Зинченко "Реал"ни ЕЧЛ қироли деб атади
17 апр 2022 13:32
Новости
Зинченко "Реал"ни ЕЧЛ қироли деб атади
"Манчестер Сити" футболчиси Александр Зинченко ЕЧЛда "Реал"га қарши ўйинлар олдидан фикрларини билдирди.
"Реал" - ЕЧЛ қироли. Ўтган йиллар давомида ушбу клуб кўплаб совринларни ютди, дунёнинг энг яхши клубларидан бири. Уларга қарши кўплаб баҳслар ўтказганмиз.
Энди буёғига ҳамма ўйин финалга тенг. Иккита совринни қўлга киритиш учун имкониятларимиз бор ва иккисини ҳам ютишга ҳаракат қиламиз. Бензема - дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Унинг голлари - ақлбовар қилмас даражада ажойиб", - деди Зинченко.
"Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги дастлабки баҳс 27 апрель, жавоб баҳси эса 4 май куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии