RU

Последние новости

20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  109 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  2 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  1 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  9 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  5

Зинченко жамоасининг МЮга учраган мағлубиятини изоҳлади Новости

Зинченко жамоасининг МЮга учраган мағлубиятини изоҳлади

“Шаҳарликлар”нинг украиналик ҳимоячиси Манчестер дербисидан кейин жамоасининг ўйинини таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 29-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Манчестер Юнайтед” ҳамшаҳарлари ”Манчестер Сити”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

“Қийин учрашув бўлди. Юнайтедга қарши ўйнаш доим оғир бўлган, чунки улар яхши ўйин намойиш этишади. МЮ аъло даражада ҳимояланди ва прессинг уюштирди. Биз эса олдинги чизиқда янада агрессивроқ ҳаракат қилиб, яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак бўлади.

Биз ўзимиз янада кучлироқ ўйнашимиз керак. Футбол фақат ташаббусни ўз кўлингда сақлаб туриш эмас, балки гол уриш ҳам демакдир. Ғалаба қозонмоқчи бўлсанг, албатта гол уришинг, хавфли вазиятларни яратишинг ва олдинги чизиқда босимни оширишинг керак. Биз рақиб бешта ҳимоячи билан тўп тепишини билардик ва бунга тайёр эдик. “Манчестер Юнайтед”ни табриклайман, бу бизнинг ёмон ўйинларимиздан бири эди.

Ўйинни мураббийимиз Гвардиола билан таҳлил қиламиз, у ўйин ҳақида ўз фикрларини айтади. Биз эса фақат олдинга қараб, олға юришимиз керак. Олдинда ҳали кўплаб учрашувлар бор ва биз таслим бўлишни истамаймиз”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Manchester Evening News.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика