RU

Последние новости

19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  1 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  6

ЖЧ-2014. Камерун - Бразилия. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Камерун - Бразилия. ПРЕВЬЮ

Бугундан бошлаб гуруҳларда ҳал қилувчи 3-тур баҳслари старт олади.
Бразилия терма жамоаси дастлабки икки турда 4 очко жамғарди. Албатта, ўз майдонида тўп сураётган жамоа минглаб мухлислар қаршисида ғалаба қозонишга ҳаракат қилиб кўради. Дастлабки икки баҳсда мағлубиятга учраган Камерун эса шунчаки престиж учун майдонга тушади. Бразилияни аввалги икки учрашувда кўрсатган ўйини учун кўп марта танқидл қилишди. Кўпчилик Луис Фелипе Сколари шогирдларидан шиддатли ва мазмунли ўйин кутганди, бироқ “сариқ девлар” Хорватияни зўрға мағлуб этган бўлса, Чили билан дуранг ўйнашди.



Сколари гуруҳнинг охирги ўйинида бир қатор ўзгаришларни қилса керак. Ўзига билдирилган ишончни оқламаётган Фред бу сафар захирада қолса керак. Шунингдек, Жо ҳам ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Шундай экан, бу ҳужумчи ҳам захирада қолади. Фреддан кейин энг кўп танқид қилинган футболчи Паулиньо бўлди. Ушбу футболчининг ўрнида Эрнанес тўп суриши кутилмоқда. Ўтган учрашувни ўтказиб юборган Халк бу сафар асосий таркибда ҳаракат қилса керак. Шундай бўлган тақдирда у Рамиреснинг ўрнини эгаллайди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Камерун учун бугунги баҳс алоҳида аҳамиятга эга эмас. Улар Бразилиядек кучли рақиб олдида ўз имкониятларини чамалаб олишади холос. Бугунги баҳсни дисквалифакация туфайли Сонг ва жароҳати борлиги учун Это’О ўтказиб юборади.



ЖЧ-2014. “А” гуруҳи. 3-тур
КАМЕРУН – БРАЗИЛИЯ
Бразилиа. “Манэ Гарринча” стадиони
Бош ҳакам: Йонас Эрикссон (Швеция)

Тахминий таркиблар

Камерун: Итнаж — Мбиа, Нкулу, Шейжу, Бедимо — Матип, Эно, Макун — Чупо-Мотинг, Вебо, Олинга

Бразилия: Жулио Сезар — Дани Алвеш, Тиаго Силва, Давид Луис, Марсело — Луис Густаво, Эрнанес — Халк, Оскар, Неймар — Фред

Жароҳат олганлар: Это'О — Халк (сўроқ остида)
Дисквалификация: Сонг (Камерун)



Фолькер Финке (Камерун термаси бош мураббийи):
“Бу ўйинда бизга нисбатан Бразилияда кўпроқ босим бўлади. Чунки бизнинг йўқотадиган нарсамиз қолмади, Бразилия эса гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боряпти. Дастлабки икки учрашувда мағлубиятга учрадик. Турнирга бекорга келмаганимизни исботлаш учун ҳам бугун ижобий натижа қайд этишимиз лозим”.

Луис Фелипе Сколари (Бразилия термаси бош мураббийи):
“Биз ғалаба қозонишимиз шарт. Баъзилар Бразилия кейинги босқичдаги рақиб ким бўлишига қараб ўйнаяпти деяпти. Бу бўлмаган гап. Чунки тақвим аллақачон ФИФА томонидан тузиб бўлинган ва биз рақиб танламаймиз. Мен ҳеч кимни танламайман. Бизнинг мақсад Камерунни мағлубиятга учратиш”.

Қизиқарли фактлар
-   Камерун терма жамоаси жаҳон чемпионатларида кетма-кет олтита учрашувда мағлуб бўлди. Умуман олганда, улар охирги 15та баҳснинг фақат биттасида ғалаба қозонган.
-   Агар Бразилия мағлубиятга учрагудек бўлса, мусобақа билан хайрлашиши мумкин, лекин шуни айтиш жоиз Бразилия охирги 23та ўйиндан фақат биттасида ютқазди.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика