RU

Последние новости

13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  1 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  4 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  15 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11

ЖЧ-2014даги илк дуранг ёхуд Эрон Осиёга биринчи очкони олиб берди Новости

ЖЧ-2014даги илк дуранг ёхуд Эрон Осиёга биринчи очкони олиб берди

Бразилиядаги Жаҳон чемпионатининг биринчи тур ўйинлари секин аста якунланиб бормоқда.
"F" гуруҳидан ўрин олган дастлабки ўйин бир кун олдин бўлиб ўтган, унда Аргентина терма жамоаси Босния ва Герцеговина устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугун эса Эрон ва Нигерия ўртасидаги "ажойиб" ўйин бўлиб ўтди. Учрашувда форслар энг асосий эътиборни ҳимояга қаратишди, африкаликлар эса катта куч билан ҳужумга ўтаверишди.



Аммо якунда Нигерия ўз ниятига ета олмади, 0:0ни сақлаб қолмоқчи бўлган Эрон бунга эришди. Баҳснинг энг яхши футболчиси деб Нигерия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жон Оби Микель топилди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу дуранг ЖЧ-2014даги дастлабки дуранг бўлди. Ҳозиргача бўлиб ўтган 12та учрашувнинг ҳеч бирида дуранг натижаси кузатилмаган эди.



Эрон ушбу дуранг орқали Осиё қитъаси вакиллари орасида мағлуб бўлмаган илк жамоага айланди. Бунга қадар Япония ва Австралия ўз ўйинларини бой бериб қўйишганди.

Жанубий Корея эса Россияга қарши энди майдонга тушади.



Эрон - Нигерия 0:0
17 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
Карлос Вера (Эквадор)
Ёрдамчи ҳакамлар: Кристиан Лескано (Эквадор), Байрон Ромеро (Эквадор)
Захира ҳаками: Вилмар Ролдан (Колумбия)

Эрон: 12.АлиризоХагиги, 15.Пежман Монтазори, 4.Жалол Ҳуссайни, 5.Амирҳуссайин Содиғи, 23.Меҳрдод Пўлади, 14.Андраник Теймурян, 6.Жавод Некунам, 2.Ҳусро Ҳайдари (7.Маъсуд Шожаи, 89), 21.Ашкан Дежага (9.Алиризо Жаҳонбахш, 78), 3.Эҳсон Хожсафи, 16.Ризо Гучаннажод

Нигерия:1.Винсент Эньяма, 5.Эфе Амброуз, 22.Кеннет Омеруо, 13.Годфри Обоабона (2.Жозеф Йобо, 30), 13.Жувон Ошанива, 10.Оби Микель, 17.Оджени Онази, 11.Виктор Мозес (23.Шола Амеоби, 52), 15.Рамон Азиз (8.Питер Одемвингие, 69), 7.Аҳмад Муса, 9.Эммануэль Эменике

Огоҳлантиришлар: Андраник Теймуриан 75.



#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Аргентина11002 - 113
2Эрон10100 - 001
3Нигерия10100 - 001
4Босния ва Герцеговина10011 - 2-10


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика