RU

Последние новости

13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  0 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  9 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  28 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0

Златко Далич: "Эртага бизни дуранг ҳам қониқтиради" Новости

Златко Далич: "Эртага бизни дуранг ҳам қониқтиради"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Златко Далич қатнашди.

Унга ярим ҳимоячи Мирослав Стох ҳамроҳлик қилди. 

"Авваломбор кечикканим учун узр. Эртага яхши ўйин кўрсатишга ва ижобий натижа қайд этиш  Тошкентга келдик. Дуранг ҳам бизни қониқтиради, аммо биз ғалаба учун майдонга тушамиз. "Пахтакор" гуруҳда биринчи ўринда кетмоқда ва кучли клубга қарши ўйнаймиз. Гуруҳда ҳали ҳеч нима ҳал бўлгани йўқ. Гуруҳда бир ёки иккинчи ўринни олиб кейинги босқичга чиқмоқчимиз. Бизда ўйин графиги жуда ҳам тиғиз. Аммо ОЧЛда бу баҳона бўла олмайди. Жамоам яхши ўйин кўрсатишига умид қиламан ва уларга ишонаман", - дейди Златко Далич. 


"Мураббий айтганидек бу ерга фақат ғалаба учун келдик. Эртага яхши ўйин намойиш этиб ғалаба қозонамиз", - дейди Мирослав Стох.


- Жамоа олдига ОЧЛда қандай мақсад қўйилган?

- Ўтган йил биз мусобақада ярим финалга қадар етиб боргандик. Бу жамоа учун ажойиб натижа бўлганди. Бу сафар ҳам имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз. Биламан бу осон бўлмайди, лекин камида ярим финалга қадар етиб бормоқчимиз.


- "Пахтакор"ни ўрганиб чиқдингизми?

- Албатта биз рақибни ўрганиб чиқдик. "Пахтакор" Суперкубокда 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйганини биламан ва олий лигани дуранг билан бошлашганидан хабарим бор. Рақиб сафида 10-рақамли футболчининг ўйини менда катта таассурот қолдиришди.


- "Ал Айн" ОЧЛда кўп бор иштирок этган. Жамоага ғарбий Осиё клубларига қарши ўйнаш қийинми ёки Шарқий Осиё клубларига қаршими?

- Бу ОЧЛ. Мусобақада кичик ёки кучсиз клуб йўқ. ОЧЛ Осиёнинг энг кучли мусобақаси ҳисобланади. Ўзбек футболини ҳурмат қиламан, Азиз Ҳайдаров БААда яхши ўйнамоқда. Сервер Жепаров каби кучли футболчи бор. У Саудия Арабистонида "Ал Шабаб" сафида ўйнаган.


- Тошкентдан туриб БААдаги мухлисларга айтадиган тилакларингиз?

Мирослав Стох: - Улар бизани қўллаб туришсин, биз ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.


- "Ал Айн" ОЧЛ доирасида сафарда 33та ўйин ўтказиб 6та ғалабага эришган. Бундан ёмон натижанинг сабаби нима?

- Биз гуруҳ босқичида 9 очко тўпламоқчимиз. Сафардами ёки уйдами бунинг фарқи йўқ. 9 очко гуруҳдан чиқиш учун етарли бўлса керак.


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика