RU

Последние новости

10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  0 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  1 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  0 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  2 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  81 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  17 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1

Зоҳид Абдуллаев ва Маъруф Муродов “Металлург” сафида кўрикдан ўтишмоқда Новости

Зоҳид Абдуллаев ва Маъруф Муродов “Металлург” сафида кўрикдан ўтишмоқда

Давралар оралиғидаги таътилдан қайтган “Металлург” футболчилари илгари хабар берганимиздек айни кунларда Чорвоқда ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Футболчиларга жисмоний машқлар билан биргаликда назарий жиҳатдан кўрсатмалар берилмоқда. Биринчи давра ўйинларида йўл қўйилган хатолар таҳлил этиляпти ва иккинчи даврада бундай камчиликлардан холи ўйин кўрсатиш борасида сабоқ берилмоқда. Ўз навбатида Бразилия майдонларида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинлари кузатилмоқда, улардаги илғор тажрибалар, бетакрор комбинациялар ўрганилмоқда.

Клубда дастлабки ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, биринчи даврани “Металлург”да ўтказган Сардорбек Соибовга жавоб берилди. Ўз навбатида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида биринчи даврани ўтказган ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев ва ярим ҳимоячи Маъруф Муродовлар бекободликлар сафида кўрикдан ўтишмоқда. Шунингдек, ёшлар таркибида ҳам мураббийлар ишончини оқлай олмаган бир қатор ўйинчилар билан хайрлашилди.

“Металлург”нинг  Чорвоқдаги йиғини 12 июлга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоа Чирчиқ шаҳридаги базасига қайтиб келади ва бевосита кўрик учрашувларига эътиборни кучайтиради. Назорат ўйинлари ҳақида кейинги сафар батафсил маълумот берамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика