Зидан “Сити”га қарши баҳсдан кейин нималар деди?
08 авг 2020 03:30
Новости
Зидан “Сити”га қарши баҳсдан кейин нималар деди?
“Мағлуб бўлганингдан кейин ўзингни бахтлиман деб айтолмайсан, аммо биз бу мавсумда амалга ошира олган ишимиз билан фахрлансак арзийди. Ўзимни оқлаш вақти эмас. Биз бу ўйинда мағлуб бўлдик, аммо мен жамоамиз ўйини кучайгани билан фахрланаман.
Биз ҳар иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлдик ва рақиб ғалаба лойиқ эканлигини тан олишга мажбурмиз. Ўйиннинг дастлабки 15-20 дақиқасида рақибнинг кучли босимига дош беролмаймиз, деб ўйлагандим. Сўнгра ёмон ўйнамадик. Икинчи бўлимда ташаббус бизда бўлиб туриб, иккинчи голни ўтказиб юбордик.
Варанни хатоси ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳар қандай холатдаям совуққонликни сақлаб қолиш лозим! Жамоамиздаги 95% футболчи сингари у мавсумн ажойиб тарзда ўтказди. Мен уни ҳимоя қилишда давом этаман. Биз мавсумни яхши нотада якунламадик, аммо мавсум давомида амалга ошира олган ишларимиздан мамнунман”, деди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии