RU

Последние новости

00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  48 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  30

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Қалдирғочлар” йирик ғалаба билан бошлашди Новости

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Қалдирғочлар” йирик ғалаба билан бошлашди

Куни кеча 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Жўра Хонназаров хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди.
22-26 июнь кунлари давом этадиган мусобақада жами 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашишади. Мазкур турнирда “қалдирғочлар” “А” гуруҳидан ўрин эгаллашган. Ҳар бир гуруҳда учтадан жамоа борлиги учун “Бунёдкор-2001” иккинчи кунга келиб, ўзининг биринчи ўйинини ўтказди.

1-тур учрашувида Мурод Отажонов шогирдлари “Чирчиқ” билан куч синашди. Беллашувда бунёдкорчилар тўлиқ устунликка эришишди. Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ чирчиқликлар ҳимоячиси ва дарвозабони бир-бирини тушунмаслиги натижасида ҳисоб очилди – 1:0. Беллашувнинг дастлабки дақиқаларидан гол ўтказиб юборган “Чирчиқ” қолган вақт давомида ўзини ўнглай олмай, палата-партишликка юз тутди. Гарчи Тошкент вилояти вакиллари ҳимоявий ўйинга ўтиб олган бўлишса-да, “қалдирғочлар” биринчи бўлим якунлангунга қадар яна 3та гол уришди.

Иккинчи таймда чирчиқликлар ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилиб кўришди. Аммо бу уруниш 5 дақиқа давом этди холос. Қолган вақт мобайнида 14 ёшли бунёдкорчилар яна 4 марта рақиб дарвозабонини ранжитишди. Шу тариқа, “қалдирғочлар” йирик – 9:0 ҳисобда турнирни ғалаба билан бошлашди.

Гол муаллифлари: Санжар Абдураимов, Иброҳим Иброхимов, Ҳумоюн Исломов 2та, Маҳди Абдураимов, Жасур Ҳолдоров, Ислом Абдужабборов 2та, Зокир Ҳасанов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика