RU

Последние новости

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  0 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  13 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  4

Златан vs Лукаку — аслида нима бўлган? Новости

Златан vs Лукаку — аслида нима бўлган?

Милан дербисининг "навбатдаги қисми"да майдон чинакамига "ёнди".

Нега Лукаку Ибрагимович билан уришиб кетай деди?

Бунинг учун Златан Ибрагимовичга алоҳида раҳмат айтиши зарур. Швециялик ҳужумчи қизил-қоралар тўқнашувининг асосий қахрамони бўлди, аммо учрашувни охиригача майдонда ўтказа олмади.

Айнан Ибрагимович 31-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. Ибра яна бир бор маҳоратини намойиш қилиб, нозик зарбани амалга оширди — тўп Самир Ханданович дарвозаси устунига тегиб, тўрдан жой олди. Бироқ учрашувнинг энг қизиқ воқеалари биринчи бўлим сўнгида бўлиб ўтди. Ибра "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан тортишиб қолди. Икки қоя том маънода тўқнашди ва бир-бирларининг манзилига ширин сўзларни йўллашди.

Ибрагимович кўпинча кўрадиганимиздек, табассум қилиб турар, Ромелу эса анча асабий кўринарди ва шериклари бельгиялик йигитни базўр швецияликнинг ёнидан олиб кетишди. Лукаку ортга қайтиш нияти йўқ эди ва рақибини ҳам "йўқ қилиб юборгиси" келиб турарди. Бу каби реакцияга нима сабаб бўлди?

Италия ОАВ хабарларига кўра, тортишув вақтида Златан бельгияликка қарата: "Бор йўқол ва ўзингнинг вуду-ахлатинг билан шуғуллан, эшшак", деган. Шундан кейин Ибра трибуна остига йўл олган, жаҳл отига минган Лукаку эса ортидан: "Сен онам ҳақида гаплашишни истайсанми? Буёққа кел, онам ҳақида гаплашгинг келдими?" Шу билан бирга Лукаку Златан ва унинг аёли манзилига ҳақоратли сўзларни йўллаган. Ҳақли равишда савол туғилади: вуду ва бельгиялик футболчининг онасининг нима алоқаси бор? Италиялик ҳамкасбларимиз архивларни ўрганиб чиқиб, 2017 йилдаги воқеани топишди.

Ўшанда Лукаку "Эвертон" шарафини ҳимоя қиларди, лекин "ирискалар" билан шартномани узайтиришдан бош тортади. Ливерпуль клуби президенти Фарход Моширининг сўзларига кўра, келишув узайтирмаслигига вуду сабаб бўлган. Функционернинг айтишича, Лукаку янги шартномага имзо чекишга тайёр эди, лекин ўша вақтда Африкада диний маросимда иштирок этаётганди. У ерда роҳиб футболчининг бошқа клубга ўтиши зарурлигини маълум қилади. Кейин нималар бўлгани футбол ишқибозларига яхши маълум. 

Танаффусдан кейин Ибрагимович "Милан"га панд берди, иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни эртароқ тарк этди. Швециялик майдон марказида Александр Коларовнинг оёқларига зарба берди ва кийиниш хонасига йўл олди, жамоаси эса камчиликда қолиб кетди. 

Лукаку бир неча дақиқа ўтиб пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида Кристиан Эриксеннинг голи эвазига "Интер" ғалабани илиб кетди ва Италия Кубоги ярим финали йўлланмасига эга бўлди.

Катта эҳтимол, Италия тартиб-интизом қўмиталари ҳали бу иш бўйича суриштирув ўтказиб, тегишли қарор чиқаришади. Балки воқеа яхшироқ ўрганилса, ирқчилик мавзусига ҳам етиб борилар. Ҳар ҳолда бу мавзу ҳозир "трендда". Балки шунинг учун Ибра ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тезкор равишда ирқчиликка қаршилиги ва барча инсонлар тенг экани ҳақида гаплар қолдиргандир. Нима бўлганда ҳам, бир нарсани аниқ айтса бўлади — Златан билан футбол ишқибозлари зерикиб қолишмайди!


Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика