RU

Последние новости

14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  0 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   1 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  8 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  1 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  16 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  15 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  3 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  4 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  4 09:24ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни ижарага бериш керак"  11 08:55Футзал. Бугун Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади  0 08:20УEФА клублар рейтингини янгилади  29

Зоҳид Нурматов: "Тезкор голлар салбий таъсир ўтказди" Новости

Зоҳид Нурматов: "Тезкор голлар салбий таъсир ўтказди"

"Андижон" - "Навбаҳор" (3:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар мураббийи Зоҳид Нурматов журналистлар саволларига жавоб берди.
- Ўзинглар кўрдинглар, йигитлар учрашувни ёмон бошламади. Лекин айрим вазиятларда йўл қўйилган хатолардан кейин Андижон унумли фойдаланди. Ўйлайманки бунда энг катта хато ҳимоячиларимизда. Чунки мезбонлар биринчи бўлимда жарима майдончамиз ичида тўрт маротаба ҳавфли вазият юзага келтирган бўлса, шундан учтаси гол билан якунланди. Бу эса йигитларимизга катта таъсир ўтказди. Қисқа муддат ичида кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Ўйлайманки бугун Андижоннинг бизга нисбатан ғалабага бўлган иштиёқи кучлироқ эди. Шу туфайли улар ғалаба қозонишди.

- Шаҳбоз Эркинов бугун яна гол урди. Нима учун учрашув бошида захирада қолдирилди?
- Мавсум бошидан буён Эркинов жамоамизда тўпурар ҳисобланади. Лекин Качур сафимизга иккинчи даврада келиб қўшилган бўлса-да, у ҳам тўпурарлар рўйхатига кира олди. Ўйлайманки бу икки ҳужумчимиз тенг кучга эга. Дастлабки дақиқалардан бошлаб Эркиновми ёки Качур ўйнайдими бунинг фарқи йўқ эди. Шу туфайли биз бугун Русланга ишонч билдирдик. Эркиновни эса захирадан туширдик. Шаҳбоз иккинчи таймда майдонга тушиб жамоамизнинг ягона голини киритди. Бу голда кейин йигитлар фақат руҳланиши керак эди холос. Иккинчи таймда кўрдинглар кўплаб қулай вазиятларга эга бўлдик. Лекин ўйинчиларимиз вазиятлардан унумли фойдалана олмади.Яна Эркиновга келадиган бўлсак, у охирги учта ўйинда 90 дақиқадан ўйнади. Шу боис унда бироз толиқиш пайдо бўлгандек туюлди, - дейди Нурматов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика