RU

Последние новости

10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  0 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  0 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   62 09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  7 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   1 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  11 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  77 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  2 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  53 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  65 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  11 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0

ЖЧ-2014. Бразилия – Германия. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Бразилия – Германия. ПРЕВЬЮ

Бугун тунда Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионатининг дастлабки ярим финали ўтказилади.
Белу-Оризонте шаҳридаги “Минейрао” стадионида мезбон Бразилия Европанинг кучли жамоаларидан бири Германияга қарши баҳс олиб боради. Ҳар иккала жамоа оғир йўлни босиб ўтган ҳолда ярим финалга қадар етиб келди. Ўзаро тўқнашувдан кейин ким биландир хайрлашамиз, ё Бразилия ё Германия бугун тунда бўлиб ўтадиган баҳсдан сўнг мусобақани тарк этади. Кечирасиз, тарк этади эмас, балки учинчи ўрин учун ўйнайди, лекин бронза учун курашиш уларнинг ҳеч бирига ёқмаса керак.

Аслини олганда, финалга чиқишга ҳар иккиси лойиқ, бироқ бу - футбол ва унда ғолиб битта бўлади. Бразилия ва Германия жаҳон чемпионатида кимга қарши тўп сурмасин, доим фаворит сифатида эътироф этиб келинган. Лекин ўзаро ўйинда ким фаворит? Ўйлашимизча, бу саволга жавоб бериш осон эмас.



Охирги кунларда ҳамма битта мавзуни муҳокама қилди: Неймарнинг жароҳати. Албатта, Неймарнинг майдонга туша олмаслиги Бразилия термаси учун катта йўқотиш. Колумбия билан кечган беллашувда жароҳат олган 10-рақам эгаси бу ўйинни ўтказиб юборади. Луис Фелипе Сколари Неймарга доим ишонч билдириб келди ва жамоа ўйинини унинг атрофида қурди. Энди Неймарсиз улар қандай ҳаракат қилишади? Тўғри, “пентакампеонлар” сафида яхши футболчилар кўп, лекин Неймарга ўхшагани фақат битта эди.

Неймардан ташқари бу баҳсни Тиаго Сильва ҳам ўтказиб юборади. Буни ҳам катта йўқотиш дейиш мумкин. Катта эҳтимол билан Силванинг ўрнини ҳимоя марказида Данте эгаллайди. “Бавария” футболчиси учун Германия термасининг ўйин услуби ҳам, футболчилари ҳам таниш. Неймарнинг ўрнида эса Виллиан ёки Бернард ҳаракат қилади. Қолаверса, дисквалификация муддатини ўтаб бўлган Луис Густаво яна майдонга қайтади. Сколари экспериментлар қилмоқчи эмас. У Фред билан Халкни барибир асосий таркибда туширади, шунингдек Майкон билан Фернандиньо ҳам ўйнайди.

Бразилиядан фарқли ўлароқ Германия терма жамоасида йўқотиш йўқ. Франция билан кечган чорак финал баҳсида Йоахим Лёв ғалати ўзгаришларни амалга оширди. Нимагадир Мертезакер ўйнамади, аммо унинг ўрнида тўп сурган Боатенг ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Шунингдек, асосий таркибда Мирослав Клозе ҳам кўриниш берди, бироқ у ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Шундай экан, бугун уни захирада кўрсак керак. Асосий таркибда эса одатдагидек Томас Мюллер ўйнайди. Унга қанотда Гёце ёки Шюррле ёрдам беради.



ЖЧ-2014. Ярим финал
БРАЗИЛИЯ — ГЕРМАНИЯ
Бош ҳакам. Марко Родригес (Бразилия)

Тахминий таркиблар

Бразилия: Жулио Сезар — Майкон, Давид Луис, Данте, Марсело — Луис Густаво, Фернандиньо — Халк, Оскар, Виллиан — Фред

Германия: Нойер — Лам, Боатенг, Хуммельс, Хеведес — Хедира, Швайнштайгер, Кроос — Озил, Мюллер, Шюррле

Жароҳат олганлар: Неймар — Мустафи
Дисквалификация: Тиаго Силва (Бразилия)

Луис Фелипе Сколари (Бразилия термаси бош мураббийи):
“Шубҳасиз, Неймар жамоамиз етакчиси эди ва унинг йўқлиги ўйинимизга катта таъсир ўтказади. Лекин мен бундан хавотирга тушаётганим йўқ. Бизда жаҳон чемпиони бўлиш учун салоҳият етарли”.

Йоахим Лёв (Германия термаси бош мураббийи):
“Бразилия - кучли рақиб. Буни ҳамма билади. Турнир бошланмасидан олдин Бразилияни фаворит дейишганди, жамоа бу ролни яхши уддалаб ярим финалга қадар етиб келди. Лекин буёғига битта жамоа финалга чиқади”.

Охирги учрашув: 10.08.2011. Германия — Бразилия 3:2 (Швайнштайгер, Гётце, Шюррле — Робиньо, Неймар)



Қизиқарли фактлар
-   Ҳар иккала жамоа жаҳон чемпионатларида 100тадан кўп ўйин ўтказган, лекин бунгача ўзаро фақат бир марта тўқнаш келишган. ЖЧ-2002 финалида Бразилия Германияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.
-   Бразилия ўз майдонида 2002 йилнинг августидан бери мағлубиятга учрамаяпти (42та ўйин ўтказган).
-   Бразилия ўз тарихида фақат бир марта ярим финалда мағлуб бўлган, 1938 йилда.
-   Германия жаҳон чемпионатларида кетма-кет тўртинчи марта ярим финалга чиқди, бу мусобақа рекорди.
-   Германия қаторасига 16 ўйиндан бери ютқазмай келмоқда.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика