RU

Последние новости

15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  4 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  6 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  2 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  0 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  2 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  6 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  11

Зоҳид Нурматов: "Ўқиш ҳар томонлама фойдали ва қизиқарли ўтмоқда" Новости

Зоҳид Нурматов: "Ўқиш ҳар томонлама фойдали ва қизиқарли ўтмоқда"

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, Тошкентда "А" мураббийлик лицензия учун ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.
Унда жами 20 нафар мураббий таҳсил олмоқда. Хусусан "Навбаҳор" мураббийи Зоҳид Нурматов ҳам "А" лицензиясини қўлга киритиш илинжида ўқимоқда.

- "А" лицензиясига ўқиш 1 декабрдан бошланганди. Айтиш керакки, бу мен каби бошқа мураббийлар учун ҳам ҳар томонлама фойдали ва шу билан бирга қизиқарли ўтмоқда - дея гап бошлади Нурматов.

- Инструктор Ислом Аҳмедов биз учун янгилик бўлган дарсларни жуда яхши тушунтириб бормоқда. Шунинг учун ҳамма у кишини маърузаларини диққат билан тингламоқда.

- Ўқишда барчаси яхши. Керакли шароитлар яратилган. Турар жой, овқатланиш ва умуман "А" лицензиясига ўқиш учун тўлов 5 миллион 700 минг сўм атрофида бўляпти.

- Тўғриси, қайси мураббий ўқишга қандай тўлов қилгани менга қоронғу. Ўзим ҳозирча тўлиқ равишда тўлов қилганим йўқ. (кулиб) Балки менга ҳам клуб томонидан ёрдам қилинар.

- Мазкур курс 28 декабрга қадар давом этади. Насиб қилса шундан кейин "А" лицензиясини қўлга киритамиз.

- "Цементчи" жамоасига ўтишимни энди сиздан эшитиб турибман. Бу тўғрисида, ҳозирча ҳеч ким менга расман таклиф билан чиқмади. Қолаверса мен айни дамда мен "Навбаҳор"да бош мураббий Бахтиёр Ашурматовга ёрдам беряпман. Нима бўлишини вақт кўрсатади, - дейди Зоҳид Нурматов.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика