғ-саломат ҳолда етиб келишди. Дастлабки куни Зоир Тўрақулов ўз шогирдлари билан кечки маҳал бир марталик машғулотларни ўтказди. Машғулот аввалида бош мураббий футболчилар билан қисқача суҳбатлашиб, жамоа олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

-  “Энг биринчи галда футболчиларнинг руҳий ҳолатига эътибор қаратдим. Шогирдларимнинг барчаси яхши кайфиятда эканлиги ва улар “Шўртан” олдида турган долзарб вазифа - олий лигада қолиш масаласига жиддий қараётганликларини мени хурсанд қилди. Бухорода ўтган сўнгги учрашувда гарчи, мағлубиятга учраган бўлсак-да, ундаги ўйин мазмуни ва сифати мураббий сифатида мени қониқтирди. Ва шу сабабли йигитларга ана шу руҳдаги шижоатни сақлаб қолиш кераклигини таъкидладим. Уларга раҳмат айтдим. Айни пайтда бизни бироз омадсизлик таъқиб қилмоқда. Ҳаммамиз бирлашиб, бор куч ва эътиборимизни мақсад сари қаратсак, шубҳасиз кўзлаган ниятимизга етамиз.

Тайёргарлик жараёнига келсак, бу ёғига энди ортга йўл йўқ. Бу дегани эса – “Шўртан” учун чемпионатда қолган ҳар бир учрашув қадри олтинга тенг бўлади. Олдимизда турган ўйинларнинг барчаси муҳим, бирортасини осон тоифага ажратиб бўлмайди. Шу боис биз ана шу ўйинларнинг барчасида максимал натижага эришишга интиламиз. Бунинг учун навбатдаги учрашувга қадар кунига икки маҳалдан машғулотларни ташкиллаштирамиз. “Бунёдкор” билан бўладиган учрашувга қадар битта синов назорат ўйинини ўтказишни ҳам режалаштирганмиз. Таркибда муаммолар йўқ. Ҳамманинг соғлиги ва жисмоний функционал ҳолати кўнгилдагидек. Йигитларнинг барчаси курашга чанқоқ туришибди” – деди “Оқ бўрилар” жамоаси бош мураббийи. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика