RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" (матнли трансляция)  6 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  2 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  12 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  13 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  17 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

ЖЧ-2014. Мезбонлар иродали ғалаба билан бошлашди Новости

ЖЧ-2014. Мезбонлар иродали ғалаба билан бошлашди

Бразилиядаги мундиалнинг илк учрашувида мезбонлар қийинчилик билан бўлса ҳам ғалабага эришишди.

Мусобақанинг илк турида Бразилия Хорватия билан куч синашди. Ўйиннинг 12-дақиқасида тажрибали Олич чап қанотдан олдинга борди ва жарима майдонига ерлатиб тўпни оширди, Елавич тўп учун курашди, ундан ўтиб кетган тўпни Марсело кутилмаганда ўз дарвозасига йўллади - 0:1. 



Шундан сўнг майдон эгалари катта куч билан олдинга ўтишди. 21-дақиқада Паулиньо жарима майдони ичига кириб бориб дарвозага аниқ зарба берди, бироқ Плетикоса навбатдаги бор ўзини кўрсатди 23-дақиқада Неймар ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва тўпни шерикларига оширди, жарима майдони ташқарисида турган Оскар тўпни узоқ бурчакка йўллади. "Ростов" посбони ажойиб сейв билан тўпни қайтарди!

28-дақиқада Дарио Срна тўпни жарима майдонига оширди, Давид Луиз узун сочлари ёрдамида тўпни қайтарди. Қайта ҳужумдан сўнг Елавич боши билан тўпни дарвозага йўллади! Жулио Сезар тўпни ушлаб олди.

Кейинги дақиқада ҳисоб тенглашди. Марказда тўпни Оскар эгаллаб олиб нафис ҳаракат билан уни Неймарга узатди, Неймар эса чап оёғи билан ерлатиб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.



Дастлабки бўлим шу ҳисоб билан тугади.

69-дақиқада Деян Ловрен секингина Фредни тортиб қолди Нишимура пенальти белгилади. Белгиланган пенальтини Неймар амалга оширди, Плетикоса тўпни қайтарди, бироқ тўп барибир дарвоза ичига бориб тушди - 2:1. 



76-дақиқада Оскар ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Давид Луиз боши билан дарвозага ноаниқ зарба берди.

Ҳисобда ортда қола бошлаган Хорватия сўнгги дақиқаларда гол уришга яқин келди. 82-дақиқада улар гол уришди, аммо ўша вазиятда Олич дарвозабонга қўпол ўйнагани учун Нишимура голни инобатга олмади.

90-дақиқада Оскар майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва жарима майдонига яқинлашиб кучли бўлмаган, лекин ақлли зарба берди. Тўп Плетикоса қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига кириб кетди - 3:1.  

Учрашув Бразилиянинг иродали ғалабаси билан тугади. "А" гуруҳидан ўрин олган иккинчи баҳс 13 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Унда Мексика ва Камерун ўзаро кураш олиб боришади.



БРАЗИЛИЯ - ХОРВАТИЯ 3:1 (1:1)
13 июнь. 01:00.
Сан-Паулу. "Арена Коринтианс" стадиони.
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Тору Сагара, Тошиюки Наги (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Голлар: Марсело, 11 автогол - 0:1. Неймар, 29 - 1:1. Неймар, 71 пенальти - 2:1. Оскар, 90+2 - 3:1.

Бразилия:12.Жулио Сезар, 2.Даниэл Алвес, 3.Тиаго Силва, 4.Давид Луис, 6.Марсело,7.Халк (20.Бернард, 68), 8.Паулиньо (18.Эрнанес, 64), 9.Фред, 10.Неймар(16.Рамирес, 89), 11.Оскар, 17.Луис Густаво.

Хорватия: 1.Стипе Плетикоса, 2.Шиме Врсалько, 4.Иван Перишич, 5.Ведран Чорлука, 6.Деян Ловрен, 7.Иван Ракитич, 9. Никица Елавич (16.Анте Ребич, 78), 10.Лука Модрич, 11.Дарио Срна, 20.Матео Ковачич (14.Марсело Брозович, 61), 18.Ивица Олич.

Огоҳлантиришлар: Неймар (27), Чорлука (65), Ловрен (69), Л. Густаво (88).

 

Н.Сайдуллаев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика