RU

Последние новости

12:05Гвардиола Англия терма жамоасининг қизиқишини изоҳлади  0 11:37Галлахер Испания клубига ўтишга яқин  1 11:05Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3, Каземиро "замах" га алданди  0 10:48FourFourTwo футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтингини тузди   10 10:20«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди  3 09:53«Барселона» ва «Реал Мадрид» АҚШдаги ўзаро учрашувидан қанча пул ишлаб олгани маълум  10 09:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА машғулотларига қайтди  2 09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  1 08:57Суперлига. Бугун «Металлург» «Локомотив»ни меҳмон қилади  5 08:50Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Барселона" 1:2, Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади  1 08:28Туркия Суперкубоги. «Бешиктош» ва «Галатасарой» ортасидаги учрашувда дахшатли натижа қайд этилди  1 08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  10 07:31Ўртоқлик учрашуви. «Эл-Класико»да «Барселона» «Реал Мадрид»ни минимал ҳисобда мағлуб этди  28 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  3 01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  1

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Жазоир Новости

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Жазоир

Жаҳон чемпионати сўнгги "H" гуруҳи вакили Жазоир терма жамоаси ҳақида сўз юритамиз.


Жазоир терма жамоаси мундиалларда уч бора иштирок этган. Бразилияда бўладиган чемпионат улар учун тўртинчиси ҳисобланади. 


Жазоир жаҳон чемпионатидаги ўзининг илк иштирокини 1982 йилга келиб нишонлаган. Испанияда бўлиб ўтган мундиалда Жазоир термаси гуруҳ босқичида Германия, Австрия ва Чили жамоалари билан бирга тушишган. Аммо Жазоирга гуруҳ босқичини кўнгилдагидек тугатиш насиб этмаган. Орадан тўрт йил ўтиб, 1986 Мексика ўтказилган мундиалда ҳам қатнашишган. Лекин бу сафар ҳам уларга гуруҳдан нарига ўтиш насиб қилмаган. Кетма-кет икки бор жаҳон чемпионатида иштирок этган Жазоир узоқ вақт ушбу энг йирик мусобақада қатнаша олмади. Катта танаффусдан сўнг, 2010 йили ЖАРда ўтказилган чемпионат чиптасини ютиб олишни уддасидан чиқишади. 24 йилдан кейин жамоа яна халқаро майдонга қайтади. Англия, АҚШ ва Словения каби жамоалар билан бир гуруҳдан жой олган Жазоир гуруҳдан чиқиш учун ажойиб имкониятга эга бўлганди. Аммо сўнгги паллада АҚШ улардан узиб кетиб, плэй-офф масаласини ҳал этганди.


Жазоир ўз олдига аввалги натижаларини яхшилаш мақсади билан Бразилияга ташриф буюрмоқда. Улар ўрин олган гуруҳ Жазоир термаси учун анча мос келади. Нисбатан тенг кучли жамоалар жамланишган. Корея, Россия ва Бельгия терма жамоаларига қаршилик қилиш Жазоирни қўлидан келади. "H" гуруҳида ҳақиқий топ жамоа йўқ. Бельгиянинг ҳозирги таркиби ва гуллаган авлодига гуруҳ етакчиси сифатида қаралмоқда. Россия эса аввалгидек кучли эмас. Корея эса бу гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш учун курашиб кўради. Умуман олганда, ҳар бир жамоа кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга. Жазоир учун анчагина яхши гуруҳ деб бемалол айта оламиз.



Жазоир терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1957

Минтақаси
: Африка

Бош мураббий: Вахид Халилхожич (Босния ва Герцеговина)

Жамоа сардори: Мажид Бугерра

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Лахдар Беллуми (101 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Абдельхафид Тасфаут (36 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни
: 26

Илк ўйин: Тунис - Жазоир 1:2 (1957 йил)

Энг йирик ғалаба: Жазоир - Жанубий Уммон 15:1 (1973 йил)

Энг йирик мағлубият: Германия - Жазоир 5:0 (1976 йил)

Эришган ютуқлари:
Африка миллатлар кубоги соҳиби: 1990



Жазоир терма жамоасининг якуний таркиби
:

Дарвозабонлар
— Раис М'Боли (ЦСКА, Болгария), Мохамед Земмамуш ("Алжир"), Седрик Си Мохамед ("Константина" Алжир);

Ҳимоячилар
— Эссаид Белкалем ("Уотфорд", Англия), Маджид Бугерра ("Лехвия", Катар), Лиассин Кадамуро ("Мальорка", Испания), Фаузи Гулам ("Наполи", Италия), Рафик Халлиш ("Академика", Португалия), Аисса Манди ("Реймс", Франция), Карл Меджани ("Валансьен", Франция), Джамаль Месба ("Ливорно", Италия), Мехди Мостефа ("Аяччо", Франция);

Ярим ҳимоячилар
— Набиль Бенталеб ("Тоттенхэм", Англия), Ясин Брахими ("Гранада", Испания), Мехди Ласен ("Хетафе", Испания), Сафир Таидер ("Интер", Италия), Хассан Йебда ("Удинезе", Италия), Софиан Фегули ("Валенсия");

Ҳужумчилар
— Абдельмумен Джабу ("Клуб Африкан", Алжир), Испания), Набиль Гилас ("Порту", Португалия), Ислам Слимани ("Спортинг", Португалия), Хилал Судани ("Динамо", Хорватия), Рийяд Махрез ("Лестер").



Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика