Зиешнинг Марокаш терма жамоаси устози билан келишмовчилиги сабаби маълум бўлди
02 сен 2021 18:01
Новости
Зиешнинг Марокаш терма жамоаси устози билан келишмовчилиги сабаби маълум бўлди
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Халилхожич бўлажак ўйинларга "Челси" ярим ҳимоячиси Хаким Зиешни чақирмади ва бу маҳаллий мухлисларнинг ҳайрати билан кутиб олинди.
Мураббий бунинг сабабини айтиб ўтди. Босниялик мутахассиснинг сўзларига кўра, Зиеш олдинги йиғин пайтида ўзини ноўрин тутган.
"У терма йиғинига кечикиб келди. Буниси етмаганидек, машғулотларда ишлашдан бош тортди, шунингдек захирадан ўйинга қўшилиш олдидан қизиб олиш ҳақида гапга парво ҳам қилмади", - дейди Халилхожич.
Футболчи терма жамоа йиғинига бормаслик учун жароҳати борасида ёлғон ҳам ишлатган. Тестлар шуни кўрсатдики, ўйинчи мутлақ соғ.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии