RU

Последние новости

15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  0 15:16Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  2 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  20 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” финалда! Новости

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” финалда!

Бугун Жўра Хонназаров хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирнинг ярим финал баҳслари ўтказилди.
Дастлаб майдонга “Пахтакор” ва “Андижон” жамоалари чиқиб келишди. Учрашув стартидаёқ андижонликлар ҳисобни очишга эришдилар ва танаффусгача битта тўп фарқидаги ғалабани сақлаб туришди. Иккинчи бўлимда “Пахтакор” футболчилари ўйинида анчайин жонланиш кузатилди. Бунга асосий сабаб сифатида тошкентликлар мураббийи Сергей Токов таркибда бирданига 7-8та ўзгартириш киритгани бўлди. Натижада, “Пахтакор” футболчилари кетма-кет уч марта андижонликлар дарвозасини ишғол қилишиб, якунда 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

Иккинчи финалчини аниқлашда Тошкент дербисининг гувоҳига айландик. Яъни, “Бунёдкор” ва “Локомотив” қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. “Бунёдкор-2001” футболчилари Отабек Юсуповнинг боши билан киритган голи эвазига ҳисобни очишди. Вазиятни ўнглаш учун олдинга ўтган “темирйўлчилар” икки марта “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилишиб, ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Биринчи таймни бой берган “Бунёдкор”, иккинчи бўлимда умуман бошқача ўйин намойиш этди. Мураббийларнинг далдаси ёш “қалдирғочлар”нинг ўйинини жонлантирди, десак муболаға бўлмайди. Шунга яраша “Бунёдкор” футболчилари ирода кўрсатиб, баҳсни 3:2 ҳисоби билан ўз фойдаларига ҳал қилишди. Сардор Усмоновнинг дубли “Бунёдкор-2001”га финал эшикларини очди.

Ярим финаллар
25 июнь. “Чилонзор” стадиони
9:00. “Пахтакор” – “Андижон” 3:1
10:00. “Бунёдкор” – “Локомотив” 3:2

Финал
26 июнь. ЎФФ суъний майдони
11:00. “Пахтакор” – “Бунёдкор”
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика