RU

Последние новости

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  0 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  24 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  59 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Зоҳир Пиримов: "Танаффус "Бухоро" учун фойдали бўлди деб ўйлайман" Новости

Зоҳир Пиримов: "Танаффус "Бухоро" учун фойдали бўлди деб ўйлайман"

"Бухоро" жамоаси Тошкентда "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари янги мураббийлар штаби бошчилигида йиғинни олиб бормоқда. Ўтказилган ўртоқлик учрашувларини кузата туриб "Бухоро"ни ўйинида жонланиш борлигини кўришимиз мумкин. Албатта, расмий ўйин билан ўртоқлик баҳси ўртасида фарқ бўлади. Биз бу борада жамоанинг тажрибали футболчиси Зоҳир Пиримовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Янги мураббийлар штабининг малакали ва тажрибали эканлиги машғулотларда билиниб турибди. Ўйинимизда ўзгаришлар бор яхши томонга. Тактик жиҳатдан ҳам ўйиндан-ўйинга ўсиб борамиз. Жамшид Саидов ва Александр Хомяков жуфтлиги ўз ғоя, фалсафаларини футболчиларга сингдиришга ҳаракат қилишмоқда. Оралиқда юзага келган танаффус биз учун фойдали бўлди деб ўйлайман. 

Жамоада ишлаётган барча мутахассислар мотивация, курашувчанликни қайтаришга ҳаракат қилишмоқда. Футболчилар ҳам машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Олдинда кутаётган учрашувларда ҳаммаси ижобий кўриниш олишига ишонаман. 

Биринчи галда ўйинимизда тартиб, ҳаракатларимизда тажоввузкорлик, жанговорлик бўлишини мураббийлар таъкидлашмоқда. Умуман олганда "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек ўтди. Биз учун ҳар бир учрашув финалга тенг. Ортга йўл йўқ. Ҳар бир қўлга киритилган очко турнир жадвалидаги ўрнимизга таъсир қилади. Муҳими айни пайтда эгаллаб турган ўрнимизни  яхшилашга эътибор берамиз",- дейди Пиримов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика