Зоҳид Нурматов: "Вазиятлардан фойдалана олмадик"
23 мая 2015 22:36
Новости
Зоҳид Нурматов: "Вазиятлардан фойдалана олмадик"
"Навбаҳор" ва "Олмалиқ" ўртасидаги баҳсдан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг дисквалификация муддати якунланмагани сабабли ёрдамчи мураббий Зоҳид Нурматов жавоб қайтарди:
- Ўйинга ўзинглар гувоҳ бўлдинглар, жуда шиддатли тарзда ўтди. Майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушгандик. Гол уриш учун қулай имкониятларга эга бўлдик. Лекин, вазиятлардан фойдалана олмадик.
- Ўйлашимча, футболчиларимиз танаффусдан кейин ҳам худди биринчи бўлимдаги каби шиддатли руҳда ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳисобни очганимиз сабабли йигитлар кучига куч қўшилди. Танаффусдан кейин рақиб ҳисобда олдинга чиқиб олганлиги боис бўшашмасдан ҳаракат қилиб, вазиятдан чиқиб кетишга интилдик.
- Рақиб ўйини ҳақида гап кетганда, “Олмалиқ” жамоаси бугунги кундаги энг кучли клублардан бири саналади. Жамоа таркибидан маҳоратли футболчилар жой олишган. Бунинг исботи сифатида олмалиқликларни мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнини келтириб ўтишим мумкин. Жорий чемпионатда юқори поғоналардан жой олишнинг ўзи бўлмаётганини барча кўриб турибди.
- Кейинги учрашувларда “Олмалиқ” жамоасига омад тилаб қоламан. Умуман олганда, футболчиларимиз ўйинни яхши бошлашди. Лекин, танаффус арафасида ўтказиб юборилган гол қайсидир маънода жамоамиз аъзоларига таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, дурангни таъминлай олдик. Агар меҳмонлар биринчи бўлим сўнггида гол урмаганида, ўйин бошқача руҳда ўтган бўларди деб ўйлайман.

Комментарии