Зидан: “Эътирозга ўрин йўқ, гол киритилган вақтда ўйин қоидаси бузилганди”
19 янв 2020 09:51
Новости
Зидан: “Эътирозга ўрин йўқ, гол киритилган вақтда ўйин қоидаси бузилганди”
“Севилья” гол киритган вазиятда ҳақиқатан ҳам рақиб футболчиси бизнинг ўйинчига нисбатан ўйин қоидасини бузганди. Ҳакам ўша вазиятда фол қайд этиб ҳуштак чалгач, VAR тизим орқали вазиятни қайта кўриб, тўғри қарор қабул қилганлигини яна бир бор кўриб олди. Иккинчи бўлимда Люк де Йонг мувозанатни тиклаан вақтда у тўп қўли билан ўйнади, аммо ҳуштак чалинмади.
Мен ҳеч нарсани тушунтиришни истамайман. Вазиятни чигаллаштириш тарафдоримасман. Баъзида бундай вазиятлар сенга қарши ишлайди, айрим вақтларда эса бунинг акси. Ҳакамларни иши осонмас, аммо майдонда улар ҳаммасини ҳал қилишади. Мен ўша гол бекор қилинган вазиятда қўполлик – “блокировка” бўлганини биламан. Шу боис эътироз билдириш керакмас.
Рефери ўйин натижасига таъсир ўтказди, деб ўйламайман. У майдонда нима иш қилиши лозим бўлса, шуни амалга оширди”, дея франциялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии