Жозе Моуриньо: "Асосий дарвозабон Куртуа бўлишига қарор қилдим"
19 авг 2014 10:51
Новости
Жозе Моуриньо: "Асосий дарвозабон Куртуа бўлишига қарор қилдим"
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо, "Бёрнли"га қарши кечган АПЛнинг 1 туридан сўнг, янги мавсумда "кўклар"нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа бўлиши ҳақида айтди.
"Дарвозабон ҳар ўйинда алмашадиган футболчи эмас. Бу ерда мувозанат бўлиши керак. 10 йил олдин мен Карло Кудичинини Петр Чехга алмаштирганимда жуда қийналганман. Менда кўп йиллар дарвозани яхши қўриқлай оладиган ажойиб дарвозабон бор эди. Ҳозир ҳам воқеалар бир-бирига ўхшайди. Биз клуб келажаги ҳақида ўйлашимиз керак ва мен Куртуа фойдасига қарор қабул қилдим" - дейди Моуриньо.
Олдинроқ Петр Чех ПСЖга 10 миллион евро эвазига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. "Челси"да легионерлар кўпайиб кетди (17тага рухсат этилган, жамоада 18та легионер), шу сабабли лондонликлар уларнинг сонини камайтириши керак.

Комментарии